• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қонга беланган бир аёл ва эркак бақириб ёрдам сўрарди». Деновдаги даҳшатли портлаш жойидан репортаж

    Давоми: «Газ ҳиди чиқса, сезардик». Деновдаги кучли портлаш жабрланувчилари билан суҳбат

    Сурхондарёдаги Денов шаҳри марказида жойлашган, халқ тилида ҳамон «Юбилейний» деб аталувчи «Indenim» савдо марказида 7 декабрь куни соат тонг 03:57 да кучли портлаш содир бўлиб, ёнғин келиб чиққани ҳақида хабар берилган эди. Дастлаб ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган 9 киши касалхонага ётқизилгани, кейинчалик вайроналар остидан икки кишининг жасади топилгани маълум қилинди. «Дарё» мухбири Денов шаҳрида бўлиб, воқеа жойидан репортаж тайёрлади.

    Ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, портлаш тўлқини ва овози шу қадар кучли бўлганки, бир неча юз метр масофадаги (айрим манбаларга кўра, ҳатто 2 километр масофадаги) бино ва иморатларнинг эшик-деразаларини очиб юбориб, дераза-ойналарини синдириб ташлаган.

    «Кеча соат тахминан 02:00 гача телевизор кўриб, кейин ётдим. Уйқида эканман, ҳовли ва уй хоналари бирдан ёришиб, гумбурлаган даҳшатли овоз эшитилди, — деб эслайди деновлик Шоди Мирзаев. — Ўрнимдан сакраб туриб, устимга синиб тушган дераза синиқларини олдим ва атрофга қарадим. Уйнинг ‘свети’ ўчган экан. Ҳамма жойда дераза ва эшиклар сина бошлади. Эшикларнинг ғачур-ғучур овози эшитилди. Ҳаммаёқни чанг-тўзон қоплаган экан. Кўчада одамларнинг ‘ёрдам беринглар’ деган чинқириғи эшитиларди. Амаллаб кўчага чиқсам, уйимиз олдидаги катта супермаркетда ёнғин бўлаётган экан. Одамлар жуда кўп эди. Бир аёл ва эркакни кўрдим — қонга беланган. Ёрдам беринглар, дея бақирарди. Уларни тез ёрдам машинаси олиб кетди».

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Савдо маркази яқинида яшовчи Суҳроб Ҳожиқулов ҳам қаттиқ гумбурлаган овоздан уйғониб кетган, уйғонган вақти устига ойна синиқлари тўкилган бўлган. «Амаллаб туриб, чиқишга уриндим. Бошимдан жароҳат олган эканман», — дейди у (айнан шу лаҳзада расмий ахборотдаги «тўққиз киши тан жароҳат олди» деган гап унчалик ҳам ишонарли эмаслиги ойдинлашади). Даҳшатли воқеа бўлганини таъкидларкан, Суҳроб Ҳожиқулов уйи «Юбилейний»даги портлашдан кейин яроқсиз аҳволга келиб қолганини айтади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эркин Ғаниев ҳам «Юбилейний»га қўшни маҳалладан. Гумбурлаган овозни эшитган вақти «уйимда газ портлади» деб ўйлаб, ваҳимага тушиб қолган. «Шу даражада кучли гумбурлаш эшитилдики, газ трубамизга нимадир тегди. Газимиз портлади, деб ўйладим. Кўчага чиқсам, ҳаммаёқда бақир-чақир. Кейин қўшнилар чиқди. Портлашдан сўнг болаларни олиб, қизимникига кетдим», — дейди Эркин Ғаниев.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Портлаш содир бўлган ҳудуддан тахминан 3-4 километр масофадаги маҳаллада яшовчи тадбиркор Дилрабо Абдураҳмонованинг айтишича, даҳшатли гумбурлаш овози ва портлаш тўлқини уларнинг уйида ҳам сезилган.

    «Жуда даҳшатли портлаш бўлди. Уйимизда кучли силкиниш кузатилди. Кўчага чиқсак, ёнғин бўлаётган экан. Кейин бизга телефон қилиб, дўконимизга зарар етганини атйишди. Шошиб, етиб келдик. Келсак, ҳамон ёнғин ва тутун бўлаётган экан. Дўконларимизга зарар етган. Дераза ва эшигимиз ойналари синиб, эшиклар қийшайган. Анча зарар кўрдик», — дейди Дилрабо Абдураҳмонова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Воқеа содир бўлган маҳаллада яшовчи 71 ёшли Жума бобо Норовнинг айтишича, портлаш уюштирилган бўлиши ҳам мумкин. «Портлашни кимдир уюштирган, деган тахминим бор. Газдан ёки ‘светъдан бўлса, бунчалик зилзила бўлмасди. Ўтган йили ‘Ҳабиб бозор’ ёнганди, ўзи билан ўзи бўлганди. Атрофга зарар бергани йўқ эди. Бу эса 5-10 километр узоқликдаги маҳаллаларга ҳам эшитилди. Атрофдаги барча дўкон, чойхона ва биноларни яроқсиз ҳолга келтирди», — дейди отахон.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Дарё» мухбирининг қўшимча қилишича, портлаш оқибатида 10 га яқин савдо дўконларининг эшик ва деразаларига, иккита чойхонанинг том қисми ва олд томонига, шунингдек, савдо маркази олдидаги ресторан ва кийим дўконига, Денов тумани ҳокимлиги биносига, Туман солиқ инспекциясининг ҳали фойдаланишга топширилмаган янги биносига, маҳалладаги 6 та аҳоли хонадонига, кўп қаватли уйлар ва бир фуқаронинг автомобилига зарар етган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    ФВВ ахборотига кўра, ҳодиса жойига Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссияси сафарбар этилган. «Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади вазирлик ахборотида. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш савдо мажмуасида газ асбоб-ускуналаридан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши оқибатида тўпланган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида келиб чиққан.

    07.12.2021, 22:44   Изоҳ (0)   139739
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда оила фаровонлиги индекси жорий этилади

    07.12.2021, 22:15

    «Етти марта эмас, етмиш марта ўйлаб, халқимиз билан ҳар томонлама маслаҳатлашган ҳолда қабул қилишимиз керак». Шавкат Мирзиёев Конституциявий ислоҳотлар ҳақида

    07.12.2021, 21:32

    Шавкат Мирзиёев Конституция куни арафасида 182 нафар маҳбусни афв этди

    07.12.2021, 21:09

    Самарқанддаги дўконда ёнғин содир бўлди

    07.12.2021, 20:52

    Шавкат Мирзиёев БМТнинг махсус маърузачиси Фионнуала Ни Аолайнни қабул қилди

    07.12.2021, 20:37

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини 8 декабрь — Конституция байрами билан табриклади

    07.12.2021, 20:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.