• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Истиқбол учун кураш

    1938 йилнинг 4 октябри — нафақат ўзбек адабиёти ё маданияти, балки бутун Ўзбекистон тарихидаги энг машъум саналардан бири. Шу куни Тошкентда миллат даҳолари — Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий ва Абдулҳамид Чўлпон отиб ташланган эди. «Дарё» ушбу уч улуғ мутафаккир хотирасига ҳурмат рамзи сифатида уларнинг йиллар ўтса-да ўз аҳамиятини йўқотмаган журналистик материалларини бутун октябрь ойи давомида ҳар куни қайта эълон қилиб боради.

    Истиқбол учун кураш

    Тошкент 1924 йил. Эски шаҳардаги бозор. 8 март байрами нишонланаётган кун.

    Тошкент 1924 йил. Эски шаҳардаги бозор. 8 март байрами нишонланаётган кун.
    Фото: Георгий Зелма

    Бизнинг кенг ва улуғ тарихимиз шу қадар оз ва кам текширилган, ковланганким, шу кунда бўлуб турған жуда кўп воқеа­ларнинг ўхшашини ўткан замонлардан кечкан ҳаётимиздан топ­моқчи бўлсак, шошиб қоласан.

    Бир воқеанинг ўткан замонда ўхшаши бўлуб-бўлмаслиғи ул воқеанинг аҳамиятини ўлчашда кўб катта вазифа юклар.«Қизил байроқ»нинг сўнг сонларидан бирида Оврупоға ўқумоқ мақсадида бир ўзбек қизининг кетмакка ҳозирланганлиғи ёзилғандир.

    Ўзбек қизи ҳануз янги усул мактабларга ҳали ёлчиб кира олғани йўқ. Ҳатто ўзбекнинг ўзида пардаси, хоҳиши-да кишани бўлмаған эркак болалари ҳам юқори мактабларининг муҳташам саҳналарида кўплашиб юра олғани йўқ. Ҳали ўзбек қизи ота-онанинг тилсиз қўғурчоғи бўлишдан қутула олғани йўқ.

    Биз сўнг вақтларда ўзбек ёшларининг узоқ элларга, ёт юртларга кетиб билим ортдирмоқ учун жуда қизиб борғанлиқларини кўруб севинмакдамиз. Ҳар бири ўз бошича тиришмасдан бош­ларини бир бораға тўплаб, «кўмак»лашиш йўли билан ишлаб турғанликларини билиб турамиз.

    Локин бу ҳол ўткандаги воқеаларнинг такрор этилмагидан иборатдир. Йироқ замонлардан бошлаб то яқин кунларга қадар ўзбек йигитлари (муллабаччалар) Бухороға, Ҳиндис­тонға, Миср, Арабистонларға қадар бориб ўқуғанлар эди. Бухоро мад­расалари ўзбек – туркистонлик ёш муллабаччалар билан тўлар эди. Туркистоннинг Сирдарёси ва Фарғонаси учун ул вақтларда Бухоро ҳам ҳозирғи Япония ва Амриқо қадар узоқ эди.

    Ҳозир Амриқо билан Японияға қадар ётиб, ўлтуруб эсон-омон кетмак мумкин. Илгари вақтларда Самарқанд билан Бухоро ораси ҳам ҳозирғи даври олам қилишдан оғир эди. Шундай бўлса-да, Бухоро, Туркистон муллабаччаларини сонлари жуда кўб бўлған мадрасаларига сиғдира олмасдан, масжидларигача тарқатмоққа мажбур бўлур эди. Арабистоннинг дўзах ҳавосида бедовлари каби ёлғиз ҳурмайиб ётқан ўзбек Туркистон йигитлари хийла кўб йўлиқар эди.

    Кечирган кунларимиздаги ул ҳаракатларимизнинг натижаси тўғрисида гапирмак истамайман. Тарихдаги бир воқеа ва шу кунда қайтадан такрор этилмакда бўлған бир воқеа бўлғанлиғи учун эска олибғина ўтмакчи бўламан.

    Бу ҳаракат ҳозир такрор этилмакдадир. Кечикиб, кейин қо­либ бўлса-да кучлик суратда бошланиб келмакдадир. Бу ҳаракатга тўғридан-тўғри аралаша олмағанларнинг вазифаси восита билан бўлса-да кўмак бермоқдир.

    Бу ҳол бизнинг келгусимиз учун катта умидлар берганлигини унутмайлик.

    Чор ҳукумати вақтида Ички Русия мусулмонларини чўқинтирмоқ ишида Рустами зол (Рустам зол) бўлған, бизнинг маълум Остроумўф1 тўрамизнинг устоди саналған машҳур Илминс­кий2 чўқинтириш сиёсатининг бири бўлған машҳур Победоносуфга3 ёзған хатида ерлик халқ орасидан бизнинг учун фойдалик ва ҳеч бўлмағанда зарарсиз кишилар ўрусча тилни тутулиб, уялиб гапиратурған, ўрусча ёзғанда бирмунча хато билан ёзатурған, бизнинг губернатўримиздан эмас, ҳатто устол бошлиғи (мирзо)миздан ҳам қўрқатурған кишилардир деган эди.

    Мунга қарши биз рус тили билан эмас, ҳатто Оврупо маданий миллатларининг тили ва билими билан жавоб берсак одам қатори яшамоққа албатта ҳақ қозонадирмиз.

    Энди бу эзгу ҳаракатга тарихимизда кўра олмағанимиз – бу нарса қўшулса, яъни ўзбекнинг эркин йигитлари эмас, тутқун қизлари ҳам Илминский васиятига қарши исён бошласа, ўзи учун энг олий бўлған элидан, ота-онасидан кечиб неча минг чақирим ерга кэтсалар, одам қатори яшаш ҳаққини туртки емасдан, урулмасдан, сўкилмасдан кўб кўруш ҳуқуқини ортиғи билан қозона оламиз.

    Эски турмуш ўлим тўшагида. Йигитларимизнинг чин билимга қараб бу интилишлари эски турмушни бир оз аввал ерга кўмгусидир.Ўзбек хотун-қизлари ҳуқуқ ва эрк учун кураш бошламоқда. Ўзбек қизининг Ғарбга, Ғарбнинг чин билиш, чин маданиятига қараб юруши унинг ҳақ-ҳуқуқини бутун элнинг ҳақ-ҳуқуқи билан бирга тез ва тез фурсатда қўлға келтиргусидир.

    Ушбу мақола «Қизил байроқ» газетасининг 1922 йил 2 сентябрь сонида Абулҳамид Сулаймон имзоси билан нашр қилинган. Биринчи марта Чўлпон «Асарлар»и 4-жилдида қайта чоп этилган. Мақолада ўқиш учун Европага отланган ўзбек йигит-қизлари тўғрисида сўз юритилган.


    Изоҳлар

     

    1 Остроумов Николай Петрович (1846–1930) — Туркистонда фаолият кўрсатган рус миссионери, шарқшунос, этнограф. Қозон диний академия­сида ўқиган (1866–1870). 1877 йилдан Тошкентда яшаган. «Туркистон вилоятининг газети» муҳаррири (1883–1917).

    2 Илминский Николай Иванович (1822–1891) — рус миссионери, шарқшунос, педагог, библияшунос, Россия Фанлар академияси аъзоси.

    3 Победоноссев Константин Петрович (1827–1907) — рус миссионери, давлат арбоби, ҳуқуқшунос, ёзувчи, черков тарихчиси.

     

    02.10.2021, 20:25   Изоҳ (0)   46284
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Элимиз дард-у қувончи — тилимиз

    02.10.2021, 19:51

    «Худо бизни шундай яратган. Тақдиримиздагиларни борича қабул қилишга кучимиз етади». Эшитиш ва гапириш имконияти чекланган, ўз бизнесига эга эр-хотин — Мадина ва К...

    02.10.2021, 18:21

    UzAuto Motors Lacetti ишлаб чиқариш ҳажмини оширди

    02.10.2021, 18:16

    Тошкентдаги дўконларда ўғрилик содир этиш билан шуғулланган аёл ушланди. Жиноятларга вояга етмаган қиз ҳам жалб этилган

    02.10.2021, 17:15

    Қаршида уч эгизак дунёга келди. Уларга Шавкат, Миромон, Мирзиё деб исм қўйилди

    02.10.2021, 16:14

    Жерар Депардье: Ўзбекистоннинг миллий кинематографияни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқ

    02.10.2021, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.