• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Европада трансферлар ойнаси ёпилди. Қайси футболчи қаерга ўтди?

    Европада 31 август, сешанба куни 2021 йилги ёзги трансфер ойнаси ёпилди. «Дарё» дедлайн кунининг сўнгги соатларида амалга оширилган трансферларини ушбу саҳифа орқали ёритиб борди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Манчестер Юнайтед» Криштиану Роналду трансферини расман эълон қилди. «Ювентус» ҳам ҳужумчининг инглиз клуби билан шартнома имзоланганини тасдиқлади.

    36 ёшли португалиялик «қизил иблислар» билан икки йиллик шартнома имзолади. Шунингдек, битимга уни яна бир йилга узайтириш банди киритилган.

    Фото: «Манчестер Юнайтед»

    Фото: «Манчестер Юнайтед»

    Аввалроқ «Манчестер Юнайтед» Роналду трансфери учун Турин клубига 15 миллион евро тўлаши ва бу сумма 5 йил ичида тўлаб бўлиниши ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, 8 миллион евро миқдорида бонуслар ҳам кўзда тутилган.

    «Арсенал» Виллиан билан ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди. Бразилиялик футболчи «Коринтианс» клубига ўтади.

    Трой Дин 11 йиллик фаолиятидан сўнг «Уотфорд»ни тарк этди. У Чемпионшип вакили «Бирменгем» билан икки йиллик шартнома имзолади.

    Фото: «Ювентус»

    Фото: «Ювентус»

    Мойзи Кин «Ювентус»га қайтди. Турин клуби Кинни 2023 йилгача ижарага олган. Кин икки йил олдин «Ювентус»дан «Эвертон»га ўтганди. Футболчи ўтган мавсумни «ПСЖ» сафида ижарада ўтказди.

    «ЦСКА» ярим ҳимоячиси Никола Влашич фаолиятини Англия чемпионатида давом эттиради. «Вест Ҳэм» 23 ёшли хорватиялик футболчи билан 5 йилга мўлжалланган шартнома имзолади.

    «Брайтон» «Хетафе» ярим ҳимоячиси Марк Кукурельяни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Инглиз клуби 23 ёшли испаниялик билан 5 йиллик шартнома имзолаган.

    «Аталанта» «АЗ Алкмар» ярим ҳимоячиси Тён Копмейнерсни сотиб олди. 23 ёшли Копмейнерс Нидерландия терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

    «Челси» Дэнни Дринкуотерни Чемпионшип вакилига ижарага бериб юборди. Ярим ҳимоячи «Рединг» сафида камида бир мавсум давомида ҳаракат қилади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Реал» Эдуардо Камавингани ўз сафига қўшиб олди, деб ёзмоқда таниқли журналист ва инсайдер Фабрисио Романо. Романога кўра, «Ренн» ва «Реал» 18 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришган ва футболчи «қироллик клуби» билан шартномага ҳам имзо чеккан. Мадрид клуби ҳам ушбу трансферни расман эълон қилди. Томонлар 2027 йилгача шартнома имзолаган.

    Мадридликлар франциялик ёш иқтидор эгаси учун 31 миллион евро сарфлагани айтилмоқда.

    «Вольфсбург» ва Хорватия терма жамоаси ҳимоячиси Марин Понграчич фаолиятини «Боруссия Д» клубида давом эттиради. «Арилар» 23 ёшли футболчини ижарага олган.

    Фото: «Торино»

    Фото: «Торино»

    «Лестер» ярим ҳимоячиси Деннис Прат фаолиятини Италия чемпионатида давом эттиради. 27 ёшли ярим ҳимоячи «Торино»га ижарага берилди. Шартномада футболчини сотиб олиш банди мавжуд.

    Фото: «Лейпциг ФК»

    Фото: «Лейпциг ФК»

    «Барселона» ярим ҳимоячиси Илайш Мориба «Лейпциг» футболчисига айланди. Немис клуби 18 ёшли футболчига 16 миллион евро ва қўшимча 6 миллион евро бонус тўлаган. Бундан ташқари, «Барселона» футболчининг кейинги сотувидан ҳам 10 фоиз улуш олади.

    «Арсенал» ярим ҳимоячиси Рис Нелсон фаолиятини Нидерландия чемпионатида давом эттиради. «Фейеноорд» 21 ёшли футболчини бир мавсумга ижарага олган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Манчестер Юнайтед» Дэниэл Жеймсни «Лидс»га сотиб юборди. Уэльслик футболчи «Лидс» билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади.

    «Ювентус» ПСВ ярим ҳимоячиси Муҳаммад Иҳаттарен билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Футболчи катта эҳтимол билан «Сампдория»га ижарага берилади.

    Фото: «Атлетико М»

    Фото: «Атлетико М»

    Антуан Гризманн «Атлетико М»га қайтди. Мадрид клуби уни «Барселона»дан бир йилга ижарага олди. «Атлетико М» Гризманн ижараси учун 10 миллион евро тўлайди. Футболчини сотиб олиш эса 40 миллион еврога тушади.

    Фото: «Атлетико М»

    Фото: «Атлетико М»

    Сауль Нигес фаолиятини «Челси»да давом эттиради. Мадрид клуби футболчини «аристократлар»га ижарага берган. Саулнинг бир йиллик ижараси 4 миллион еврони ташкил қилади. Шунингдек, 35 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам кўзда тутилган.

    Хосе Саломон Рондон эркин агент сифатида «Эвертон» билан «2+1» кўринишида шартнома имзолади.

    «Арсенал» «Болонья»дан Такехиро Томиясуни сотиб олди. Трансфер суммаси 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

    22 ёшли футболчи «канонирлар» билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.

    Фото: «Арсенал»

    Фото: «Арсенал»

    «Арсенал» Эктор Бельеринни «Бетис»га ижарага берди. Ижара муддати бир йилга мўлжалланган.

    «Барселона» Эмерсон Роялни «Тоттенҳэм»га трансфер қилди. «Шпорлар» 22 ёшли бразилиялик футболчи учун «Барселона»га 25 миллион евро берган.

    Фото: «ПСЖ»

    Фото: «ПСЖ»

    «ПСЖ» «Спортинг» ҳимоячиси Нуну Мендешни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Ижара муддати якунлангач, парижликлар Португалия жамоасига 40 миллион евро тўлайди ва Мендеш билан 5 йиллик шартнома имзолайди.

    «Тоттенҳэм» Серж Орье билан шартномани бекор қилди.

    ПСВ «Бенфика» ҳужумчиси Карлос Винисиусни икки йилга ижарага олди.

    Фото: «ПСЖ»

    Фото: «ПСЖ»

    «Спортинг» «ПСЖ» ярим ҳимоячиси Пабло Сарабияни мавсум охиригача ижарага олди.

    «Лестер» «Лейпциг» ҳужумчиси Адемола Лукманни мавсум охирига қадар ижарага олди. Лукман ўтган мавсумни «Фулҳэм» сафида ижарада ўтказганди.

    Кейта Бальде «Монако»ни тарк этиб, эркин агент сифатида «Кальяри» сафига қўшилди.

    Фото: «Барселона»

    Фото: «Барселона»

    «Барселона» «Севилья» ҳужумчиси Люк де Йонгни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Де Йонг 2022 йилнинг 30 июнига қадар каталон клубида ижарада бўлади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    01.09.2021, 10:12   Изоҳ (0)   84095
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Токиода ўтган медалсиз кун, «Реал»га қарши ўйнаши мумкин бўлган Жасур Яхшибоев, Роналду билан шартнома имзолаган «Манчестер Юнайтед». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    31.08.2021, 22:01

    Элдор Шомуродовнинг «Рома»га трансфери қидирувда бўлган польшалик қизалоқнинг топилишига ёрдам берди

    31.08.2021, 19:02

    Вадим Абрамов Диёр Имомхўжаев ҳақида: «Мен учун у одам сифатида мавжуд эмас»

    31.08.2021, 13:34

    Ўзбекистонлик UFC жангчиси антидопинг қоидаларини бузганлиги боис 2 йилга дисквалификация қилинди

    31.08.2021, 11:18

    Расман: Жасур Яхшибоев «Шериф»га ўтди. Молдова клуби ЕЧЛда «Реал» ва «Интер» билан бир гуруҳдан жой олган

    31.08.2021, 01:31

    Ўйинларни сотиш, терма жамоадаги маоши ва чет элдан тушган таклиф ҳақида. Вадим Абрамов билан интервью

    31.08.2021, 00:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.