Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ижтимоий тармоқларда Қўйлиқдаги деҳқон бозори ва улгуржи бозор яқинидаги автомобиль йўлини одамлар «жонли девор» ҳосил қилиб тўсишга уринаётгани акс этган видеоёзувлар тарқалди. Видеога олаётган шахснинг изоҳига кўра, одамлар Қўйлиқ бозори йўл кенгайтирилиши ва йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан бузилишга тушгани ва бозор ҳудудига кириш ёпиб қўйилганидан норозилик билдириб, йўлни тўсишга чиққан.

Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларларда Қўйлиқдаги улгуржи бозорида низолар юз бераётгани, бозорга юклар киритилмаётгани ва барча юк машиналар «Фудсити»га йўналтирилаётгани, бозордан фақат юк олиб чиқишга рухсат берилаётгани, вазиятдан норози одамлар Тошкент ҳалқа автомобиль йўлининг Қўйлиқ бозорлари олдидан ўтган қисмларини тўсгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

«Дарё» вазият юзасидан изоҳ олиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматларига мурожаат қилди. Ҳокимлик матбуот хизмати сўровларга жавоб бермаган бўлса, ҳуқуқ-тартибот органлари вакилари «вазият бўйича иш олиб борилаётгани»ни, яқин вақт ичида расмий изоҳ берилишини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Қўйлиқ» деҳқон бозори йўл кенгайтирилиши сабаб бошқа жойга кўчирилишини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар