• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекнефтгаз»: Газлида нефть ва газ конларидаги қувурларни ўғирлаётган тўрт нафар шахс ашёвий далиллар билан қўлга олинди

    Айни пайтда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларида углеводород хомашёси қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтириш мақсадида конлардаги маънан эскирган қувурларни янгисига алмаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

    Республика аҳолисини табиий газга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида амалга оширилаётган ишларнинг қизғин палласида, афсуски айрим фуқаролар томонидан газ қувурларини ўғирлашга уриниш ҳолатлари учраб турибди.

    Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Бухоро вилояти, Қоракўл тумани «Учқир»—«Қумли» йўналишида жойлашган Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига, «Андақли» конига қарашли 7-сонли қудуқ олдида турган 4 дона Д89 миллиметрли, 1 дона 10 метрли темир қувурлари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган. Бу ҳақда бошқарма бошлиғи Хислат Назиров зудлик билан Бухоро вилояти Қоракўл тумани ИИБга хабар берган.

    Ушбу ўғирлик воқеасидан сўнг, «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли конлар ва қудуқлардаги талон-тарожликлар ҳамда ўғирликларни олдини олиш учун қўриқлаш ишларини олиб борувчи Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига қарашли Бухоро вилояти қўриқлаш бошқармаси Ромитан тумани бўлими ходимлари билан Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси масъул ходимларидан иборат гуруҳ ташкил қилиниб, махсус қўриқлаш-қидирув тадбири ўтказилган.

    Ана шу тадбир жараёнида яна бир содир бўлиши мумкин бўлган ўғирликнинг олди олинди, яъни «Кулбешкак»—«Дояхотин» йўналиши ҳудуди чўлларида 4 нафар фуқаро — И.О., К.Ҳ., Б.Ҳ., О.Т. газ қувурларини кесиб олишаётган вақтида ушланганлар.

    Ҳодиса рўй берган вақтда газ қувурлари ортилган автотранспорт воситаси ҳам борлиги маълум бўлган ҳамда суриштирув давомида улар қувурларини шахсий эҳтиёжлари учун кесиб олишаётганликларини билдиришган.

    Кўриб турганингиздек, айрим фуқаролар томонидан газ қувурларининг ўзбошимчалик билан кесиб кетилиши, аҳолига етказиб бериладиган ёки қайта ишлашга йўналтириладиган табиий ва суюлтирилган газнинг йўқотилишига сабаб бўлмоқда.

    Улар томонидан кесиб кетилган нуқталарни беркитиш ва таъмирлаш учун қурилмаларнинг тўхтатилиши эса кўп миқдорда табиий, суюлтирилган газ йўқотилишига сабаб бўлиши баробарида, мамлакат иқтисодиётига ҳам сезиларли зарар етказмоқда.

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар ва ашёвий далиллар чора кўришлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилди.

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 13 май куни «Қумли», «Саватли»—«Кулбешкак» конларидан 27 июнь куни «Кулбешкак» ва «Учқир» конларидан газ конденсати ва 5 июль куни «Учқир» конидаги 214-сонли табиий газ қудуғининг «узел задавка» қисмида ҳамда машъала (факел) қувурларини ўғирлангани ҳамда уни ўғирлашда гумон қилинганлар аниқланган эди.

    Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддасига кўра, ўғирлик жинояти «...нефть қувурларида, газ қувурларида, нефть ва газ маҳсулотлари қувурларида содир этилган бўлса», беш йилдан саккиз йилгача муддатда озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати

    14.09.2021, 11:00   Изоҳ (0)   32200
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирус билан суткалик касалланиш ҳолати қаторасига учинчи кун 600 кишидан кам бўлди

    14.09.2021, 10:59

    «Ўзгидромет» 15 сентябрда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    14.09.2021, 10:33

    МИБ хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган 484 нафар фуқарога 1,1 млрд сўм зарарни қайтарди

    14.09.2021, 09:33

    Ўзбекистонда омбудсманга қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи берилиши кутилмоқда

    14.09.2021, 08:26

    Саида Мирзиёевадан Алишер Қодировгача. Хорижда таҳсил олган ўзбекистонлик амалдорлар (фото)

    14.09.2021, 08:00

    Сирдарёда буталар орасидан ёқиб юборилган аёл жасади топилди

    14.09.2021, 07:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда чивинлар ташийдиган юқумли касалликка чалиниш ортди

    Дунё | 4 август, 02:25

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.