“Хуржунида нонлар кўп эди” — Бўстонлиқда террорчиларга кўмаклашган чўпонни фош этган ҳарбий
2000-йилнинг августида бир гуруҳ террорчилар Тошкент вилоятининг Бурчмулла ҳудудига киришга муваффақ бўлади. Уларни йўқ қилиш учун Мудофаа, Ички ишлар вазирликлари ҳамда чегара қўшинларининг махсус бўлинмалари жалб этилади. Россия томони ҳам ўз ёрдамини таклиф қилади, аммо Ислом Каримов “хушмуомалалик билан” рад жавобини беради. Бир неча кун ичида жангарилар бутунлай йўқ қилинади.