• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда автомобиль сотиб олиш ва вақтинча олиб кириш учун тўловни 1 фоизгача камайтириш таклиф қилинмоқда

    2022 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасида янги ва фойдаланишда бўлган автомобилларни сотиб олиш ва (ёки) Ўзбекистонга вақтинча олиб кириш учун йиғим миқдорини харид нархининг 1 фоизигача камайтириш таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Ҳисоб палатасининг хулосасига таяниб, «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Бунда давлат аудиторининг фикрича, мазкур ҳолатда автотранспорт воситаларини Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғим қийматини аниқлаш объектини (автотранспорт воситаларини харид қилиш нархини тасдиқловчи ҳужжатлар) аниқлаш имкониятининг қийинлиги, шунингдек, харид нархини тасдиқловчи ҳужжатларни чет эллик фуқаролар томонидан олиб юришга мажбурият юкланаётгани сабабли, ортиқча оворагарчиликлар ва кўп сонли ҳақли эътирозларни юзага келтиради.

    Хулосада, шунингдек, автомашиналар ва кўчмас мулкни бошқаларга бериш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаш харажатлари билан боғлиқ муаммо таҳлил қилинади. Ҳозирда автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик ва сотиб олганлик учун нотариал идоралар орқали белгиланган миқдорларда давлат божи ҳамда ички ишлар идораларида йиғимлар ундирилади.

    Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра, жисмоний шахслар томонидан кўчмас ва кўчар мулкни расмийлаштиришда ундириладиган давлат божлари ва тўловлар ўртасида катта тафовутлар мавжуд.

    Масалан, мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлашда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик кўчмас мол-мулк учун умумий майдонига қараб қуйидаги миқдорларда давлат божи ундирилади:

    Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида жойлашган бўлса:
    • 100 квадрат метргача бўлганда — БҲМнинг 1 баравари;
    • 100 квадрат метрдан 200 квадрат метргача бўлганда — БҲМнинг 2 баравари;
    • 200 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлганда — БҲМнинг 3 баравари.
    • бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса:
    • 100 квадрат метргача бўлганда — БҲМнинг 50 фоизи;
    • 100 квадрат метрдан 200 квадрат метргача бўлганда — БҲМнинг 1 баравари;
    • 200 квадрат метр ва ундан ортиқ бўлганда — БҲМнинг 1,5 баравари.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Масалан, автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун ишлаб чиқарилган санаси ва от кучига қараб енгил автомобиллар учун қуввати 110 от кучигача бўлса, ўртача (Chevrolet Nexia-3 мисолида) 1,620 миллион сўм давлат божи ва 3,118 миллион сўм йиғим (ёки жами 4,73 миллион сўмдан ортиқ тўлов), қуввати 110 от кучидан юқори бўлса, ўртача (Chevrolet Tracker мисолида) 2,7 миллион сўм давлат божи ва 3,6 миллион сўм йиғим (ёки жами 6,35 миллион сўмдан ортиқ сўм тўлов) ундирилади.

    Бунда, Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларида жойлашган умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мол-мулк учун (ўртача бозор баҳоси 350−400 миллион сўм) 270 минг сўм давлат божи кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқлар ва улар бўйича тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун (БҲМнинг 1,25 баравари) 337,5 минг сўм (ёки жами 607,5 минг сўм тўлов) ундирилади.

    Жисмоний шахсга тегишли 2 турдаги мулклардан бирининг бозор қиймати (автотранспорт) бошқасига (уй-жой) нисбатан 4 баробар паст бўлса-да, битимларни давлат рўйхатидан ўтказишда (бож ва йиғим) 8 баробар кўп тўлов ундирилмоқда.

    Натижада, фуқаролар олди-сотди шартномаларини расмийлаштириш ўрнига, ишончномаларни расмийлаштириш орқали автотранспорт воситаларини бошқариш ва мулк сифатида тасарруф этиб, кейинчалик мулкий муносабатларда айрим ҳолларда ўзаро низоларни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

    Ҳисоб палатаси фуқароларга мулкий муносабатларни амалга оширишда давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини енгиллаштириш ва мулк ҳуқуқини тўлақонли тасарруф этишга қулай шароитларни яратиш мақсадида, жисмоний шахслар учун кўчмас ва кўчар мулкни расмийлаштиришда ундириладиган давлат божлари ва йиғимлар миқдорини (мулкларни қийматига мутаносиб равишда) қайта кўриб чиқишни (унификация қилиш) таклиф қилган.

    Аввалроқ Дониёр Ғаниев иккиламчи бозордаги автомобиллар олди-сотдисидаги божларни пасайтиришни сўраб депутатлик сўрови юборгани, мазкур сўровга Молия вазирлиги 2022 йил бюджет параметрларини шакллантиришда автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун ундириладиган йиғимларни бекор қилиш кўзда тутилаётганини маълум қилгани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: 

    • Шавкат Мирзиёев 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказди
    • Ўзбекистонда 2022 йил аҳоли жон бошига ЯИМ 2,1 минг доллар бўлиши режалаштирилган
     

    13.11.2021, 16:08   Изоҳ (0)   29212
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Беҳзод Мусаев собиқ соғлиқни сақлаш вазири томонидан қўлланган барча интизомий жазо чораларини олиб ташлади

    13.11.2021, 15:33

    Қашқадарёда «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган 2 мингга яқин фуқарога кредит берилгани ёлғон бўлиб чиқди

    13.11.2021, 15:06

    Тошкент вилоятида бир оиланинг уч аъзоси ис газидан заҳарланди. Улардан бири вафот этган

    13.11.2021, 14:53

    Сенатор Улуғбек Файзиев Қизилтепа тумани ҳокими этиб тайинланди

    13.11.2021, 14:05

    «Ўзбекнефтгаз»: Республика нефть ва газ геология-қидирув ишлари сарҳисоб этилиб, истиқболдаги вазифалар ражалаштирилмоқда

    13.11.2021, 13:30

    Қашқадарёда чигирткадан экспортбоп ун тайёрлаш лойиҳаси йўлга қўйилди

    13.11.2021, 13:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” 2026 йилда “Ливерпуль” ҳимоячисини сотиб олади

    Спорт | 5 август, 15:45

    “Денгизга чиқиш йўлига эга бўлмаган давлатларга жаҳон иқтисодиётида тенг шароитларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш керак” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 5 август, 15:41

    Тошкентда бир киши бир кунда ўртача 230–270 литр ичимлик суви сарфлайди — “Ўзсувтаъминот” АЖ вакили

    Ўзбекистон | 5 август, 15:35

    Эронда жазирама: электрни тежаш учун давлат идоралари ёпилади

    Дунё | 5 август, 15:25

    Хитой блокадаси Тайваннинг электр таъминотини издан чиқариши мумкин. Аммо бу ҳаммаси эмас — таҳлил

    Дунё | 5 август, 15:10

    Женнифер Лопес ва унинг жамоаси Еревандаги ресторанда тушлик учун 37 минг доллар тўлади

    Шоу-бизнес | 5 август, 15:00

    Барча босқичлар тизимли назоратга олинади — Тошкент вилояти ҳокимлиги Sea Breeze лойиҳаси ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 14:50

    “Манчестер Сити” Родрига янги шартнома таклиф қилмоқчи

    Спорт | 5 август, 14:43
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.