Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова 30 ноябрь куни бувиси — Татьяна Каримова билан тушган суратини Instagram’даги саҳифасида эълон қилди.
Сурат Ўзбекистон биринчи президенти кўп йиллар давомида фаолият олиб борган Тошкентдаги Оқсарой қароргоҳида олинган. Айни пайтда ушбу қароргоҳда Ислом Каримов Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси жойлашган.
«Келажакда Оқсарой исталган одам ташриф буюриб, томоша қила олиши учун музейга айлантирилади», — дея изоҳ ёзиб қолдирган суратда Имон Каримова.
Изоҳ (0)