• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Саида Мирзиёевадан Алишер Қодировгача. Хорижда таҳсил олган ўзбекистонлик амалдорлар (фото)

    Сўнгги йилларда ўзбекистонликлар орасида хорижда ўқиш ва яшаш истаги тобора ортиб бормоқда. Айниқса, чет тилларини ўзлаштириб, дунё ОТМларига ўқишга кираётган ёшлар сафи кенгаймоқда. Кўпчиликда хорижда таҳсил олишга интилиш ҳолати ҳар бир даврда бўлиши табиий. Айни вақтда Ўзбекистон ҳукумати ва бошқарув тизимида турли лавозимларда фаолият юритаётган шахслар ҳам ўз вақтида хорижда ўқиган.

    «Дарё» дунёнинг турли нуқталарида жойлашган университет ва институтларда таҳсил олган ўзбек амалдорларини бир саҳифага жамлади.

    Саида Мирзиёева

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева 2001—2006 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро ҳуқуқ бўйича бакалавр даражасини олган. 2006—2008 йилларда Тошкент давлат юридик университетининг ҳуқуқшунослик магистри, 2008—2010 йилларда М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг иқтисод фанлари магистри ҳисобланади.

    37 яшар Саида Мирзиёева 2021 йилнинг 25 июнь куни М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетида иқтисодиёт бўйича диссертация (PhD) ёқлади.

    Азиз Абдуҳакимов

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Ўзбекистон бош вазирининг 47 ёшли ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битиргач, 1999—2001 йилларда Япониядаги Ҳитоцубаши университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар йўналиши бўйича магистратурани тамомлаган.

    Сардор Умрзоқов

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Бош вазир ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов 1998 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Халқаро молия ва банк иши факультетини тамомлаган.

    44 ёшли ҳукумат вакили 1998—1999 йилларда Буюк Британиядаги Рединг университетида «Банк иши» мутахассислиги бўйича магистратурада ўқиган. У иқтисодий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий унвонга эга.

    Иброҳим Абдураҳмонов

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 1992—1997 йилларда ҳозирги ЎзМУнинг Биология-тупроқшунослик факультетида таҳсил олган.

    1998—2001 йилларда Ўзбекистон Президентининг «Умид» жамғармаси йўлланмаси билан АҚШнинг Техас қишлоқ хўжалиги ва механика университетида ўқиб, ўсимликлар селекцияси ва генлар инженерлиги соҳаси бўйича магистр даражасига эга бўлган.

    46 ёшга тўлган Абдураҳмонов биология фанлари доктори, профессор. 2014 йилда Бутунжаҳон Фанлар академияси (ТWАS) ва 2017 йил ЎзР Фанлар академияси академигига айланган.

    Шерзод Шерматов

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Апрель ойида 44 ёшни қаршилаган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Тошкент давлат техника университетининг 1998 йилги бакалавриат битирувчиси ҳисобланади. У ҳам «Умид» жамғармаси йўлланмаси билан 1998—2000 йилларда АҚШнинг Йель университетида таҳсил олиб, халқаро ва ривожланиш иқтисоди мутахассислиги бўйича магистр дипломини қўлга киритган.

    Отабек Назиров

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг 46 ёшли маслаҳатчиси — Ўзбекистоннинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси бош директори Отабек Назиров ҳам океан ортида таҳсил олган.

    У 1998 йилда макроиқтисодиёт ихтисослиги бўйича АҚШдаги Нью-Йорк давлат университетини тамомлаган. Маълум вақт Америкадаги Goldman Sachs ва JPMorgan Chase, Россиядаги «Тройка Диалог» ва МДМ Банк каби йирик молиявий ва инвестиция компанияларида, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банкида меҳнат қилган.

    Нарзулло Обломуродов

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Ўзбекистон Экологик партияси раиси Нарзулло Обломуродов мутахассислиги бўйича иқтисодчи. 1996 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини битирган. 1999—2000 йилларда Буюк Британиянинг Бирмингҳем университетида Халкаро молия ва банк иши йўналиши бўйича магистратурада ўқиган.

    46 ёшли Нарзулло Обломуродов 2008 йил ЎзМУда иқтисод фанлари номзодлик ишини ҳимоя қилган ва худди шу йили унга доцент илмий унвони берилган.

    Алишер Қодиров

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров 1991—1996 йилларда Туркиядаги Эгей университетида ўқиган. 46 ёшли таниқли депутатнинг бакалавр даражаси бўйича мутахассислиги филолог. 2009 йилда Тошкент молия институтининг сиртқи бўлимини тамомлаган.

    Фарҳод Ибрагимов

    Фото: Facebook / @Farxod Ibragimov

    Фото: Facebook / @Farxod Ibragimov

    Тошкентдаги IТ-парк директори Фарҳод Ибрагимовнинг мутахассислиги: ҳуқуқшунос, халқаро бизнес, кўчмас мулкни бошқариш, давлат бошқаруви, иқтисодиёт ва АКТ соҳасидаги бошқарув.

    38 ёшли Ибрагимов 2000—2004 йилларда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўқиган. 2005 йилда Швеция Қироллик технология институтининг магистратура босқичини тугатган. 2015 йилда Жанубий Кореядаги давлат хизматчиларини тайёрлаш Марказий институтини битирган.

    Тимур Ишметов

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    42 ёшли Молия вазири Тимур Ишметов 2000 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. 2003—2005 йилларда Буюк Британиядаги Бирмингҳем университетида Халқаро пул ва банк иши бўйича магистр даражасини олган. Шунингдек, у 2008 йилда Тошкент давлат юридик университетининг юриспруденсия факультетини ҳам тугатган.

    Русланбек Давлетов

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Адлия вазири Русланбек Давлетов мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос, иқтисодчи. У 1996—2001 йилларда Буюк Британиянинг Уорик университетида ўқиган. 2003 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг магистратура босқичини, 2007 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва 2010 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.

    41 ёшли Давлетов 1-даражали адлия маслаҳатчиси ҳисобланади.

    Акмал Бурхонов

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов учта олий ўқув юртида таҳсил олган. У Тошкент давлат юридик институтининг 2001 йилдаги бакалавр битирувчиси саналади. Май ойида 40 ёшни қаршилаган Бурхонов 2001—2003 йилларда Москва давлат юридик институтида, 2005—2007 йилларда Япониядаги Нагоя университетида ўқиган.

    Абдулла Азизов

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов 2004 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг Халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. 2004—2006 йилларда Даниянинг Орхус университетида молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган. 2006 йилда Даниянинг Орхус техника коллежини тамомлаган ва IT-дастурчи сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

    Шуҳрат Сатторов

    Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

    Фото: Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати

    Республика таълим марказининг 36 яшар директори Шуҳрат Сатторов 2004—2008 йилларда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факультетида ўқиган. 2010 йили Ҳиндистоннинг Пуна университетини, 2020 йили Жанубий Кореянинг Ёнсей университетининг Давлат ва бизнес бошқаруви факультетини битирган.

    Миролим Исажонов тайёрлади

    14.09.2021, 08:00   Изоҳ (0)   170485
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.