Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектларининг энг кўп чакана савдо товар айланмаси қайси вилоятлар ҳиссасига тўғри келиши аниқланди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, ҳудудлар кесимида энг кўп чакана савдо айланмаси ҳажми Тошкент шаҳрига тўғри келган — 25,3 триллион сўм. Кейинги ўринлар қуйидагича кўриниш олган:
- Тошкент вилояти — 13,9 триллион сўм;
- Фарғона вилояти — 12,1 триллион сўм;
- Самарқанд вилояти — 11,3 триллион сўм;
- Андижон вилояти — 10,1 триллион сўм;
- Қашқадарё вилояти — 9,6 триллион сўм.
Бундан ташқари, 2021 йилнинг дастлабки 10 ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг ҳудудлар кесимидаги статистикасини эълон қилинган. Бу кўрсаткич бўйича ҳам пойтахт етакчи — 13,2 миллиард доллар.
Изоҳ (0)