Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Яккабоғ ҳокимининг хизмат автомобили ЙТҲга учради. Captiva’ни харид қилишдан олдин туман депутати шу пулни муҳтожларга сарфлашни таклиф қилганди

    08.11.2021, 17:07 53410

    Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаевнинг хизмат автомобили йўл-транспорт ҳодисасига учради. Бу ҳақда «Дарё» манбаси хабар берди.

    Фото: Камил Фахрутдинов

    Фото: Камил Фахрутдинов

    Қайд этилишича, йўл-транспорт ҳодисаси 2021 йилнинг 7 ноябрь куни кечки вақтда содир бўлган.

    «ЙТҲ туман марказидаги ‘Ал-Камол’ савдо маркази рўпарасида содир бўлган. Машинада ҳоким бўлмаган. Ҳайдовчи тез ҳаракатланиб келган ва бошқарувни йўқотган. Машина дарахтга ‘осилиб қолган’», — дейди воқеа гувоҳи.

    Фото: Камил Фахрутдинов

    Фото: Камил Фахрутдинов

    «Дарё» мухбири мазкур воқеага аниқлик киритиш мақсадида туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Ҳасанов билан боғланди. «Мазкур воқеадан хабарим йўқ. Тез орада суриштириб батафсил маълумот бераман», — деган ҳокимнинг матбуот котиби Шерзод Ҳасанов.

    Эслатиб ўтамиз, аварияга учраган 311 миллион сўмлик Captiva харид қилинишидан аввал кўплаб можароларга сабаб бўлганди. Халқ депутатлари туман Кенгаши сессиясида кўриб чиқилган мазкур харид масаласи 25 нафар депутатнинг 24 нафари томонидан қўллаб-қувватланган бўлса, бир нафар депутат мазкур машинанинг сотиб олинишига қарши чиқиб, 311 миллион сўм пулни муҳтожларга сарф қилиш такфлини берганди.

    Маълумот учун, Яккабоғ ҳокими хизмат автомобилининг ЙТҲга учраши Қашқадарёдаги ҳокимлар хизмат автомобилининг аварияга учраши билан боғлиқ ягона ҳолат эмас. Косон тумани ҳокими Асрол Бойқараевнинг хизмат автомобили ҳам 2020 йилнинг 12 декабрь куни ЙТҲга учраб, 60 ёшли фуқаронинг ўлимига сабаб бўлганди.

    Мавзуга доир:

    • Қашқадарё ҳокими ҳудуддаги барча ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларига янги хизмат машинаси сотиб олишни тақиқлади
    • Ўзбекистонда вазирлар 490 млн, ҳокимлар 245 млн сўмгача бўлган хизмат машиналарини миниши белгиланди

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари 43 ёшида вафот этди

    Бугун, 15:25

    Тошкентда 15 ёшли қиз вафот этди. Бош прокуратура ўлим сабабини маълум қилди

    Бугун, 15:15

    Осиё ўйинлари. Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Хитой Тайпейини енгиб, ярим финалга йўл олди

    Бугун, 15:07

    Зеленский қурол ишлаб чиқариш бўйича халқаро альянс тузилганини эълон қилди

    Бугун, 14:55

    Қуролли кучлар тизимида қонунийликни таъминлашда ҳарбий прокурорларнинг назорати кучайтирилади 

    Бугун, 14:23

    Хитой ҳукумати дезинформация ва цензурага миллиардлаб доллар сармоя киритмоқда — АҚШ давлат департаменти

    Бугун, 13:42

    Ўзбекистонда сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тасдиқланди

    Бугун, 13:18

    Ханчжоу—2022. Абдумалик Ҳалоков ветнамлик рақибини қийинчиликсиз енгиб, чорак финалга йўл олди

    Бугун, 12:42

    Сенат кўп хотинликни тарғиб қилиш ва жамоат жойларида юзини тўсиб юришни тақиқловчи қонунни маъқуллади

    Бугун, 12:40

    Тавсия этамиз

    Қадаҳ тутган президент, бўрон вайрон қилган қишлоқ, тиканли симлардан ўтаётган мигрантлар — 29 сентябрь суратлари

    23:00 / 29.09.2023

    “Дарё” репортажи: Портлашдан сўнг Сергели аҳолисига қандай ёрдам берилмоқда?

    21:00 / 29.09.2023

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    МОЛИЯ

    Бизнес

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистон қонунчилигида 1-октябрдан нималар ўзгаради?

    10:00 / 29.09.2023

    Сергелидаги портлашда шикастланган BYD автомобиллари утилизация қилинади

    08:00 / 29.09.2023

    Ранбир Капур 41 ёшда: Актёр бўлишни истамаган ва ўзидан 11 ёш кичик актрисага уйланган Болливуд юлдузи ҳақида 

    15:00 / 29.09.2023

    Малида бортида “Вагнер” аскарлари бўлган самолёт портлаб кетди (видео)

    16:00 / 29.09.2023

    “Қўрғон сирлари”: турк мелодрамаси бош қаҳрамонларини ўйнаган актёрларнинг шахсий ҳаёти қандай кечди?

    13:00 / 29.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.