• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    «Бадавлат инсоннинг қизи ёки ўйнаши эмасман». «Бахт овчиси» сериалидаги Зуля — Барчин Ғофурова билан интервью

    Барчин Ғофурова «Бахт овчиси» сериалидаги Зуля образи билан томошабинлар эътиборини қозонди. Ушбу образ актриса томонидан ўта ишонарли тарзда ижро этилгани боис, унга ижтимоий тармоқларда турли ҳақоратлар, таҳдидлар ҳам бўлди. «Дарё» мухбири Наргиза Муродова Барчин Ғофурова билан суҳбатлашди. Суҳбат давомида актриса нима сабабдан салбий ролларни ижро этиши, танқидга учрагани ва ҳаётидаги қийинчиликлари ҳақида гапирди.

    «Раққоса бўлишимга қарши бўлишган» 

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    — Ота-онам асли қашқадарёлик бўлишган, аммо мен Тошкентда туғилганман. Болалигимдан раққоса бўлишни орзу қилардим. Аммо оила аъзоларим бу касбни эгаллашимга жиддий қаршилик қилишди. Ҳеч бўлмаса актриса бўлишимга рухсат беринглар, деб Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг «Драма актёрлиги» бўлимига ҳужжат топширганман. Афсуски, ўша йили шартнома пулини тўлолмаганим учун ўқишдан четлаштиришган. Бир йилдан сўнг яна ҳужжат топшириб, бужет асосида ўқишга қабул қилинганман. Айримлар ўйлагандек, санъатга бегона инсон эмасман. Институтни битириб, Ўзбекистон давлат Сатира театрида ҳам ишладим. Аммо труппа раҳбарининг қўпол муомласи сабаб, театрдан кетишга қарор қилдим.

    «Ижара уйда яшаш азобини биламан» 

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    — Оилада икки фарзандмиз. Укам иккимизнинг болалик йилларимиз ҳавас қилгудек ўтган. Афсуски, мактабни битириш арафасида укамда жиддий хасталик аниқланди. Онам уйимизни сотиб, укамни даволатишга қарор қилди. У кунларни эслаш жуда оғир. Шукрки, укам Прагада узоқ вақт даволаниб, касалликдан бутунлай халос бўлди. Аммо ижара уйда яшаш осон эмасди. Яширмайман, пулдан қийналганим учун дарсдан кейин ошхоналарда ишлашимга тўғри келган. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг эски биноси яқинида «Гап» кафеси бор эди. Ҳар куни дарсдан кейин официантлик қилардим. Унинг доимий мижозларидан бири актриса Саида Раметова эди. Мен ҳам шу инсон каби актриса бўлоламанми деб орзу қилардим. Орзум Озод Шамснинг «Ишқ ўйинлари» сериалида амалга ошди.

    «Рол учун берадиган пулим йўқ» 

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    — Аёл санъаткорларга жуда қийин. Битта ролга эришгунча бемаъни таклифлар ва камситилишларга чидаш керак. Яширмайман, мендан кўплаб режиссёрлар рол учун пул сўрашган. Шу боис кўплаб кастинглардан «Тўрт йил нега актёрлик бўйича ўқидим», деб жаҳл қилиб чиқиб кетганман. Чунки у пайтдаги моддий аҳволим оғир эди. Театридан оладиган 500—600 минг сўм ойлигим ижара уй ва еб-ичишимдан ортмасди.

    Фото: Барчин Ғофурова архивидан.

    Фото: Барчин Ғофурова архивидан.

    Ҳаётимга кутилмаган ташвишлар кўп бора соя солган. Шулардан бири 2015 йили 25 май куни содир бўлди. Ўшанда театрда «Қўш арава» спектаклининг тайёргарлик жараёни эди. Онам қўнғироқ қилиб, метронинг Абдулла Қодирий бекатида йиқилиб жароҳат олганини айтди. Кўзимга ҳеч нарса кўринмай, югуриб саҳнадан чиқиб кетдим. Келсам онам метродан чиқиш эшиги олдида йиқилганча ўтирибди. Бирорта инсон қўлидан тутиб, нега йиқилганининг сабабини сўрамаган, бекат ходимлари ҳам тез ёрдамга қўнғироқ қилишмаган. Захда шунча пайт қолиб кетган онамга ачиндим ва тез ёрдамга қўнғироқ қилдим. Суяк сингани учун онам анча қийналди. Операция қилдирмаса юролмай қолишини айтишди, аммо менда етарли пул йўқ эди. Шунда қариндош-уруғлар ва театрдаги ҳамкасбларим озгина пул йиғиб беришди. Умарали Баротович деган шифокор аҳволимни кўриб, «Менга пулингиз керак эмас», деганда, қувонганимдан онам юриб кетса, бутун шифохонага ош тарқатаман, деб ният қилгандим. Шукрки, ниятим кўп ўтмай амалга ошди.

    «Мен ижобий ролда «яшолмайман»

    — Кўпчилик мени «Бахт овчиси» сериалидан сўнг таниди. Аммо ундан аввал ҳам бир неча фильм ва сериалларда суратга тушганман. «Қадам», «Ишқ ўйинлари», «Ожиза», «Она замин» сериалларида ҳам ўзига хос ролларни ижро этганман. Аммо «Бахт овчиси» сериалидаги ролим омадли чиқди. Аслида бу ролга «Афандининг қизлари» жамоасидаги Нигора Абдуллахонова тайинланганди. Аммо суратга олиш жараёнлари бошланишига уч кун қолганда ролга тасдиқландим. Мен ижобий ролда яшолмайман. Аммо салбий ролни мириқиб ўйнайман.

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    «Бахт овчиси» сериалидаги Зуля ролидан уялмайман. Аксинча, шу йўлни танлаш остонасида турган қиз аёлларга таъсир этолган бўлсам хурсанд бўламан. Аввалига ижтимоий тармоқлар ролимга нисбатан айтилган  ножўя фикрларга тўлиб кетди. Ҳатто, Instagram орқали «Сени ўлдираман, уятсиз, ролингдан уялсанг бўларди», деган таҳдидлар ҳам бўлди. Аммо ҳозир кўпчилик томошабинлар рол моҳиятини тушуниб, миннатдорлик билдиришяпти. Айниқса бекалар кўча аёллари қандай йўл билан эркакларнинг кўнглига йўл топишини сериал воқеалари асосида тушунишди. Эрларига бўлган эътиборни кучайтиришган бўлса ажабмас.

    Сериал «пиари» кўпгина давраларда муҳокама этилди. Аслида видео қандай тарқаб кетганидан хабарим йўқ.Бир куни эрталаб Озод Шамс қўнғироқ қилиб, сериалдаги саҳналардан бири тарқаб кетгани ва кўпчилик мени ҳаёсизликда айблаётгани ҳақида айтди. Видеони кўриб, қаттиқ ранжидим. Режиссёр билан тортишдим. Чунки кичик парчани ҳар ким ўзича талқин қилиши мумкин, бу саҳна нима мақсадда олинганини тушуниш учун сериални бошидан-охиригача кўриш керак.Баъзилар ўйлагандек оиламиз эркаклари даюс эмас, улар шунчаки санъатни тушунишади. Менимча, видео сериалнинг рекламасига хизмат қилди.

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    — Баъзилар ўйлагандек, бадавлат инсоннинг қизи ёки ўйнаши эмасман. Фақат актрисаликнинг ортидан пул топаман. Укам Нью-Йорк шаҳрида яшайди. Баъзи пайтларда моддий ёрдам беради. Онам билан 300 АҚШ доллари тўлаб кичик квартирани ижрага олганмиз. Мени енгилтабиат деб ўйлайдиганлар бир марта суҳбатлашгач, ҳаётда Зулянинг акси эканимга амин бўлишади. Нима қилай ижобий ролларни кўп ижро этдим, аммо томошабинлар эътиборига тушгани йўқ. Салбий ролим эса томошабинлар эътиборини тортди.Онам санъаткор бўлмаса-да, бу соҳага қизиқади. Мендан аввал сценарийларни ўқиб чиқади, ҳатто рол учун ҳам либосларни ўзи танлайди. Олти юз минг нафақа пулини ҳам ўзига сарфламай, менга либослар сотиб олади.

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    — Ташқи қиёфамни тез-тез ўзгартириб тураман. Аввал сочим қора ва узун эди, ундан кейин сариқ сочларни танладим. «Ишқ ўйинлари» сериали режиссёри Озод Шамс сериал учун сочларимни калталатишимни сўради. Шу сабаб узун сочлардан воч кечганман.

    Эслатиб ўтамиз, актриса 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Қарши шаҳридаги 1-сонли мактабни тамомлаган. Шу кунгача асосан сериалларда суратга тушган. 

     

    Мавзуга доир:

    • Машҳура Зулфиқорова, Миролим Қиличев, Барчин Ғофурова ва салбий роллари учун томошабинлар нафратига учраган бошқа актёр ва актрисалар (фото, видео)
    • Муҳаммадали Алиев рафиқасининг қистови билан актёр бўлгани ҳамда онасининг ўлимидан сўнг ўзига кела олмаётгани ҳақида
    • Юлдуз Усмонова сабаб санъатга кириб келган, Зиёданинг «Тор кўча» клипи билан танилган Зарина Йўлдошева мураккаб тақдири ҳамда актрисаликни давом эттирмаслиги ҳақида (видео)
    • «Дайди қиз»даги Тахмина – Фотима Бердиева кинода бошқа суратга тушмаслиги ва чет эллик йигитга турмушга чиқаётгани ҳақида сўзлаб берди
    • «Шукрона»даги Марям — Одина Тўхтасинова: Таржимондан актрисага айланган ҳамшира (фото)
    09.01.2022, 20:39   Изоҳ (0)   166397
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янги дарахт тури Леонардо Ди Каприо шарафига номланди. Актёр Африкадаги ўрмон дарахтларининг кесилишини тўхтатишда ёрдам берган

    09.01.2022, 15:59

    «Муҳташам юз йил» юлдузи Пелин Карахан: «10 килога озиш қийин эмас»

    08.01.2022, 13:31

    Instagram: Туғилган кунини нишонлаётган Зиёда, турмушга чиққан Фаридам, машина харид қилган Руҳшона

    07.01.2022, 22:26

    Олманинг тагига доим ҳам олма тушмайди: машҳур ота-онасига умуман ўхшамайдиган фарзандлар (фото)

    07.01.2022, 19:41

    Айрим нарсалар ҳеч қачон ўзгармайди: машҳурларнинг опа-укалари билан тушган суратлари

    07.01.2022, 17:34

    Роли учун таниб бўлмас даражада ўзгарган актёрлар (фото)

    07.01.2022, 11:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.