• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Эрталаб ва кечқурун пиёда юришни ташкил қилган маҳалла раислари ва ташкилот раҳбарларини Дубайга юбораман». Шуҳрат Абдураҳмонов қанча пул кетса ҳам одамларни юргазишини маълум қилди

    Андижон вилоятида бир ой давомида эрталаб ва кечқурун бир соатдан пиёда юрган маҳалла аҳолиси Самарқанд ва Бухорога, уч ой давомида шу ишларни ташкил этган маҳалла раислари ва ходимларини юришга мажбурлаган ташкилот раҳбарлари эса Дубайга саёҳатга юборилади. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов халқ депутатлари вилоят кенгашининг 30-сессиясида маълум қилди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шуҳрат Абдураҳмонов вилоятда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳолини оммавий спортга кенг жалб этиш, спорт билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, спорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини билдириб, 14 декабрдан—14 январга қадар вилоятда «Саломатлик ойлиги» ўтказилаётганини таъкидлаган.

    Андижонда аҳолини овқатланиш ва соғлом турмуш тарзига ўргатиш мақсадида янги тажриба йўлга қўйилганини айтиб, ҳар куни эрталаб ва кечқурунда бир соатдан пиёда юрганларни саёҳатларга юборишини маълум қилган.

    «Битта маҳаллада беш юзта хонадондан ҳеч бўлмаса биттадан чиқиб бир ой эрталаб ва кечқурун бир соатдан пиёда юрса, ўша маҳалладагиларни барчасини Самарқанд ва Бухорога саёҳатга юбораман. Агарда маҳалла раиси, профилактика инспектори ва уларнинг атрофидагилар уч ой давомида хонадонлардаги фуқароларни пиёда юришга жалб этишни ташкиллаштириб берса, уларни Дубайга юбораман.

    Бундан ташқари, узлуксиз равишда эрталаб ва кечқурун ходимлари билан бирга пиёда юришни ташкил қилган ташкилот раҳбарларини ҳам Дубайга жўнатвораман. Қанча пул кетса ҳам майли. Мақсад одамларни юргазиш. Бундан ортиқ бошқа нима қилиш керак?», — дейди Шуҳрат Абдураҳмонов.

    Вилоят ҳокими аҳолининг касал бўлишини олдини олиш мақсадида ўз саломатлиги ёки ваъда қилинаётган мукофот учун пиёда юришни истамаганларни мажбурлаб бўлса-да, юришини йўлга қўйишини айтган.

    «Эндокрин, юрак қон-томир ва бошқа касалликларнинг келиб чиқиши иккита нарсага — камҳаракатлик ва нотўғри овқатланишга боғлиқ. Камҳаракатлик бўйича қайга борсам гапираяпман. Олдинлари битта каналдан иккинчи каналга олиш учун телевизор олдига борардик. Ҳозир ётган еримизда ҳамма нарсани бошқаряпмиз. Кўчага чиқиб қўлингизни чўнтагингизга солиб чиқариб қўйсангиз машина тўхтаяпти. Бир қадам юрмаяпти. Мен буларни гапиришга мажбурман.

    Президентимизга «Андижонликлар ҳаммамиз юрамиз», деб ваъда берганман. Яна бир бор айтаман, авваламбор, ўзингнинг саломатлигинг учун юр, унинг учун юрмасанг, берадиган рағбатим, мукофот учун юр. Унда ҳам бўлмаса, уйингга бориб, мажбурлаб, етаклаб олиб чиқишга мажбур бўламан. Бўлмаса бошқа иложимиз йўқ. Эртага касал бўлгандан кейин миллион-миллион сарфлагандан кўра, касал бўлишнинг олдини олиб қўяйлик. Шунга миллион сарфлаб қўя қолайлик, деган ҳисоб-китоб билан гапиряпман. Ёқадими-ёқмайдими, қаттиқ-қаттиқ гапиришга мажбурман. Келинглар, ҳаммамиз бир бўлиб, шунга ҳаракат қилайлик. Эрталаб ва кечқурунда бир соатдан пиёда юрайлик, овқатланишни тартибга солайлик», — дейди Шуҳрат Абдураҳмонов.

    Аввалроқ Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ортиқча вазндан халос бўлган амалдор ва фуқароларга ҳар бир килоси учун 500 минг сўмдан пул тўланишини маълум қилганди.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистоннинг 26 та туманида соғлом турмуш тарзига амал қилмайдиган ва нотўғри овқатланадиган 352 минг нафар болалар аниқланган»
    • Шавкат Мирзиёев: Вазни ортиқча ходим қандай қилиб жиноятчини тутади?
    • Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқароларга пул тўлайдиган «1hls.uz» платформаси тест режимида ишга туширилди

    20.12.2021, 21:25   Изоҳ (0)   23413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда омбудсман фаолиятини тартибга солувчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

    20.12.2021, 20:42

    Қибрайда вагон устига чиққан лицей талабаси ток уришидан ҳалок бўлди

    20.12.2021, 20:11

    Ўзбекистон аҳолиси Янги йилда кетма-кет 5 кун дам олади

    20.12.2021, 19:55

    «Энди саволингизни ҳам дўппида берасиз». Озодбек Назарбеков ёшлар билан учрашув давомида чўнтагидан дўппи олиб кийди

    20.12.2021, 19:25

    Наманган вилоятининг собиқ ҳокими Халқ қабулхонаси мудири этиб тайинланди

    20.12.2021, 19:10

    «Йилига 80 тоннадан ортиқ балиқ етиштирган кластерлар уч йил муддатга барча солиқлардан озод этилади» — Шавкат Мирзиёев

    20.12.2021, 18:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.