• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Мен супермен эмасман, лекин мендан сифатли, яхши нархдаги маҳсулотлар, шу жумладан, электромобиллар хоҳлашяпти» — UzAuto Motors’нинг янги раҳбари

    UzAuto Motors ва UzAuto Motors Powertrain бош директори Бу Андерссон 30 сентябрь куни Тошкент иқтисодий форумида ушбу компаниялар акциядорлари унинг олдига қўйган вазифалари ҳақида гапирди, деб хабар беради «Gazeta.uz».

    Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

    Швециялик 65 ёшли мутахассис Ўзбекистон автомобилсозлик саноати 1996 йилда пайдо бўлганини эслаб ўтган. «Биз бу саноатда ҳали жуда ёшмиз. Лекин шу вақт мобайнида биз 3,6 миллион автомобиль ишлаб чиқардик», — дейди у.

    Компания раҳбари UzAuto Motors тўлиқ циклли ишлаб чиқарувчи эканига, яъни машинани штамплаш, пайвандлаш, бўяш ва тўлиқ йиғиш заводнинг ўзида қилинишига эътибор қаратган.

    Унинг сўзларига кўра, компанияда қарийб 12 минг киши ишлайди. Бироқ автомобилсозлик саноатида битта иш ўрни билвосита тўрттасини (компонентлар ишлаб чиқариш, молия, дилерлик ва хизмат кўрсатиш марказларини) яратади.

    «Аслида, бу кичик компания Ўзбекистонда 50 минг кишини иш билан таъминлайди», — дея таъкидлаган у.

    Бу Андерссон Ўзбекистонда автомобилга эга бўлиш паст даражада эканини қайд этган. У эълон қилган маълумотларга кўра, 35 миллион аҳолига 2,7 миллион енгил автомобиль ёки ҳар 1000 кишига 77 машина тўғри келади. У бу ҳолат бозордаги катта талабдан дарак беришини таъкидлаган.

    Таққослаш учун: 2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Қозоғистонда автомобиллашиш даражаси ҳар 1000 аҳолига 208 та, Россияда — 383 та, Германияда — 555 тани ташкил қилади.

    Компания янги раҳбарининг таъкидлашича, «Ўзавтосаноат» раиси Шавкат Умурзоқов ва унинг ўринбосари Азиз Шукуров бу соҳада трансформацияни 3,5 йил олдин бошлаган ва ҳозир компания бу жараённинг марказида турибди.

    «Бу вақт ичида UzAuto Motors автомобиль ишлаб чиқаришни йилига 120 мингдан 300 мингтагача оширди ва бир кун олдин компания кунига 1100 та автомобиль ишлаб чиқаришга эришди», — дея таъкидлади у.

    Бу Андерссоннинг қайд этишича, шаффофликни ошириш мақсадида компания молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС), шунингдек, назоратни кучайтириш ва бошқарувни ўзгартириш учун рискларни бошқаришнинг замонавий тизимига (ЭРМ) ўтмоқда.

    «Сиз сўрашингиз мумкин, менга ўхшаган йигит бу ерда нима қиляпти? Бизнинг қиладиган ишларимиз кўп. Мен харидорлар, дилерлар, етказиб берувчилар ва бош вазир ўринбосари [Жамшид Қўчқоров] билан гаплашдим. Мен супермен эмасман, лекин улар мендан янада сифатли маҳсулотлар, янги моделлар, жумладан, электромобиллар, қулайроқ нархларда ва энг яхши хизматларни тақдим этишимни хоҳлашяпти. Бизнинг акциядорларимиз ишлаб чиқариш ва самарадорликни оширишни хоҳлаяпти. Бунга эришишнинг ягона йўли эса бошқарув жамоаси билан қаттиқ ишлаш ва қиймат яратишдир. Ва биз, албатта, шундай қиламиз», — деб айтди Бу Андерссон.

    Бу Андерссоннинг айтишича, General Motors’даги 21 йиллик фаолияти давомида у корпорация фаолияти юритиладиган 100−102 мамлакатга ташриф буюрган.

    «Мен икки давлатга бормаганман. Бу Жанубий Африка ва Ўзбекистон давлатлари эди. Бунга сабаб, бу давлатларда бизнинг ҳеч қандай муаммомиз йўқ эди. Бироқ мен биринчи 30 кун ичида жуда кўп муаммоларга дуч келдим», — дея тан олди у.

    Эслатиб ўтамиз, бундан олдин 23 август куни Бу Андерссон UzAuto Motors бош директори этиб тайинланганди.

    Маълумот учун, 1993 йил март ойида UzDEUavto қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилган, 2008 йил март ойида GM Uzbekistan қўшма корхонасига айланди. 2019 йилдан корхона номи UzAuto Motors акциядорлик жамияти деб ўзгартирилди. Бу Андерссон бош директор этиб тайинланганга қадар ушбу компанияга 2018 йилдан буён Рустам Ражабов раҳбарлик қилиб келган.

    Мавзуга доир: UzAuto Motors’нинг собиқ раҳбари «Ўзавтосаноат» таркибидаги бошқа компанияга раҳбар бўлди

    01.10.2021, 10:52   Изоҳ (0)   32558
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда банкоматни бузиб, ичидан 165 млн сўм ўғирлаган 24 ёшли шахс қўлга олинди

    01.10.2021, 10:36

    Профессионал ходимларнинг ақл-заковати барча даврларда ҳам қадрланади

    01.10.2021, 10:30

    «Мактабдаги ўқитувчиларнинг обрўсини туширяпсан, деб синфхоналарни қулфлаб қўйишарди». 20 йилдан бери репетиторлик қилаётган, йилига 200 дан зиёд абитуриенти талаб...

    01.10.2021, 09:43

    АҚШ элчихонаси барча турдаги визаларни беришни қайта тиклади

    01.10.2021, 09:37

    Чирчиқ дарёси бўйлаб янги кўприк қурилади

    01.10.2021, 08:24

    Вакцинацияга қаршилар митинги, журналистга қурол ўқталган «Толибон» аскари, бир йилга қамалган собиқ президент. 30 сентябрь суратлари

    30.09.2021, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” бизнес учун қулай инновацион банк бўлишга интилмоқда


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    “Ўзбекинвест” IUA аъзосига айланди ва Лондоннинг глобал суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Систит — бу уят эмас!


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия 20 йил қидирувда бўлган қозоғистонликни экстрадиция қилди

    Дунё | 2 июн, 13:04

    Lego ва Nike ҳамкорликда кийим-кечак ва янги конструктор ишлаб чиқаради

    Қўзиқорин | 2 июн, 12:57

    Ўзбекистонда ёзнинг илк ҳафтаси қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 июн, 12:53

    Ўзбекистонда синтетик метан ишлаб чиқарувчи биринчи қурилмалар ишга туширилди

    Ўзбекистон | 2 июн, 12:43

    Исроил араб дипломатларининг Ғарбий соҳилга киришига тўсқинлик қилди

    Дунё | 2 июн, 12:30

    “Калмар ўйини” учинчи мавсумининг биринчи тўлиқ трейлери чиқди

    Лайфстайл | 2 июн, 12:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.