• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Полиглот машҳурлар: Ўзбек шоу-бизнесининг бир нечта тилда эркин гаплаша оладиган вакиллари (фото)

    XXI асрда ҳар бир соҳа вакилининг камида битта хорижий тилни билиши одатга айланяпти. Дунё кезиш ва муваффақиятли карьера орзуси сабаб аксарият одамлар, айниқса, ёшлар бир қанча чет тилини ўрганмоқда. Қуйида ўзбек шоу-бизнес вакиллари орасида уч, тўртта хорижий тилда бийрон гапирадиган машҳурлар ҳақида сўз юритамиз.

    Муножот Йўлчиева

    Ўзбекистон Қаҳрамони Муножот Йўлчиева рус, инглиз ва француз тилида гаплаша олади, форс тилида эса қисман мулоқот қилади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Русча ва французчани ўқувчилик давримда ўрганганман. Француз тилига қизиқишим баландлиги учун синфдошларим орасида яхши ўқишга қаттиқ интилардим. Ҳатто келажакда таржимон бўлишни ҳам орзу қилганман.

    Инглиз тилини катта фарзандимнинг мактабда бу фандан қандай баҳога ўқиётгани, қай даражада билишини назорат қилиш мақсадида биргаликда ўрганганман. Кунора уйимизга репититор келиб, ўғлим иккимизга машғулотлар ўтарди.

    Форс тилини талабалик йиллари ўрганишга мажбур бўлганман. Бу тил ғазалларни таҳлил қилишда катта аҳамиятга эга. Форс тилидаги матнларни ўқиб, тушуна оламан. Аммо форсча мулоқот қилишга бироз қийналаман.

    Вақт томонлама имкониятим бўлганида, рус, инглиз ва форс тилларидаги билимларимни янада мустаҳкамлаган бўлардим. Кундалик ҳаётда асосан, ўзбек тилида гаплашиб, эшитганим учун мазкур тиллардаги айрим сўзлар ёдимдан чиқиб қолади. Амалиёт, жонли мулоқот давомида одамнинг тил борасидаги билими, тажрибаси шаклланиб боришига амин бўлдим», — дейди Муножот Йўлчиева.

    Юлдуз Усмонова

     

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова рус, инглиз, турк ва тожик тилларида эркин сўзлаша олади. Бир муддат Туркияда яшаб, ижод қилган санъаткор айни пайтда араб тили бўйича билимларини мустаҳкамламоқда.

    Озодбек Назарбеков

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков рус ва турк тилларида таржимонсиз гаплашади. Касб тақазоси сабаб хориж тилларини ўзлаштиришга мажбур бўлган. «Инглиз тилини ўрганиш режамда бор», — дейди санъаткор.

    Озода Нурсаидова

    Ўз рэпертуарини бир қанча чет тилидаги қўшиқлар билан ҳам бойитган хонанда Озода Нурсаидова тўртта тилда бемалол гаплашади.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Авваллари тил ўрганишга қизиқишим кучли эди. Иштиёқ, қунт ва ҳаракатим сабаб рус, инглиз, турк ҳамда форс тилларида таржимонсиз гаплашадиган бўлдим. Араб тилини эса қисман биламан. Лекин бу тилни ҳам пухта ўрганиш мақсадим йўқ эмас. Вақт жиҳатидан муаммо бўлмаганида, француз тилини ўрганардим», — деди Озода Нурсаидова.

    Севара Назархон

     

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархонни ҳам полиглот санъаткорлар сафига қўшиш мумкин. Оиласи билан Лондонда яшайдиган хонанда рус, инглиз ҳамда француз тилларида бемалол мулоқот қилади.

    Отабек Маҳкамов

    Айни пайтда Америкада яшаб, фаолият юритаётган серқирра инсон: юрист, актёр ва бошловчи Отабек Маҳкамов ўқувчилик даврида учта тилни пухта ўрганганини таъкидлади.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    «Жаҳон тиллари гимназиясида ўқиган давримда рус, инглиз ва француз тилларини яхши ўзлаштирганман. Кейинчалик форс, турк, араб ва немис тилларида оз бўлса-да, гаплашишни ўргандим. Ҳозирги кунда испан тили бўйича билимларимни оширяпман.

    Имкон бўлиб қолса, япон, хитой ва дунёнинг энг ноанъанавий тилларидан бири ҳисобланган Amazonиянинг пирахан тилини ўрганган бўлардим», — деди Отабек Маҳкамов.

    Унинг айтишича, у жаҳон адабиёти намуналарини оргинал тилда ўқиш, киноларни таржимасиз кўриш, севимли хориж қўшиқларининг маъносини тушуниш мақсадида чет тилларини ўрганишга қарор қилган.

    Муниса Ризаева

     

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Хонанда Муниса Ризаева тўртта: рус, инглиз, француз ва испан тилларида эркин мулоқот қилишини қайд этди. Тожик тилида сўзлашишга бироз қийналади.

    Ўн йилча Лондонда яшаб, Англия давлат консерваторияси ҳамда Меҳмонхона тижорати ва туризм йўналишида таҳсил олган ижодкор яна иккита тилни ўрганиш нияти борлигини айтди.

    «Вақт топиб, араб ва хитой тилларини ўрганиш режамда бор. Бу икки тил ҳар доим оммавий мулоқот воситаси ҳисобланган. Шунингдек, Қуръони Каримни ҳам, албатта, ўрганмоқчиман», — дейди қўшиқчи.

    Нилуфар Усмонова

     

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Устазода санъаткор Нилуфар Усмонова ҳам учта: рус, инглиз ва турк тилларида эркин гаплашади. Болалигида маълум вақт Англияда таҳсил олган хонанда тил ўрганишга жуда қизиқади. У ҳозирда корейс тилини ўрганмоқда.

    Алихан

     

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Ўн йилдан ортиқ вақт океан ортида яшаб, ҳатто Голиввуд фильмларида рол ўйнаган актёр Алиханнинг таъкидлашича, чет тилини билган одамнинг имкониятлари анча кенгаяди.

    «Рус тилини болалигимда, инглиз тилини АҚШда яшаган давримда ўрганганман. Аслида, Америкага боришимга инглиз тилини ўрганиш орзум ҳам бир сабаб бўлган. ‘Мендирман Жалолиддин’ сериалининг суратга олиш жараёни туфайли салкам бир йил Туркияда яшадик ва туркча ўрганишга мажбур бўлдик. Ҳозир турк тилида ҳам эркин гаплашаман.

    Инглиз тилини билганим учун Хитойга борсам ҳам, Дубайда ҳам мулоқотга киришишга қийналмайман. Тил билган одам ҳеч нарса ютқазмайди, балки кўплаб имкониятларни қўлга киритади.

    Вақтим бўлганида, француз ва испан тилларини ўрганардим. Бу икки тил менга ёқади ва жуда қизиқарли», — деди Алихан.

    Шаҳзода Матчонова

     

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Китобхон актриса сифатида кўпчиликка таниш Шаҳзода Матчонова рус, инглиз ва турк тилларини билади. Қайд этиш керакки, у Instagram саҳифасидаги постларининг аксариятини рус тилида ёзади.

    Миролим Исажонов ёзиб олди

    Мавзуга доир:

    • Полиглот юлдузлар: бир неча тилда бемалол сўзлаша оладиган машҳурлар (фото)
    • Фото: Болливуднинг бир нечта тилда гаплаша оладиган юлдузлари

    22.10.2021, 14:41   Изоҳ (0)   113618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Илк машинаси — «Жигули», 5 та тилни билади, икки марта тўйи бузилган, прокурорнинг невараси Муниса Ризаева 35 ёшда (фото)

    21.10.2021, 18:33

    Халқ артисти бўлгунича кўрган қийинчиликлари, онасининг қаршилигига қарамай рус қизига уйлангани ҳақида Муҳаммадали Абдуқундузов билан интервью (видео)

    20.10.2021, 17:23

    Таниқли журналист Лола Зуннунова нима сабабдан Milliy TV раҳбарлигидан кетганини маълум қилди (видео)

    08.10.2021, 18:58

    Фото: Тошкент халқаро кинофестивалининг ёпилиш маросими қандай ўтди?

    06.10.2021, 12:33

    «Мусиқа мактабига қатнашга имконим бўлмагани учун эшик тирқишига қулоғимни қўйиб, дарсни тинглардим». Озодбек Назарбеков ва бошқа машҳурларнинг устозлари ҳақидаги

    01.10.2021, 15:56

    «Саратон — ҳаммаси тамом, дегани эмас». Қўрқинчли касалликни енгган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    29.09.2021, 14:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20

    Фориш тумани ҳокими ўринбосари 20 минг доллар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 17 август, 14:53

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.