Тошкент шаҳрида 22 октябрь, жума куни MPL (Muradov Professional League) промоушенининг дастлабки мусобақаси ўтказилди.

Фото: «Оламспорт»

MMA кечасининг асосий жангида Шоҳасан Мирзаматов ва Александр Янкович ўзаро тўқнаш келди. Унда Мирмаматов очколар бўйича сербиялик рақибидан устун келди.

Яна бир асосий жанг Рамазон Темиров ва Талгат Жумагалиев ўртасида кечди. Унда Темиров очколар эвазига қозоғистонлик рақибини мағлубиятга учратди.

MMA оқшомидаги 11 жангдан 7 таси муддатидан аввал якунланди. Мусобақада қайд этилган натижалар билан танишинг:

Асосий кард:

  • Шоҳасан Мирзаматов очколар бўйича Александр Янковичдан устун келди;
  • Рамазон Темиров очколар эвазига Талгат Жумагалиевни мағлуб этди;
  • Богдон Гусков 1-раунддаёқ Вадим Литвинни нокаут билан ютди;
  • Бобур Қурбонов 2-раундда Зарипбек Даниярни нокаутга учратди;
  • Шукир Сагнай очколар эвазига Баҳодир Бакиевни енгди.

Прелим кард:

  • Ислом Камолов 2-раундда Багиш Зармаматовни оғритиш усули билан таслим этди;
  • Жаҳонгир Нажмиддинов 3-раундда Кадир Далкиронни техник нокаут эвазига ютди;
  • Муҳиддин Мамажонов 3-раундда Нуршат Ауэлбаевни нокаутга учратди;
  • Умар Каримов рақиби Медербек Кадиралиевни нокаут билан таслим қилди;
  • Маматали Баяцан очколар эвазига Мурод Бакиевни мағлуб этди;
  • Тимур Салимов 1-раунддаёқ Искандар Сахвацҳинни техник нокаут билан таслим қилди.