Hyundai Motor компанияси автомобилларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндилардан фойдаланган ҳолда Rе:Style номли янги кийим-кечак коллекцияси ва аксессуарларини тақдим этди. 12 та буюмдан иборат коллекция Hyundai’нинг экология ҳақида қайғуришини ифодалайди. Коллекция намойишлари Сеул ва Парижда бўлиб ўтган, L’Eclaireur ва Boontheshop бутикларида чекланган тиражда сотилмоқда, деб хабар беради Motor.
2021 йилда дизайнерлар Rе:Style учун кийим-кечак ва аксессуарларни ёстиқча ва хавфсизлик камаридан тиккан, шунингдек, Ioniq 5’нинг интерьерини қоплашда ишлатилган қайта ишланган тола ва био-РЕТ (ўсимликдан олинган моноэтиленгликолли термопластик, қазиб олинадиган хом ашё эмас) ўсимлик хом ашёсидан фойдаланган. Компаниядагиларнинг таъкидлашича, ноодатий «мато»дан тикилган кийимлари емирилишга бардошли, коллекциянинг ўзи иккиламчи хом ашёдан фойдаланишнинг янги имкониятларини очиб беришга хизмат қилади.
Rе:Style 12 та буюмдан иборат: спорт шортиси, худи, свицҳотлар, шорти ва шимлар. Бутикларда коллекция икки ҳафтагина сотилади — 28 октябрга қадар — L’Eclaireur ва Boontheshop сайтларида эса 10 ноябргача сотилади. Савдолардан тушган маблағни Hyundai эко-лойиҳалар, хусусан, автомобилга тааллуқли бўлмаган соҳаларни ривожлантиришга йўналтиради.
Аввалроқ Япониянинг 4Design компанияси BBS Japan фирмаси ва анъанавий идиш-товоқлар ишлаб чиқарувчи Фужита корхонаси билан биргаликда шоколаддан митти пойга ғилдираклари дискасини тайёрлаш имконини берувчи технологияни яратганди.
Изоҳ (0)