Ушбу тортнинг яна бир ажойиб жиҳати шуки, ун қўшмасдан тайёрланади.
Керакли маҳсулотлар:
- шоколад – 38 грамм;
- сариёғ – 11 грамм;
- тухум – 48 грамм;
- глюкоза сиропи – 4 грамм;
- шакар упаси – 7 грамм.
- Шоколад эритилиб, глюкоза билан аралаштирилади.
- Алоҳида идишда сариёғ ва шакар аралаштирилади. Устидан тухум ва эритилган шоколад қўшилади.
- Тайёр бўлган масса қолипга қуйилиб, 160 даража печда 15-20 дақиқа давомида пиширилади.
Изоҳ (0)