• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда вакцина олмаган ходимларни ишдан четлаштириш тартиби ҳақида маълумот берилди

    Ўзбекистон меҳнат қонунчилигига ходим профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканига оид қўшимча киритилганди. Меҳнат вазирлиги вакцина олмаган ходимларни ишдан четлаштириш тартиби ҳақида маълумот берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Вазирликнинг билдиришича, қонунчилик меъёрларини тўғри, аниқ ва бир хил қўлланилишини таъминлаш мақсадида тавсиявий характердаги тушунтириш ишлаб чиқилди.

    Унга кўра, ходим карантинли ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлганда бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли.

    Яъни карантинли ва одам саломатлиги учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг тарқалиши таҳдиди мавжуд бўлган тақдирда профилактик эмлашдан ўтишни рад этиш, Меҳнат кодексининг 113-моддаси 3-қисмига асосан ходимни ишдан четлаштириш бўйича буйруқ чиқаришга асос бўлади.

    Иш берувчи, карантин ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг тарқалиши таҳдиди муносабати билан эмлашдан ўтиш мажбурияти юзасидан касаба уюшма билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички меҳнат тартиб қоидалари, жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатларга қўшимча киритиши лозим.

    Ишдан четлаштириш бўйича буйруқ чиқаришдан аввал ходимдан эмлашни рад этиш бўйича ёзма ариза олинади. Агар ходим ёзма ариза беришдан бош тортса, ходимнинг эмланишни рад этганлик ва бу бўйича ариза беришдан бош тортганлиги юзасидан далолатнома тузилади. Ишдан четлаштириш бўйича буйруқ билан ходим имзо қўйган ҳолда таништирилади.

    Бош санитария врачининг қарорига асосан профилактик эмлашлар ўтказиладиган шартлар олиб ташлангунча, аммо бош давлат санитария врачининг қарори асосида қонунчиликда белгиланган тартибда жорий этиладиган битта профилактик тадбир бўйича жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.

    Ходим ишдан четлаштирилган даврда унга иш ҳақи ҳисобланмайди.

    Ходим ишдан четлаштирилган бўлса, иш берувчи ва ходим ўртасида тузилган меҳнат шартномаси, меҳнат интизоми тўғрисидаги низом ва уставлари, ички меҳнат тартиби қоидаларида белгиланган ишдан четлаштиришнинг максимал муддати давомида, тиббий қаршиликлар бўлмаганда эмлашдан бош тортган ходимларга нисбатан Меҳнат кодексининг 181-моддасига мувофиқ интизомий жазо қўлланилиш чоралари назарда тутилиши мумкин.

    Ходимнинг соғлиғи ҳолатига кўра профилактик эмлашдан ўтишни рад этадиган қарши кўрсатма мавжуд бўлганда иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишувга мувофиқ ходим масофавий иш режимига ўтказилиши мумкин.

    Карантин ва одам учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг тарқалиши таҳдиди муносабати билан эмлашдан ўтишни ташкиллаштириш иш берувчи томонидан амалга оширилади.

    Мазкур нормалар иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган локал ҳужжатларда белгиланади.

    Маълумот учун, 2021 йилнинг ўтган даври мобайнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан мазкур нормага риоя қилиниши юзасидан 27 923 та (7 905 таси хўжалик юритувчи субъектларда, 20 018 таси бюджет ташкилотларида) текширишлар ўтказилган.

    Текширишлар давомида жами 50 056 нафар (11 244 нафари хўжалик юритувчи субъектларда, 38 812 нафари бюджет ташкилотларида) вакцина олмаган шахслар аниқланган. Уларнинг 26 008 нафари ишдан вақтинчалик четлатилган, 2 225 та ҳолатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 175 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилган.

    Мавзуга доир: «Иш берувчи эмлашдан бош тортган ходимни ишдан ҳайдамайди, балки ишдан четлатади» – Русланбек Давлетов

    19.11.2021, 20:10   Изоҳ (0)   22183
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда омонатга қўйилган 566 млн сўмни талон-торож қилган собиқ банк ходимига жиноят иши очилди

    19.11.2021, 19:09

    Тошкент 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларига мезбонлик қилади

    19.11.2021, 18:55

    Ўзбекистонда энди абитуриентларнинг мактабдаги баҳолари ОТМга киришда ҳисобга олинади

    19.11.2021, 18:08

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг пастлади

    19.11.2021, 17:07

    Qanot Sharq Тошкентдан Сочига мунтазам парвозларни йўлга қўйди

    19.11.2021, 16:22

    Ўзбекистон ва Россия рублдаги ҳисоб-китобларга ўтиши мумкин

    19.11.2021, 16:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.