Ижтимоий тармоқларда Тошкент марказида тўхтаб турган машиналар устига бир асрлик дарахт қулагани акс этган фото ва видеолар тарқалди.
Маълум қилинишича, воқеа Миробод кўчасида содир бўлган.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати ҳодиса ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, 24 сентябрь куни, тахминан, соат 17:20 да Миробод тумани ат-Термизий номидаги маҳалла ҳудудида дарахт (қайрағоч) қулаши оқибатида учта автомобилга шикаст етган. Автомобиллар ичида ҳеч ким бўлмаган, пиёдалар зарар кўрмаган.
Автомобиллар эгалари суғурта компаниясига мурожаат қилган.
Изоҳ (0)