Тожикистонда 5—10 август кунлари Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия қўшинлари иштирокида уч томонлама машғулотлар ўтказилади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Маълум қилинишича, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги бўлинмаси машғулот ўтказиладиган жойга колоннада юриш қилган. Қўшни давлат ҳудудида колоннада юришларига Ўзбекистон ҳаво кучларининг «Ми-35» жанговар вертолётлари ҳамроҳлик қилди.

«Машғулотларда ташқи таҳдидларга қарши курашиш бўйича вазифалар устида ишлаш керак бўлади. Мазкур ҳамкорликдаги машғулотлардан кўзланган асосий мақсад Марказий Осиё минтақасида барқарорликни мустаҳкамлаш, юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларнинг олдини олиш ва ўзаро тажриба алмашишдан иборат», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ҳамкорликдаги машғулотлар Тожикистоннинг «Ҳарб Майдон» полигонида ўтказилади.

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Аввалроқ Россия Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасига қўшин юбориб, қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлагани тўғрисида хабар берилганди. Икки давлат ҳарбийлари иштирок этадиган машғулотларда 200 га яқин ҳарбий техника, жумладан, авиация воситаларидан фойдаланилади.