• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Ўзбекистонга келишдан мақсади ва терма жамоани тузишда таниш-билишчиликларга йўл қўйилмаслиги ҳақида. Сречко Катанец иштирокида матбуот анжумани ўтказилди

    Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Сречко Катанец иштирокида илк матбуот анжумани бўлиб ўтди. Матбуот анжумани аввалида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов нима учун словениялик мутахассис варианти танлангани ҳақида гапирди.

    Фото: «Дарё» / Билол Эркин

    Фото: «Дарё» / Билол Эркин
    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини тайинлаш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди. Биз 30 дан ортиқ мураббийни кўриб чиқдик. Улар орасида таниқли мураббийлар ҳам бор эди. Аммо фахрийлар ва мураббийлар кенгаши мураббийни танлашда аниқ критерияни белгилаб берди. Бунда мураббий терма жамоада ишлаш бўйича тажрибаси бўлиши ва Европа футболини яхши билиши керак эди. Шунингдек, у мураббий Ўзбекистонда ишлашга хоҳиши бўлиши керак. Бош мураббий доимий равишда Ўзбекистонда бўлиши ва барча лигалар ўйинларини кузатиб бориб бориши керак. Айнан шу асосий талаблардан бири. Мураббийнинг характери ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ўрта ёшдаги одам бўлиши керак эди. Биз моддий томонини ҳам ҳисобга олдик. Шундан сўнг мана шу критерияларга тўғри келадиган тўрт, беш нафар мутахассис қолди. Улар орасидан Сречко Катанец вариантини танладик. У юртимизга келиб билан стадионларни бориб кўрди, ҳатто жамоаларнинг машғулотларига ҳам борди.

    Равшан Эрматов, ЎФА биринчи вице президенти

    Шундан сўнг Катанец ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

    Фото: «Дарё» / Билол Эркин

    Фото: «Дарё» / Билол Эркин
    Мураббийлар штабимиз билан шу ерда эканимдан хурсандмиз. ЎФА раҳбариятига ишонч учун раҳмат демоқчиман. Мақсадимиз Жаҳон Чемпионатига чиқиш, аммо унгача қилинадиган ишлар жуда кўп. Ёш ва куч-қувватга тўла жамоа тузишимиз лозим. Матбуот вакилларининг ҳам ёрдами керак бўлади. Жамоа ютганида ҳам, ютқазганида ҳам қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламан.

    Ўзидан олдинги мураббийларнинг хатоси нимадан иборат бўлгани ҳақида

    Биз атиги 1 ҳафта олдин Ўзбекистонга келдик. Олдимизда турган асосий вазифа Жаҳон Чемпионатига чиқиш. Кўплаб ёши катта футболчилар терма жамоадан кетди, уларининг ўрнини ёшлар билан тўлдириш керак. Мендан аввалги мураббийлар ҳақида гапира олмайман. Буни сиз яхши биласиз. Терма жамоада мен деган нарса бўлмаслиги керак, аксинча, ҳамма бирлашиб ҳаракат қилиш лозим.

    Агар 2023 йилги Осиё чемпионатида муваффақиятсиз иштирок этилса, ҳамкорлик давом этадими?

    Фото: «Дарё» / Билол Эркин

    Фото: «Дарё» / Билол Эркин

    Футболда эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди, мен эса ҳатто ўртоқлик ўйинида ҳам ғалаба қозонишни истайман. Жамоа ҳам шундай бўлишини хоҳлайман. Албатта, Осиё Кубогида ҳам яхши натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Агар ёмон қатнашсак, нима бўлишини раҳбарият ҳал қилади, мен эмас.

    Ўзбекистон терма жамоасини ўрганиб чиққани ҳақида

    ЎФАдан таклиф тушганидан кейин жуда кўп таҳлил қилдим. Агар жамоа мураббийни алмаштираётган бўлса, демак нимадир яхши кетмаётган бўлади. Ўзбекистон терма жамоаси деганда хаёлимга яхши савиядаги футболчилар келарди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш керак.

    Футбол жамоатчилиги билан алоқа ўрнатиши муҳимлиги ҳақида

    Фото: «Дарё» / Билол Эркин

    Фото: «Дарё» / Билол Эркин

    Ўзбек футболи жамоатчилиги билан алоқани ўрнатиш жуда муҳим. Футбол муҳитини айнан улар яратади. Ютамизми ёки ютқазамизми сизлар танқид қилишга ҳақлисиз. Агар нимадир ўхшамаса, буни тўғри қабул қиламан. Аммо ҳар доим сизлар билан биргаликда йўл топиб ишлашга умид қиламан. Мақсадимиз ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш. Аммо ижтимоий тармоқларда – Facebook ёки Instagram’да саҳифаларим йўқ. Чунки бунинг учун вақтим йўқ. Аммо ОАВ учун доим очиқман ва бирга ишлашга тайёрман.

    Терма жамоа штабида маҳаллий мураббийлар бўлмаслиги ҳақида

    Биринчи ойларда бизга консултант керак бўлади. Кейинчалик ўзимиз давом эттирамиз. Биринчи навбатда менга яхши таржимон керак бўлади. У мен билан бирга яшаши ва хафа бўлсам, хафа бўлиши керак. Шундан кейин футболчилар билан бир тилда – футбол тилида гаплаша оламиз.

    Терма жамоани тузишда таниш-билишчиликларга йўл қўйилмаслиги ҳақида

    Фото: «Дарё» / Билол Эркин

    Фото: «Дарё» / Билол Эркин

    Бундай ҳолатларга умуман йўл қўйилмайди. Бошқа жамоаларда шундай вазиятлар бўлган, аммо мен бунга йўл қўймаганман. Қандайдир босим остида таркиб шакллантириш керак бўлса, уни таркибга қўшмайман. Масалан, Словения президенти ўйинимизга шунчаки томошабин сифатида келарди.

    Сречко Катанец, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

    Эслатиб ўтамиз, ЎФА Катанец билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Бироқ унинг қанча маоши олиши маълум қилинмади.

    27.08.2021, 19:02   Изоҳ (0)   24799
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа Лигаси ва Конференциялар Лигаси 2021/22 йилги мавсумига қуръа ташланди

    27.08.2021, 18:02

    Расман: Сречко Катанец — Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи

    27.08.2021, 15:23

    Учқун Қуронбоев Токио—2020 Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон учун дастлабки олтин медални тақдим этди

    27.08.2021, 15:12

    «Ўрнидан турди ва ‘хайр’ деди». Ўзбек футболи афсонаси Геннадий Красницкийнинг фожиали тақдири

    27.08.2021, 14:22

    Элдор Шомуродов ва Жасур Яхшибоев Еврокубокларда ўйнайди. Европа Лигаси ва Конференциялар Лигаси 2021/22 йилги мавсумининг барча иштирокчилари маълум бўлди

    27.08.2021, 10:08

    «Рома» Туркия клубини мағлуб этиб, Конференциялар Лигаси гуруҳ босқичига йўл олди. Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушди

    27.08.2021, 00:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Меган Маркл 44 ёшда ҳам гўзал қоматга эга бўлишига ёрдам берган 15 та одат

    Аёллар саҳифаси | 4 август, 14:45

    Meta, Apple, Google бошқа электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар Ўзбекистонда 78,2 млрд сўм солиқ тўлади

    Ўзбекистон | 4 август, 14:30

    АҚШда кит қайиқ билан тўқнашиб, нобуд бўлди (видео)

    Дунё | 4 август, 14:22

    Фарғонада футбол майдонида жанжал кўтарганлар қамалди

    Спорт | 4 август, 14:10

    Эрдўғон уруш бошланганидан буён илк бор Украинага боради

    Дунё | 4 август, 14:07

    Хуррам, Ниҳон, Сейран: Турк актрисаларига оламшумул машҳурлик келтирган роллар

    Кино | 4 август, 13:53

    Хитой АҚШнинг рус ва форс нефтидан воз кечиш талабини рад этди

    Дунё | 4 август, 13:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.