Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилоятининг собиқ ҳокими Сайдулло Бегалиев 17 декабрь куни 67 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Маълумот учун, Сайдулло Бегалиев 1954 йилда Олтинкўл туманида туғилган. 1979 йилда Фарғона политехника институтини тугатган. Турли йилларда Олтинкўл туманидаги қурилиш ташкилотларида турли вазифаларда, туман ижроия қўмитаси раисининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари, Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг қурилиш бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.

1993 йилдан 2001 йилгача Избоскан тумани ҳокими, 2001—2003 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, 2003 йилда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари, 2003–2004 йилларда қишлоқ ва сув хўжалиги вазири вазифаларида ишлаган.

Сайдулло Бегалиев 2004 йилнинг 25 майидан 2006 йилнинг 13 октябрига қадар Андижон вилоятини бошқарган.

Бундан аввал Шароф Рашидовнинг қизи Светлана Рашидова, «Вой аламжон» қўшиғи билан машҳурликка эришган хонанда Муҳаммадкарим Соипов ҳамда дубляж устаси Санжар Саъдуллаев вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ Сурияда ИШИД етакчиси ўлдирилганини тасдиқлади
Дунё
АҚШ Эрон ядро дастурини ҳарбий йўл билан тўхтатишга тайёрлигини билдирди
Дунё
«Ойига 2,5 минг кишигача». АҚШ Украина ҳарбийларини ўқитиш дастурини кенгайтирмоқчи