• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришда «Толибон»ни қўллаб-қувватлашга ваъда берди

    Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрида «Толибон» делегацияси ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб ёзади Anadolu Agency.

    Фото: South China Morning Post

    Фото: South China Morning Post

    Sinxua ахборот агентлигининг хабар беришича, «Толибон» делегациясини ҳаракатнинг Қатардаги сиёсий бюроси раҳбари Мулла Абдул Ғани Биродар бошқарган.

    Учрашув давомида Хитой дипломатияси раҳбарининг таъкидлашича, Пекин ҳар доим Афғонистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилган ҳамда бу мамлакатнинг ички ишларига аралашмаслик тарафдори бўлган.

    Вазирлик раҳбари Вашингтоннинг афғон сиёсати барбод бўлганини айтиб, «Афғонистонни афғонлар бошқариши керак» тамойили асосида мамлакатда иложи борича тезроқ тинчлик ўрнатиш зарурлигини таъкидлади. «Афғонистон афғон халқига тегишли, Афғонистон келажаги ва тақдирини афғон халқининг ўзи ҳал қилиши лозим», — деди Хитой ТИВ раҳбари.

    Хитой Афғонистондаги барқарорликни тиклаш жараёнида «Толибон»нинг ролини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Шу билан бирга музокаралар чоғида Ван И «Толибон»дан уйғур айирмачи ташкилоти бўлган Шарқий Туркистон Исломий ҳаракати билан барча алоқаларини узишни талаб қилди.

    «Толибон» хабарида ҳам ҳаракатнинг 9 аъзосидан иборат делегация Хитойга икки кунлик ташриф билан кетгани айтилган. Делегация Хитой ташқи ишлар вазири билан Афғонистондаги тинчлик жараёни ва хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар ўтказди, дейилади хабарда.

    Ҳаракат вакиллари Афғонистон халқи билан, хусусан, коронавирусга қарши курашда олиб борилаётган доимий ҳамкорлик учун Хитойга миннатдорлик билдирди ва Афғонистон ҳудудидан бирор мамлакатга қарши фойдаланилишига йўл қўйилмаслигини таъкидлади.

    Қатардаги «Толибон» сиёсий бюросининг матбуот котиби Муҳаммад Наим Twitter’даги саҳифасида учрашувда икки мамлакат сиёсати, иқтисодиёти ва хавфсизлиги, шунингдек, Афғонистондаги ҳозирги вазият ва тинчлик жараёни билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинганини ёзди.

    Хитой—Афғонистон чегарасининг узунлиги 76 километрни ташкил қилади, чегара Хитойнинг энг муаммоли ҳудуди — Шинжон-Уйғур мухтор вилоятидан ўтади, вилоятда вақти-вақти билан оммавий намойишлар ёки уйғур мусулмонларининг ҳокимиятга қарши қуролли ҳаракатлари бўлиб туради.

    Тяньцзиндаги музокаралар «Толибон» жангарилари июль ойининг ўрталарида Вахон чегара туманини ўз назорати остига олиб, Хитой билан чегарага етиб келганидан кейинги биринчи музокаралардир.

    Хитой «Толибон» делегациясини расмий даражада биринчи марта 2019 йил июнь ойида қабул қилган. Айрим хабарларга кўра, Хитой вакиллари ва «Толибон» ўртасидаги алоқалар Покистон воситачилигида анча олдин бошланган. 2019 йилнинг сентябрь ойида «Толибон» Пекинга бориб, маҳаллий ҳукумат билан «Толибон» ва АҚШ ўртасида тинчлик битимининг шартларини муҳокама қилган, у эса охир-оқибат 2020 йил февралида тузилган.

    Мавзуга доир:

    • Тожикистон «Толибон» билан музокаралар олиб бормаётганини маълум қилди
    • «Толибон» Афғонистондаги муаммоларни музокаралар йўли билан ҳал қилиш истагини билдирди
    • «Толибон» Афғонистон ҳукуматига ярашув таклиф қилди, эвазига ўз жангариларининг озод этилишини сўради

    30.07.2021, 08:39   Изоҳ (0)   31965
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россия Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасига қўшин юбориб, қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишни бошлади

    30.07.2021, 08:24

    Швейцария 10 йил давом этган суриштирувдан кейин «Магнитский иши»ни ёпди

    30.07.2021, 08:08

    АҚШ ва Россия қурол-яроғ устидан назоратни муҳокама қилди

    30.07.2021, 07:49

    Санкт-Петербургда муҳожирлар иштирокида оммавий муштлашув содир бўлди

    30.07.2021, 07:07

    Арманистон ва Озарбайжон бир-бирини ярашувни бузиб, ўт очишда айблади

    30.07.2021, 06:16

    Россия Афғонистондаги ҳокимият «Толибон» томонидан эгаллаб олиниши сценарийсига тайёр

    29.07.2021, 23:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.