Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон 2021 йилнинг январь—ноябрь ойларида қайси давлатларга енгил автомобиль экспорт қилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, энг кўп автомобиль қўшни Қозоғистонга экспорт қилинган — 28 651 та. Кейинги ўринлардан Украина (744 та) ва Россия (448 та) жой олган. Кейинги поғоналар қуйидагича:
- Озарбайжон — 253 та;
- Афғонистон — 128 та;
- Тожикистон — 72 та;
- Қирғизистон — 30 та.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон январь–ноябрь ойларида хориждан 503 миллион долларлик 23 155 та автомобиль импорт қилган. Шу давр ичида Хитойдан — 6963 та, Жанубий Кореядан эса 5630 та енгил автомобиль олиб келинган. Импорт ҳажми 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 179 тага камайган.
Изоҳ (0)