• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Машҳура Зулфиқорова, Миролим Қиличев, Барчин Ғофурова ва салбий роллари учун томошабинлар нафратига учраган бошқа актёр ва актрисалар (фото, видео)

    Айрим ижодкорлар фикрича, салбий ролларни ижро этиш қийин, аммо бундай ролларнинг кўпчилиги томошабинлар эътиборини тортади. Қуйидаги ижодкорлар ролларини шунчалик ишонарли ижро этишганки, оқибатда томошабинлар «нафрати»га учраган.

    «Гулчеҳра Иброҳимбековани кўргани кўзим йўқ!»

    Фото: Instagram / @gulchehra__ibrohimbekova__

    Фото: Instagram / @gulchehra__ibrohimbekova__

    Актриса Иброҳим Расуловнинг «Бегона баҳор» фильмида қаттиққўл қайнона ролини ижро этган. Фильм томошабинлар эътиборига тушгани учун қайнонанинг салбий феъл-атвори ва келинига қилган зулми кенг жамоатчилик томонидан муҳокама этилган.

    — Бу фильмдаги ролим ҳақида яхши ва ёмон гапларни кўп эшитганман. Ролдан таъсирланиб, келинига зуғум қилмасликни англаб етган қайноналар ҳақида ҳам кўп эшитганман. Ёки аксинча, қайнонам ролингиздагидек деб келган келинлар ҳам бўлган. Ҳатто бир неча марта юзимга «Шу ролингиздан кейин сизни кўргани кўзим қолмаган. Танбал қизингизнинг бошини силаб, келинни силтадингиз», деган гапларни ҳам эшитганман. Фильм ғояси ҳаётий бўлгани учун ҳам томошабинларга манзур келган. Одатда ижобий ролга нисбатан салбий ролнинг таъсир этиш кучи ортиқроқ бўлади. Агар ижройимдаги қайнонани кўриб, ўзига тегишли хулоса чиқариб олганлар бўлса, бундан қувонаман.

    Шамсиқамар Мансуровани яхши қизларга ўхшатишмаган

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Актриса 1972 йил суратга олинган «Баҳор қайтмайди» видеофильмида кичик эпизод роль ижро этган. Алимардон Тўраевнинг маъшуқаси роли кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

    — Сочим ҳамиша калта бўлган, узун ва кенг кўйлак кийишни ҳам ёқтирмаганман. Шу сабаб кўпчилик режиссёрлар салбий ролларга таклиф этишарди. «Баҳор қайтмайди» видеофильмида суратга тушишимга ҳам калта сочим сабаб бўлган. Унда кичик саҳнада суратга тушганман, аммо томошабинларга жиддий таъсир этган. Рости, бир муддат кўча-кўйда юролмай қолганман. Ролимни қоралашган, ҳатто қўллари билан кўрсатган пайтлари ҳам бўлган. Албатта, бу ролнинг ишончли чиққанидан дарак беради, аммо барибир кўпчиликнинг орасида ноқулай вазиятга тушиш менга алам қилган. Ҳатто бир куни трамвайга чиқмоқчи бўлганимда бир нечта аёллар мен билан кетишни истамай, ҳайдовчига эшикни ёпинг, деб бақиришган. Ўшанда салбий ролнинг юкини кўтариш нақадар оғир эканлигини англаганман.

    Барчин Ғофуровани бўғиб ўлдиришмоқчи

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    Фото: Instagram / @barchin_gafurova

    Актриса «Миллий» телеканалида намойиш этилаётган «Бахт овчиси» сериалида эркакларни йўлдан урувчи, ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан ҳаё қилмайдиган Зуля ролини ижро этган. Енгилтак аёл роли кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

    — «Бахт овчиси» сериалидан сўнг Instagram профилимга тинимсиз ҳақоратли сўзлар ёзадиган бўлишди. Ҳатто баъзи аёллар очиқдан-очиқ «Сизни бўғиб ўлдирмоқчиман!» деб пўписа ҳам қилишди. Яширмайман, мазкур сериалдаги Зуля роли кўпчиликни нафратлантирди. Агар ижройим орқали томошабинларни ишонтиролган бўлсам, хурсандман. Кўпчилик ролимдан нафратланади, аммо ҳаётда учратгач «Бошқача инсон экансиз. Нега бунақа роль ижро этдингиз?» дейишади. Яширмайман, сериал эфирга кетишни бошлагандан буён яқинларимга нисбатан ҳам танқид тошлари отилмоқда. Начора, одамлар бир кун роль шунчаки ижро эканлигини тушуниб етишларига умид қиламан, — дейди Барчин Ғофурова.

    Миролим Қиличевнинг устидан онасига шикоят қилишган

    Фото: Instagram / @mirolim_qilichev_official

    Фото: Instagram / @mirolim_qilichev_official

    Актёр Миролим Қиличев 2019 йилда «Залолат» сериалида суратга тушган. Унинг қаҳрамони Мухтор қайнакасидан ўч олиш учун аёлини йўлдан уради. Охир-оқибат оила пароканда бўлиб, Мухторнинг қистови билан аёл эридан воз кечиб, ичкиликка ружу қўяди.

    — «Залолат» сериали эфирга узатилаётган пайтда халқ орасида юришга ийманганман. Чунки «Мухторнинг афти қурсин. Шунақа ҳам одам бўладими? Сизга ярашмабди», деган гапларни ҳар куни эшитардим. Бир куни хизматда онахонга келин-куёвларни табриклаш учун навбат берсам, Мухторнинг қилмишларини муҳокама қилиб кетганди. Аммо энг ёмони онамга бориб, ролим устидан шикоят қилишгани бўлган. Аслида бу сериалда суратга тушишни истамагандим, режиссёр илтимос қилгани учун рад этолмаганман. Аммо ижро этган ролимдан афсусланмайман, — дейди Миролим Қиличев.

    «Машҳура Зулфиқорова, эрим билан юрманг»

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

    Фото: Instagram / @mashhurazulfiqorova

    Актриса, асосан, салбий ролларда суратга тушади. Шу йили у иштирок этган «Дайди қизнинг дафтари» сериали ҳам кўплаб муҳокама ва танқидларга сабаб бўлди. Унинг қаҳрамони Хуршида қизи Тахминани ўзи танлаган тақдир йўлидан юришини ва енгил пул топишини истайди.

    — Аслида ижобийга нисбатан, салбий ролни яратиш қийин. Аммо буни ҳамма ҳам тўғри тушунмайди. Экрандаги қиёфангизга қараб, сизни шундай инсон деб биладиганлар ҳам кўп. Яқинда қизиқ воқеа бўлди. Дўконга кирсам бир аёл ёнимга келиб, «Сизни жуда ёмон кўраман, ҳатто эрим сиз суратга тушган сериални кўриб ўтирган бўлса ҳам рашк қиламан», деб бироз қўпол муомала қилди. Унга босиқлик билан ҳаётда ҳамма яхши бўлмаганидек, сериалларда ҳам ёмон аёллар бор. Уларнинг ролини кимдир ижро этиши керак-ку, дедим. Бу гапимдан кейин аёл бироз хижолат бўлиб узр сўради. Бу воқеадан аввал эса Instagram’га машинада тушган расмимни қўйсам, «Эримнинг машинасида нима қиляпсиз? Мени болаларим бор» каби ғалати хабарлар ҳам келганди. Гўёки бундай машина фақат ўша аёлнинг эрида бордек. Бу жуда ғалати ва кулгили ҳолат. Актриса ўз номи билан ижрочи. У ҳаётда ҳам шундай инсон деган гап эса ҳақиқатга тўғри келмайди, — дейди актриса.

    Феруза Собитованинг «детдом»даги боласи

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Актриса шу кунгача кўплаб салбий ролларни ижро этган. Аммо Шоҳруҳ рэпернинг «Болалигим» клипидаги иштироки кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. У клипда енгилтабиат аёл ролини ижро этган.

    — Клипдан кейин кўпчилик ёши улуғ аёллардан танбеҳ эшитганман. Ҳатто кўча-кўйда ёнимга келиб, «Эс-ҳушингни йиғиб, «детдом»даги болангни қайтариб ол, уволига қоласан», деганлар ҳам бўлган. Тўғриси, бу гапларни эшитиб ғалати аҳволга тушардим. Балки, клип суратга олинган пайтда томошабинлар мени яхши танишмагани учун шундай ҳангомалар бўлгандир. Аммо ҳозир бундай воқеалар бўлмайди. Фақатгина салбий роллардан кейин «Бўлди, бундай роль ўйнаманг, сизга яхши аёлларнинг роли ҳам ярашади», деган гапларни эшитаман, — дейди Феруза Собитова.

    Гулнора Толипова бақироқ қайнона образи билан томошабинлар нафратига учраган

    Фото: Instagram / @gulnoraxon_888

    Фото: Instagram / @gulnoraxon_888

    Актриса «Журналист» сериалида бақироқ қайнона ролини ижро этгандан сўнг томошабинлар нафратига учраган. Унинг келинига кун бермас, ўғлини ҳам муаммоларга кўмиб ташлаган она роли кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

    — «Журналист» сериали эфирга берилаётган пайт «Чорсу» бозорига рўзғорлик қилиш учун бордим. Ҳамма харидорлар сингари картошканинг нархини сўрасам, сотувчи аёл жаҳл билан «Сенга картошка сотмайман», деган. Гапидан ҳайрон бўлиб турсам «Уятсиз бировнинг қизини ҳам шунчалик хўрлайсанми? Малика индамай хизматингни қиляпти-ку», деса бўладими?! Мен ҳам асли бозорчи бўлганим учун бўш келмаганман. Ўртада роса баҳслашув бўлган. У менга картошка отиб, «Чорсу»га ортиқ қадам қўймаслигимни айтганди. Ундан кейин «Шукрона» сериалида ўғлининг ҳаётини бузиб, иккинчи хотин олиб берадиган она ролини ижро этганман. Сериал тугагач, кўчада бир аёл ёнимга келиб «Ажаб бўпти, келинингизнинг уволи тутиб жинни бўлиб қолдингиз», деганди, — дейди актриса.

    «Маъруфхон Муҳаммедовга қизимни бермайман»

    Фото: Instagram / @marufxon_muxammedov

    Фото: Instagram / @marufxon_muxammedov

    Актёр 2017 йил суратга олинган «Фитна» сериалидаги роли билан томошабинларга яхши таниш. У оилали аёл билан дон олишиб, унинг оиласи бузилишига сабабчи бўлади. Сериалдаги йигит ва аёл муносабатлари томошабинлар нафратини қўзғатиб, ҳатто Нозима ролини ижро этган актриса Феруза Норматовага нисбатан ҳам танқид тошлари отилганди.

    — Асли актёр эмас, савдогарман. «Фитна» сериалидан сўнг бозорларга боришга уялиб қолганман. Чунки кўпчилик томошабинлар ролим ҳақида салбий фикр билдиришган. «Шунчалик ҳам бўласизми, иккита боланинг уволидан қўрқмадингизми? Чиройли бола экансиз, ўз тенгингизни топардингиз?» каби кўплаб танқидларни эшитганман. Аммо энг ёмони онам совчиликка борган жойлар  «Ўғлингизнинг аёлларга суяги йўқ-ку, ролни ишонарли ўйнаган. Демак, ҳаётда ҳам шундай бола», дейишган. Роль сабаб анча хонадонлардан рад жавобини олганмиз. Шукрки, тақдирим бошқа инсон билан экан. Оила қурдим, фарзандли бўлдим. Томошабинларнинг ҳам мен ҳақимдаги ёмон фикрлари унутилди, — дейди Маъруфхон Муҳаммедов.

    Жайронанинг машинаси балонини тешиб кетишган

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ёш актриса Жайрона кўплаб фильм ва сериалларда салбий ролларни ижро этган. Айниқса, «Қора атиргул» сериалидаги Мунира ролидан кейин томошабинлар нафратига учраган, десак ҳам бўлади.

    — «Қора атиргул» сериалидан кейин танқидлар бўронида қолганман. Сабинанинг ҳаётига ачинган томошабинлар Мунирани қарғаб, ҳақорат қилишарди. Ҳатто олдимга келиб «Бировни оиласини бузиб чарчамадингизми?» деганлар ҳам бўлган.  Бир марта Spark русумли автомобилимнинг балонини тешиб кетишган. Ҳақоратли сўзларни кунига камида 10-15 та жўнатишарди. Ҳурматли томошабинлар, салбий ролга ишондингизми, демак, актриса маҳоратли — йўқса сизни ишонтиролмаган бўларди, дегим келади. Аммо буни ҳамма ҳам тушунавермайди-да.

    Фотима Бердиева Тахмина образини яратганидан афсусда

    Фото: Instagram / @fotimaberdiyevaofficial

    Фото: Instagram / @fotimaberdiyevaofficial

    «Дайди қизнинг дафтари» фильмида Тахмина ролини ижро этган. Фоҳишалик йўлига кирадиган ёш қиз томошабинлар ғазабига учради, айримлар уни жабрдийда, бошқалар эса устомон қиз деб таърифлашди.

    — Баъзи инсонларда актрисага ролига қараб муносабат билдиришади. Бу нотўғри! Тахмина ролидан кейин кўплаб гап-сўзлар тарқалди. Ҳатто мен билан суратга тушган актёрнинг аёли билан бироз тортишиб қолдик. Ролим (ижройим эмас) кўплаб танқидларга учради. Гап-сўзлар ота-онамга ҳам қаратилгани учун ролга розилик берганимга бироз афсусландим. Шу боис ортиқ роль ижро этмасликка қарор қилдим. Балки, кун келиб бу фикримдан қайтарман ёки йўқ. Буни вақт кўрсатади. Аммо роль билан ҳаётни аралаштириб юборишлари мени бироз ранжитди.

    Асолат Турсуновага тарсаки туширишган

    Фото: Instagram / @asolat_tursunova

    Фото: Instagram / @asolat_tursunova

    Актриса Асолат Турсунова «Қодирхон» сериалида айёр, устомон келин ролини ижро этган. Унинг роли кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.

    — Сериал намойиш этилгандан сўнг, кўчада нотаниш инсон юзимга тарсаки туширган. Кутилмаган зарбдан ўзимни йўқотиб, уйга йиғлаб келганман. Ўшанда устозимиз раҳматли Мирза Азизовнинг «Шу ролни ўйнадингизми халқ тошбўрон қилишига ҳам чидашингиз керак», деган гапларини эсладим. Устознинг охиратлари обод бўлсин.

    Мавзуга доир:

    • Салбий роллари билан машҳур бўлса-да, қалби меҳрга тўла ҳинд актёри — Шакти Капур ҳақида
    • Томошабинлар қалбидан ижобий қаҳрамонларга қараганда кўпроқ жой олган салбий образлар (фото)
    • Фильмдаги образи учун қиёфасини таниб бўлмайдиган даражада ўзгартирган актёр ва актрисалар (фото)
    • Иккинчи даражали роллари билан томошабинлар меҳрини қозонган актёр ва актрисалар (фото)

    05.01.2022, 16:56   Изоҳ (0)   97602
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Титаник», «Ўйинчоқлар тарихи» ва бутунлай бошқача номланиши режалаштирилган машҳур фильмлар

    05.01.2022, 13:32

    Севги, алдов ва хиёнат: томошабинни экран қаршисига михлаб қўядиган янги турк сериаллари

    04.01.2022, 19:41

    «Гарри Поттер» 20 йилдан кейин: франшизанинг махсус эпизоди — «Ҳогвартсга қайтиш»нинг премьераси бўлиб ўтди (видео)

    04.01.2022, 17:39

    «Севинч», «Дилҳирож», «Севгинатор» ва ўзбекистонлик хонандалар суратга тушган бошқа муваффақиятли фильмлар (видео)

    04.01.2022, 15:37

    «Гарри Поттер» махсус эпизодининг Жоан Роулинг иштирокидаги янги кадрлари тақдим этилди (фото)

    03.01.2022, 11:39

    «Калмар ўйини» режиссёри сериалнинг яна икки мавсумини суратга олмоқчи — у Netflix билан келишувлар олиб бормоқда

    02.01.2022, 23:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.