Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани «Буюк ипак йўли» метро бекати яқинидаги ерости йўлаги шифтининг бир қисми қулаб тушди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Маълум қилинишича, соат 14:30 да «Буюк ипак йўли» метро бекати яқинидаги ерости ўтиш жойларидан бирида композит панеллардан (алюкобонд) ясалган шифтнинг бир қисми қулаб тушган.
Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар ва вафот этганлар йўқ.
Аниқланишича, структуранинг бир қисми ерости ўтиш жойининг тепасида жойлашган майсазорни суғориш натижасида тўпланган сувнинг оғирлиги фонида қулаб тушган.
Воқеа сабаб етказилган зарар катта бўлмаган. Ҳудуд бир неча дақиқа ичида бўлаклардан тозаланган.
Аввалроқ ушбу ерости йўлаги тепасидан сув оқиши ҳолати кузатилгани ҳақида хабар берилганди. Хабарда «Тошкент метрополитени» бу мазкур ерости ўтиш йўлаги «Тошкент метрополитени» тасарруфига эмас, балки Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигига қарашли экани маълум қилганди.
Изоҳ (0)