Хитойлик дастурчи бувиси хотирасига бағишлаб ўйин ишлаб чиқди (фото)
Хитойнинг Уҳан шаҳрида яшовчи 32 ёшли дастурчи Чжоу Ичен бувисининг хотирасига бағишлаб “Grandma” номли
Game Boy услубидаги пиксел ўйин яратди. Атиги беш дақиқа давом этадиган ва охирида буви улкан қуш билан ҳаётдан кўз юмадиган ушбу мини ўйин интернет фойдаланувчилари орасида катта қизиқиш уйғотди.