Голливуд актёри Билл Мюррей карьерасининг бошида ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган, бироқ уни Жюл Адолф Бретоннинг «Тўрғай қўшиғи» картинаси сақлаб қолган. Бу ҳақда у 2014 йилда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган. Ўша вақтдаги видео кутилмаганда Twitter’да машҳурликка эришди, деб ёзади «Korrespondent.net».
«Эркакларга қўйилган ҳайкаллар» фильмига бағишланган тадбирда журналистлар билан мулоқот қилган актёр машҳурликка эришгунига қадар чуқур тушкунликда бўлгани ва Мичиган кўлига чўкиб ўлиш ҳақида ўйлаганини сўзлаб берган.
Чикаго бўйлаб тентираб юрган Мюррей суиқасд ҳақида ўйлаган ва Санъат институтига бориб қолган. У ерда Билл Brentоннинг қўлўроқ билан майдон ўртасида турган аёл тасвири туширилган полотносига дуч келган.
«Мен ‘бу ҳаётда истиқболи кулмаган қиз бор, аммо қуёш барибир кўтариляпти ва унинг яна бир имконияти пайдо бўлмоқда’, деб ўйладим. Қуёш ҳар сафар чиққанида менинг ҳам битта имкониятим пайдо бўлаётгандек туюлган», — дея эслайди Мюррей.
«Тўрғай қўшиғи» картинаси 1934 йилда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, АҚШдаги энг машҳур картина дея тан олинган. Унда ёш деҳқон қизи тонг отаётган вақтда Нормандия майдонида туриб, тўрғайнинг куйлашини эшитаётгани тасвирланган.
Уильям Жеймс Мюррей — америкалик актёр, комик, кинорежиссёр, сценарийнавис ва продюсер. Икки карра «Эмми», «Олтин глобус» ва BAFTA мукофотлари лауреати. «Арвоҳ овчилари», «Суғур куни», «Чарли фаришталари» каби фильмлар орқали машҳурликка эришган.
Изоҳ (0)