• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев бир қатор хорижий давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди

    Шавкат Мирзиёев 25 август куни хорижий давлатларнинг Ўзбекистонга янги тайинланган элчиларнинг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди, дея хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Руминия элчиси Даниел Кристиан Чобану, Польша элчиси Радослав Грук, Тожикистон элчиси Абдужаббор Раҳмонзода, Швейцария элчиси Константин Оболенский ва Германия элчиси Тило Клиннердан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олди.

    Давлат раҳбари янги тайинланган элчиларни Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги кенг миқёсли демократик янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар давом этаётган муҳим тарихий даврда мамлакатда дипломатик миссиясини бошлагани билан самимий табриклади.

    Амалга оширилаётган очиқ ва прагматик ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари тўғрисида сўз юритар экан, Президент хорижий ҳамкор мамлакатлар, аввало, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётганини алоҳида қайд этди.

    2021 йил август ойининг бошида Туркманистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви муваффақиятли ўтказилгани, ушбу тадбир яқин минтақавий ҳамкорликнинг кун тартиби кенг эканлигини яна бир бор намойиш этгани мамнуният билан қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон етакчиси Афғонистондаги вазият ривожи билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Бугун ушбу мамлакатда рўй бераётган воқеалар бутун халқаро ҳамжамиятда ташвиш уйғотаётгани таъкидланди.

    Ўзбекистон афғон инқирозини тез фурсатда тартибга солишга кўмаклашиш учун муҳим ташаббусларни илгари сураётгани ва зарур саъй-ҳаракатларни амалга ошираётгани қайд этилди.

    Жумладан, 2021 йилнинг 15–16 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги юқори даражадаги халқаро конференциянинг мақсади Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилиши ва иқтисодий тикланишга кўмаклашадиган йирик инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш учун шароитларни шакллантиришдан иборат бўлди.

    Ўзбекистон Президенти мамлакатнинг янги элчилар вакиллик қилаётган давлатлар билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигининг истиқболларига алоҳида тўхталиб ўтди.

    Руминия билан икки томонлама амалий ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди. Бу, аввало, ўзаро савдо ҳажмини ошириш, тўқимачилик, кимё ва фармацевтика тармоқлари, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳаларида кооперацияни йўлга қўйишдир.

    Шу муносабат билан қўшма Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини ўтказиш, мулоқот ва алмашинувларни, шу жумладан ташқи сиёсий идоралар даражасида фаоллаштириш таклиф этилди.

    Халқаро ташкилотлар ва Европа Иттифоқи билан мулоқот доирасида Руминия билан ҳамкорлик қилишга ҳам муҳим эътибор қаратилмоқда.

    Польша Ўзбекистоннинг Европадаги ишончли анъанавий ҳамкоридир. Кейинги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон–Польша ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Бундан ташқари, Европа Иттифоқи билан кўп томонлама мулоқот ва Вишеград гуруҳи доирасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб бормоқда.

    Шу билан бир қаторда, икки мамлакат қишлоқ хўжалиги, машинасозлик, кичик бизнес ва инновациялар, таълим ва туризм каби соҳаларда ҳали ишга солинмаган катта салоҳиятга эга.

    Ўзбекистон етакчиси бўлажак олий даражадаги мулоқотлар амалий шерикликни кенгайтиришга қўшимча суръат бағишлашини таъкидлади.

    Давлат раҳбари Ўзбекистон–Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларида сезиларли юксалишга эришилганини мамнуният билан қайд этилди.

    Бунга икки биродар мамлакат етакчиларининг мунтазам учрашувлари ва сиёсий иродаси хизмат қилмоқда.

    Ўзбекистон Президенти 2021 йил июнь ойида Тожикистонга амалга оширган тарихий ташрифи якунида эришилган келишувлар ва аниқ кооперация лойиҳаларини тўлиқ ҳажмда амалга ошириш муҳим экани алоҳида таъкидланди.

    Бундан ташқари, мамлакатлар халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиб, бир бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Швейцария билан муносабатлар истиқболига тўхталар экан, Ўзбекистон Президенти сиёсий мулоқотни янада ривожлантириш ва биргаликдаги иқтисодий лойиҳаларни илгари суриш муҳим эканини таъкидлади.

    Банк-молия соҳаси, инновациялар ва замонавий технологиялар, озиқ-овқат саноати, фармацевтика, Оролбўйидаги вазиятни яхшилаш учун молиявий-техник кўмак дастурларини кенгайтириш устувор йўналишлар сифатида белгиланди.

    Қўшма Ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасидаги амалий шерикликнинг янги кун тартибини ишлаб чиқиш муҳим экани қайд этилди. Ўзбекистон Германия билан кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантириш ва стратегик шерикликни мустаҳкамлашдан манфаатдор.

    Давлат раҳбари таъкидлаганидек, олий даражадаги мунтазам мулоқотлар Ўзбекистон–Германия муносабатларида янги босқич бошланганидан далолат беради. Глобал иқтисодий инқироз оқибатларига қарамай, ўзаро савдо ҳажми, Германиянинг етакчи компаниялари иштирокидаги қўшма кооперация лойиҳалари сони ортмоқда.

    Бундан ташқари, республикамизда KfW банки, Германия савдо-саноат палаталари уюшмаси ҳамда Кичик ва ўрта бизнес бирлашмаси офислари ўз фаолиятини муваффақиятли бошлагани қайд этилди. Ишбилармонлар ўртасидаги алоқаларнинг фаоллашиши икки томонлама иқтисодий ҳамкорликнинг улкан салоҳиятини рўёбга чиқаришга хизмат қилиши таъкидланди.

    Президент сўзини якунлар экан, дипломатик ваколатхоналар раҳбарларига уларнинг Ўзбекистон билан дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

    Қисқа суҳбатда дипломатлар самимий қабул ва мамлакатда самарали фаолият учун яратилган шароитлар учун миннатдорлик билдирди. Элчилар мамлакатлар ўртасидаги шериклик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантириш учун бор куч-ғайратини сафарбар қилишини қайд этди.

    Мавзуга доир:

    • Ҳожибой Тожибоевдан Мирза Азизовгача. Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан марҳум ижодкорлар мукофотланди
    • Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ фаол фуқароларни мукофотлади

    25.08.2021, 19:12   Изоҳ (0)   11316
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коронавирусдан даволанаётганлар президент сайловида қандай иштирок этиши маълум қилинди

    25.08.2021, 18:42

    Афғонистонда ҳам сайлов участкалари ташкил этилади – Ташқи ишлар вазирлиги

    25.08.2021, 18:11

    Навоийда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти захираси учун ажратилган 2,5 млрд сўмлик кредит маблағи талон-торож қилингани аниқланди

    25.08.2021, 17:41

    Тошкентда фуқарони Қирғизистонга ўқишга киритиб, уни Тошкентдаги фармацевтика институтига кўчириб бериш учун 3,5 минг доллар сўраган шахс ушланди

    25.08.2021, 17:25

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси бир кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилди

    25.08.2021, 16:40

    Ўзбекистон олий таълим муассасаларида янги ўқув йили анъанавий шаклда бошланади

    25.08.2021, 16:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44

    Қизириқ тумани ҳокими фаолиятидаги сусткашлик учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 24 август, 14:05

    Нидерландияда Фаластинни тан олиш ва Исроилга қарши санкциялар жорий этиш таклифи рад этилди

    Дунё | 24 август, 13:42

    Ўзбекистонда хонандалар даромади тўғрисида солиқ декларацияси тўлдиришни бошлади

    Ўзбекистон | 24 август, 13:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.