• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларига табрик йўллади

    Президент Шавкат Мирзиёев «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент халқаро кинофестивали иштирокчиларини қутлаб, табрик йўллади. Табрик матни Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати
    Ҳурматли фестиваль қатнашчилари!

    Муҳтарам меҳмонлар!

    Хонимлар ва жаноблар!

    Аввало, ‘Ипак йўли дурдонаси’ XIII Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиши билан сиз, қадрли иштирокчиларни — машҳур актёр ва режиссёрлар, оператор ва рассомлар, продюсерлар, киношунос олимлар, таниқли маданият арбобларини чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Шарқ дарвозаси, азим Тошкент шаҳрига, қадимий ва бетакрор Ўзбекистон заминига хуш келибсиз!

    Бугунги глобал дунёда энг оммавий ва таъсирчан санъат тури бўлмиш кинонинг ер юзидаги турли халқлар ва маданиятларни ўзаро яқинлаштириш, тинчлик, дўстлик ва гуманизм ғояларини тарғиб этиш борасидаги ўрни ва аҳамияти ортиб бормоқда.

    Биз барпо этаётган Янги Ўзбекистонда жаҳоннинг узоқ ва яқин давлатлари билан барча соҳалар қатори маданий жабҳада ҳам самарали ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилмоқда.

    Ўзининг 50 йилдан зиёд тарихи ва анъаналарига эга бўлган Тошкент халқаро кинофестивали қайта тикланиб, ‘Ипак йўли дурдонаси’ деган янги ном билан ‘Тинчлик, маърифат ва тараққиёт учун’ шиори остида ўтказилаётгани шу йўлдаги улкан амалий қадамдир.

    Ҳеч шубҳасиз, дунёнинг қарийб 50 мамлакатидан 300 дан зиёд санъат усталари, жаҳон кино юлдузлари иштирок этаётган ушбу анжуман соҳадаги бугунги ривожланиш жараёнлари, ижодий изланиш ва тажрибаларни атрофлича таҳлил этиб, ҳамкорлик истиқболларини белгилаб олишда ўзига хос мулоқот майдони, ёш ижодкорлар учун маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади.

    Бир асрдан зиёд бой тарих ва анъаналарга эга бўлган ўзбек кино санъати ўзининг миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлиги асосида яратилган етук асарлари билан жаҳон кинематографиясида муносиб ўрин эгаллаши сизларга яхши маълум.

    Мамлакатимизда кейинги пайтда барча соҳалар қатори кинематография тизими ривожига ҳам устувор аҳамият берилмоқда. Ижод эркинлиги, соғлом ижодий рақобат, хусусий мулк дахлсизлиги каби демократик тамойиллар ушбу соҳага ҳам дадил жорий этилмоқда.

    Киностудияларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларга имтиёз ва преференциялар бериш, юксак дидли томошабинларнинг талабларига жавоб берадиган бадиий етук картиналар яратиш, жамиятимизда кино санъатини кенг оммалаштириш борасидаги ишлар янги босқичга кўтарилмоқда.

    Муҳтарам фестиваль иштирокчилари!

    Бугунги кунда шиддат билан ўзгараётган дунёда ижтимоий воқеликка, жумладан, маданият ва санъатга қараш ва мезонлар тинимсиз янгиланиб бораётгани барчамиз учун аён ҳақиқатдир. Бу жараёнлар ҳаётни яхлит бир ҳолда, жамики зиддият ва мураккабликлари билан ҳаққоний акс эттирадиган кинематография ривожига ҳам ўз таъсирини кўрсатиши табиий, албатта.

    Аминманки, қайта тикланган, ўз тарихида янги саҳифа очаётган Тошкент халқаро кинофестивали замоннинг ўзи талаб қилаётган ана шундай юксак бадиий мезонлар руҳида ўтади.

    Ишончим комил, XIII Тошкент халқаро кинофестивали кўпмиллатли Ўзбекистон халқи учун чинакам санъат байрамига айланиб, янги ном ва истеъдодларни кашф этади, киноижодкорлар ва кино ихлосмандлари хотирасида ёрқин таассуротлар қолдиради.

    Ўйлайманки, сизлар фестиваль доирасида мамлакатимизнинг қадимий ва замонавий шаҳарларида бўлиб, турли соҳа вакиллари билан учрашиб, Янги Ўзбекистондаги кенг кўламли ўзгаришлардан бевосита хабардор бўласиз.

    Сиз, азизларни яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, ижодий ютуқлар, фестиваль ишига эса муваффақиятлар тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Мавзуга доир:

    • Тошкент халқаро кинофестивали меҳмонлари аниқланди
    • Митхун Чакраборти: Янги Ўзбекистондаги бугунги ўзгаришлардан ҳайратдаман

    28.09.2021, 21:42   Изоҳ (0)   17997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкентда номаълум юқумли касаллик тарқалаётгани ҳақидаги видеомурожаат юзасидан изоҳ берди

    28.09.2021, 21:27

    Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги Маданият марказида санъат намояндалари билан учрашди

    28.09.2021, 21:11

    Ўзбек-тожик чегарасида нималар бўлган эди?

    28.09.2021, 21:04

    Самарқандда «ЗИЛ» кабинаси ёниб кетди

    28.09.2021, 20:44

    Қашқадарёда аёл эри, қайнота ва қайноғаси ноҳақ қамоққа олинганини айтиб, Президентдан ёрдам сўради. Улар қотилликда гумонланмоқда

    28.09.2021, 20:13

    «Буюк ипак йўли» метро бекатида поезд эшиклари очилмай қолгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат бўйича изоҳ берилди

    28.09.2021, 19:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркия ўз тарихидаги энг кучли авиабомбаларини тақдим этди

    Дунё | 27 июл, 20:24

    БМТ Фаластин давлати қурилишида ёрдам беришини маълум қилди

    Дунё | 27 июл, 18:30

    Австрияда 400 га яқин йўловчи қоронғи туннелда 6 соат қолиб кетди

    Дунё | 27 июл, 17:50

    “Реал Мадрид” 5 нафар футболчи бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

    Спорт | 27 июл, 17:46

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.