• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Манчестер Сити» ҳимоячиси Бенжамин Мендига 7 та жинсий зўравонлик билан боғлиқ айблов қўйилди. У умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

    «Манчестер Сити» ҳимоячиси Бенжамин Менди яна иккита жинсий зўравонлик ишида айбланмоқда. Улар август ойидан бери унга нисбатан қўйилган бешта айбловга қўшилди: шундан тўрттаси жинсий зўрлаш билан боғлиқ бўлса, яна бири тегажоғлик учун.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Қуйида унга нисбатан очилган ишларнинг асосий жиҳатлари келтирилади:

    • Жабрланганлар (16 ёшдан ошган тўрт нафар аёл) футболчи уларни Чеширдаги уйида зўрлаганини айтган. Жиноятлар 2020 йилнинг октябридан 2021 йилнинг августигача бўлган даврда содир бўлган.
    • Бу жараёнда Мендининг шериги ҳам айбланмоқда. 40 ёшли Луи Саа Маттурига ҳам худди шу айбловлар қўйилган.
    • Ҳукм 2022 йил 24 январида чиқарилиши керак, аммо янги ҳолатлар туфайли суд санани ўзгартириши мумкин.
    • Ўтган ой суд далилларининг жиддийлигини ҳисобга олиб, Мендини учинчи марта гаров эвазига қўйиб юборишни рад этди.
    Франциялик ҳимоячи ҳозирда Ливерпулдаги HMP Altcourse қамоқхонасида сақланмоқда. Футболчининг ўзи унга қўйилган айбларни қатъиян рад этмоқда.

    Менди қамоқхонада руҳий муаммоларга дуч келмоқда. Жамоадошлари — Грилиш ва Маҳрез эса гувоҳ сифатида сўроқ қилинган

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Бенжамин Менди ва унинг шериги ҳуқуқларини Лондондаги Hickman&Rose юридик фирмасидан Женни Уилшир ҳимоя қилмоқда. Гаров эвазига озодликка чиқиш варианти муваффақиятсиз якунланганидан кейин ҳуқуқшунос вазиятга изоҳ беришдан бош тортди. Daily Mail хабарига кўра, айбланувчилар ҳам кўп гап айтмаган — улар бир-икки сўз кифояланган, холос.

    Жараённинг ёпиқлиги туфайли ҳар қандай тафсилотларни ажратиб олиш қийинчилик туғдирмоқда ва фақат турли даражадаги ишончлиликка эга бўлган инсайдерлардангина вазият тўғрисида маълумот олинмоқда. Хусусан, The Sun нашри Менди зўравонлар сақланаётган VP-бўлимига ўтказилганини айтди. Дастлаб Бенжамин бундан хурсанд бўлган, боиси у VIP-маҳбуслар сақланадиган жойда суд жараёнини кутаман деб ўйлаган. Ушбу воқеалар фонида у ҳатто руҳий (асабий) тушкунликка ҳам тушиб қолган.

    The Telegraph нашрининг ёзишича, суд Мендининг «Манчестер Сити»даги жамоадошлари Жек Грилиш ва Риёд Маҳрезни гувоҳ сифатида сўроқ қилган. Улар французнинг уйида бирга ҳордиқ чиқарган ва улар биргаликда тунги клубга йўл олган. Бироқ Бенжамин уйига уларсиз қайтган.

    Бенжаминга туҳмат қилинаётганига ишониш учун асослар йўқ. Бундан ташқари, футболчининг обрўсига анча олдин путур етиб бўлган, у бунгача ҳам бир неча бор можароларга аралашишга улгурган. Бундан бир йил олдин полиция Мендини лицензия ва суғуртасиз автомобиль бошқаргани учун уни ҳибсга олиб, 500 минг евролик машинасини мусодара қилган. Ўшанда у жарима билан қутилганди.

    2020 йил бошида Бенжамин шартли қамоқ жазосини олган: у карантин вақтида локдаун қоидаларини мунтазам равишда бузиб келган ва уйда зиёфатлар уюштирган. Қўшнилар эса кучли шовқин ва уйда пиротехника воситаларидан фойдаланилаётганидан шикоят қилган.

    «Манчестер Сити» клуб дўконидан Мендининг барча товарларини олиб ташлади

    Август ойида, Мендига биринчи айблов қўйилганида, «Манчестер Сити» дарҳол футболчини машғулотлардан четлатди ва қуйидагича расмий баёнот берди: «Четлатиш тергов давомида амалда бўлади. Тергов тугагунига қадар бошқа изоҳ бермаймиз». Худди шу ҳолатни Франция футбол федерацияси ҳам қўллади.

    Кейинчалик клуб Бенжамин билан боғлиқ барча товарларни интернет-дўкондан ўчириб ташлади. Агар сайтдаги қидирув тугмасида унинг фамилияси терилса, фойдаланувчи бош саҳифага йўналтириб юборилади.

    Electronic Arts Sports ҳам ўйинчига нисбатан санкция қўллади, видео ўйинлар ишлаб чиқарувчи компания Мендининг картасини FIFA 22 режимидан олиб ташлади. Бироқ у ҳали ҳам Ultimate Team’да мавжуд. Студия ҳали бу қарорга расман изоҳ бергани йўқ.

    Гарчи уч йил олдин (2018 йили) у Франция терма жамоаси билан Жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган бўлса-да, жинсий зўравонликдан олдин «Сити» Бенжамин Мендининг трансферини муваффақиятсиз деб тан олганди.

    • Уч йил ичида унинг бозор қиймати 35 миллион еврога тушиб кетди. У 57,7 миллион еврога сотиб олинганди — 2017 йилда бу миқдор ҳимоячи учун рекорд сумма бўлган.
    • «Манчестер Сити»да Менди август ойигача 16 та жароҳат олиб, 123 ўйин ёки 727 кунни ўтказиб юборди.
    • Мураббийлар штаби мунтазам равишда уни тартибсизлик, машғулотларга кечикиш ва уларга бепарво муносабатда бўлишда айбларди.
    • 2018 йилда Гвардиола франциялик футболчини машғулотларга кеч қолгани учун яхшигина койиб берган. Ўшанда Менди Александр Поветкин—Энтони Жошуа жангини томоша қилиш учун Лондонга учиб кетганди.
    • 2020 йили Goal қуйидагича маълумот тарқатди: Пеп Гвардиола жамоа аъзоларига омма олдида уларни қўллаб-қувватлашини айтиб, кийиниш хонасида ҳамма нарса очиқчасига бўлишини маълум қилган. Ва ўшанда биринчи нишон тикланиш жараёнларига нақ уч соат кечикиб келган Менди бўлган.
    Гвардиола у билан кўп маротаба ахлоқий суҳбатлар ўтказган. Мутахассис уларда ундан асосий эътиборини кўнгилочар нарсалар ва ижтимоий тармоқларга эмас, балки футболга қаратишни сўраган. Бироқ бу ҳеч қандай натижа бермаган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Менди 10 йилдан умрбод муддатгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

    Англиядаги жинсий зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар тўғрисидаги қонуннинг биринчи моддасига кўра, зўрлаш уч қисмга бўлинади. Турли шароитларда айбланувчи 10 йилдан то умрбод муддатгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

    Бенжамин Менди ишида оғирлаштирувчи омил бор — у бир вақтда бир қатор жинсий зўравонликларда айбланмоқда. Бундан ташқари, бу ишда унинг шериги ҳам бор. Ҳозирча ҳамма нарса муддат аниқ 10 йилдан ортиқ бўлишига қараб кетмоқда. Маҳаллий ОАВ эса 15 йил ва ундан кўпроқ муддат ҳақида ёзмоқда. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам, январь ойида бўлиб ўтадиган суд қарорини кутиш тўғри бўлади.

    Унинг жамоаси ҳозирда самарали иш олиб бормоқда — ҳимоя қилувчи томон бирданига уч нафар гувоҳни топган, улар футболчининг айбсизлиги ҳақида гувоҳлик берган. Гап 22 ёшли Аннабел, 23 ёшли Матильда ва 32 ёшли Давия ҳақида кетмоқда. Матильда матбуот билан ҳам мулоқот қилишга улгурди: «Мен Бенжаминнинг аёлларга нисбатан шафқатсиз, ёмон ёки ҳурматсизлик қилганини ҳеч қачон кўрмаганман. Аксинча, у ҳар доим ҳаммага қулай бўлишини хоҳлайди».

    Бенжамин фақат Женни Уилширнинг малакасига умид қилиши мумкин, у судни енгиллаштирувчи ҳолатларга ишонтиришга ҳаракат қилади: алкоголь ёки гиёҳванд моддалар, депрессия ё шунга ўхшаш нарсаларни ўйлаб топиши керак. Уларсиз Мендининг катта муддат олиш «имконияти» кундан-кунга ошиб бораверади.

    18.11.2021, 22:12   Изоҳ (0)   65775
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беларусь терма жамоаси собиқ футболчиси Денис Ковба 42 ёшида коронавирусдан вафот этди

    18.11.2021, 21:02

    Ўзбекистон футзал терма жамоаси декабрда Қозоғистонга қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

    18.11.2021, 17:45

    «Манчестер Юнайтед»га рад жавобини берган Зидан, оғир вазн чемпионлиги учун жанг қиладиган Канело ва Роналдуни ортда қолдирган Депай. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    18.11.2021, 07:38

    «ПСЖ» футболчиси номаълум кимсалар томонидан калтакланди. Бу ишга Эрик Абидал алоқадор бўлиши мумкин

    17.11.2021, 21:33

    Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир футболчиси Италияда операция қилинади, Иньестанинг рақамини олган Алвес ва техник мағлубият арафасида турган Бразилия. Энг сўн...

    17.11.2021, 08:46

    ЖЧ—2022 йўлида. Аргентина ўз майдонида Бразилия билан дуранг ўйнади, Уругвай йирик ҳисобда мағлубиятга учради

    17.11.2021, 07:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.