• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлайдиган йирик лойиҳани бошлашга старт берилди

    Сурхондарё вилояти аҳолисини тоза ичимлик суви билан таминлайдиган йирик лойиҳани бошлашга старт берилди. Бу ҳақда 6 сентябрь куни вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, бугунги кунда Сурхондарё вилояти аҳолисининг 44,6 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланмаган. 218 та сув иншооти ва 3 минг километрдан зиёд тармоқлар таъмирга муҳтож. Вилоятнинг жанубий туманлари ва Термиз шаҳрида сув минерализацияси миқдори ошган.

    Шу боис Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 1—2 июнь кунлари вилоятга ташрифи чоғида Тўпаланг сув омборидан ичимлик суви тармоғи тортиш бўйича кўрсатма берган эди. Шунга мувофиқ дастлабки лойиҳа ишлаб чиқилди.

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Лойиҳага кўра, Тўпаланг сув омборининг қуйи қисмида босимни сўндириш, сувни тозалаш ва тарқатиш иншоотлари қурилади. У ердан туманлардаги сув тақсимлаш узелларигача жами 361 километр қувур тортилади. Бу тизим самарасида Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги 1,7 миллион аҳолининг сув таъминоти яхшиланади.

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Лойиҳанинг умумий қиймати 138 миллион доллар бўлиши ҳисоб-китоб қилинган. У маҳаллий To‘palang HPD Platinum корхонаси томонидан 2021—2023 йиллар давомида босқичма-босқич ишга туширилади (дастлабки маълумотларда 2024 йилда ишга туширилиши айтилганди).

    Вилоят ҳокимлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишдан сўнг бош вазир биринчи ўринбосари Очилбой Раматов, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, сенатор Абдуғани Сангинов Сариосиё туманида бўлиб, қурилиш ишларини бошлаб берди.

    Сариосиё, Қумқўрғон ва Шеробод туманларида ташкил этилган қурилиш штабида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, мутахассислар, қурувчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида лойиҳанинг тақдимотлари ўтказилди.

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

    Очиқ маълумотларга кўра, To‘palang HPD Platinum МЧЖнинг ягона таъсисчиси To‘palang HPD Holding МЧЖ ҳисобланади. Мазкур МЧЖ улушининг катта қисми — 61,70 фоиз қисми Абдураҳмонов Ислом Абдуғаниевичга тегишли. У, Telegram’даги «Давлетовуз» канали маълумотларига кўра, «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, сенатор Сангинов Абдуғани Абдураҳмоновичга яқин қариндош бўлади.

    «Gazeta.uz» маълумотларига кўра, To‘palang HPD Holding Президентнинг 2003 йил 24 январдаги фармони талаблари асосида «Тўпаланг сув омбори ва ГЭС қурилиш»нинг «ТўпалангсувГЭСқурилиш» МЧЖ этиб қайта ташкил этилиши натижасида вужудга келган, 2017 йил декабрида яна қайта ташкил этилган. Унинг асосий фаолият турлари ГЭС, сув хўжалиги иншоотлари, гидроузеллар қуриш, канал ҳамда дренажлар қазиш ва бошқаларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишдан иборат.

    Хабарда мазкур лойиҳани бажарувчи тендер ёки бошқа тартибда танлаб олингани ҳақида маълумот келтирилмаган.

    Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 10 май куни Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида «Сардоба» сув омборидаги офат бўйича ўқилган суд ҳукмида ҳолдинг таркибига кирувчи To‘palang HDP Irrigation Systems МЧЖ раҳбари лавозимида ишлаган Б. Асадовга ўташ учун узил-кесил 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 баравари миқдорида 133 800 000 сўм жарима жазолари тайинланган эди.

    07.09.2021, 23:45   Изоҳ (0)   29213
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марғилондаги мактабда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди

    07.09.2021, 23:15

    UzAuto Motors 2021 йилнинг биринчи ярмида 1,9 трлн сўм миқдорида божхона имтиёзи ва преференциялар олди

    07.09.2021, 22:29

    Ака-ука ота-болага қарши. Тошкентда йўл талашган «Жигули» ва «Волга» ҳайдовчилари ҳамда йўловчилари жанжаллашди

    07.09.2021, 21:29

    Ўзбекистонда электрон виза бериш вақтинча тўхтатилди

    07.09.2021, 21:11

    Қашқадарёда жума намозига кириб кетган фуқаронинг машинасидан 70 млн сўм ўғирлаган шахс ушланди

    07.09.2021, 20:43

    Нурафшон ҳокими хизмат автомобили қоида бузгани акс этган видео юзасидан маълумот берилди

    07.09.2021, 20:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.