9 август кунги брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг ҳафталик иш режасидан ўрин олган тадбирлар ҳақида маълумот берди, деб хабар беради «Gazeta.uz».
Асадовнинг сўзларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёев ҳафтани нефть ва газ соҳалари бўйича йиғилиш ўтказиш билан бошлайди.
Шунингдек, ҳафта мобайнида Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш соҳаларини ривожлантириш, Сурхондарё вилоятида ичимлик суви таъминотини яхшилаш ҳамда йўл бўйларида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича тақдимотлар режалаштирилган.
«Ўзбекистон Президентининг мамлакатимиз тадбиркорлари билан очиқ мулоқотига ҳам қизғин тайёргарлик кўрилмоқда», — дейди Шерзод Асадов.
Изоҳ (0)