News cover

Рўйхат: Ўзбекистонда яшаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари

Ўзбекистонда 6 май ҳолатига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фахрийлар сони 60 кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги эълон қилган инфографикада келтирилган.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг энг кўпи Тошкент шаҳрида истиқомат қилмоқда — 28 нафар. Ундан кейинги ўринни 11 нафар уруш фахрийси билан Тошкент вилояти эгаллаган. Фарғона вилоятида беш нафар, Андижон, Хоразм ва Бухоро вилоятларида — уч нафардан, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида — икки нафардан, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида эса бир нафардан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бор.


Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Сирдарё вилоятларида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари қолмаган.
Фото: “Дарё”

Фахрийларнинг 14 нафари уруш ногиронлари ҳисобланса, яна 14 нафари бевосита уруш қатнашчиларидир. 13 нафари эса Ленинград қамалида иштирок этган, 19 нафари конслагерда тутқун бўлган.


Андижон вилояти

  • Абдуғани Ғаппаров — 1924-йили Хўжаобод туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ҳаракатлана олмайди, аравада);
  • Имин Темиров — 1925-йили Марҳамат туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ҳаракатлана олмайди, аравада);
  • Умарали Атабаев — 1925-йили Пахтаобод туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, мустақил ҳаракатланади);
  • Ҳасанбой Холматов — 1926-йили Андижон вилоятида туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Бухоро вилояти

  • Файзулла Хожиев — 1922-йили Бухоро туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Хожимурот Бектошов — 1926-йили Олот туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, мустақил ҳаракатлана олади);
  • Аҳмед Мухсинов — 1924-йили Бухоро туманида туғилган (уруш ногирони, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Қашқадарё вилояти

  • Рузибой Саттаров — 1910-йили Қамаши туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ҳаракатлана олмайди);
  • Омон Бобоев — 1925-йили Шаҳрисабз туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Наманган вилояти

  • Маматибрагим Иномов — 1922-йили Янгиқўрғон туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Одилжон Закиров — 1923-йили Норин туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Самарқанд вилояти

  • Аҳат Очилов — 1925-йили Самарқанд шаҳрида туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Сурхондарё вилояти

  • Шоҳимардон Ҳамроев — 1922-йили Бойсун туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Тошкент вилояти

  • Турсунбай Мусурманкулов — 1923-йили Тошкент вилоятида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ҳаракатлана олмайди);
  • Анорбой Жалилов — 1926-йили Паркент туманида туғилган (2-гуруҳ ногирони, мустақил ҳаракатланади);
  • Бексеит Баймурзаев — 1924-йили Юқори Чирчиқ туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ҳаракатлана олмайди);
  • Надир Мансуров — 1926-йили Янгийўл туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Фарғона вилояти

  • Усмонжон Раҳимов — 1925-йили Ўзбекистон туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ҳаракатлана олмайди).

Хоразм вилояти

  • Бекчон Матназаров — 1922-йили Хазорасп туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Вапо Искандаров — 1925-йили Қўшкўпир туманида туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Бабаджан Мадаминов — 1919-йили Гурлан туманида туғилган (1-гуруҳ ногирони, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Тошкент шаҳри

  • Акмал Акрамов — 1924-йили Тошкент шаҳрида туғилган (1-гуруҳ ногирони, мустақил ҳаракатланади);
  • Тамара Михайловна Соколова — 1935-йили Тошкент шаҳрида туғилган (Ленинград қамали, мустақил ҳаракатланади).

Бундан ташқари, хорижда туғилган ва ҳозирда Ўзбекистонда истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ҳам бор. 


Россия

  • Вера Толпеева — 1926-йили Россияда туғилган (конслагер, ҳаракатлана олмайди);
  • Галина Болоченкова — 1938-йили Россияда туғилган (конслагер, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Николай Прокошин — 1927-йили Россияда туғилган (уруш қатнашчиси, ҳаракатлана олмайди);
  • Зинаида Козирева — 1938-йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Вера Вялсева — 1926-йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Лариса Шарова — 1929-йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, мустақил ҳаракатланади);
  • Фатина Шарипова — 1939-йили Россияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади)
  • Мария Карнишина — 1929-йили Россияда туғилган (уруш қатнашчиси, мустақил ҳаракатланади);
  • Анна Георгиевна Каримова — 1924-йили Россияда туғилган (уруш қатнашчиси, ётиб қолган, ҳаракатлана олмайди);
  • Федор Федин — 1927-йили Россияда туғилган (уруш қатнашчиси, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Валерия Саприко — 1939-йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, мустақил ҳаракатланади);
  • Нина Соколова — 1937-йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, мустақил ҳаракатланади);
  • Ирина Панкова — 1940-йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, мустақил ҳаракатланади);
  • Маргарита Филанович — 1937-йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Гелман Князев — 1939-йили Россияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади);
  • Светлана Малцева — 1938-йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ҳаракатлана олмайди);
  • Нина Ананева — 1937-йили Россияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади, госпиталга ётишни рад этган);
  • Анатолий Бурикин — 1940-йили Россияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади, байрамдан сўнг госпиталга ётиш истагини билдирган);
  • Мария Комарова — 1938-йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Наталя Спивак — 1937-йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ҳаракатлана олмайди);
  • Мария Дегтярова — 1940-йили Россияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади);
  • Надежда Кудризкая — 1928-йили Россияда туғилган (конслагер, ётоқда, ҳаракатлана олмайди);
  • Владимир Кузнецов — 1927-йили Россияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади)
  • Любов Киреева — 1926-йили Россияда туғилган (конслагер, ҳаракатлана олмайди);
  • Юрий Смолич — 1937-йили Россияда туғилган (Ленинград қамали, ҳаракатлана олмайди).

Беларусь


  • Владимир Алексейков — 1941-йили Беларусьда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади, госпиталда ётиш истагини билдирган);
  • Галина Прокофева — 1937-йили Беларусьда туғилган (конслагер, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Людмила Миноварова — 1937-йили Беларусьда туғилган (конслагер, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Украина


  • Элвира Якименко — 1942-йили Украинада туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади);
  • Вера Журавская — 1945-йили Украинада туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади);
  • Нина Мартинова — 1937-йили Украинада туғилган (Ленинград қамали, ёрдам орқали ҳаракатлана олади);
  • Алла Фунтикова — 1945-йили Украинада туғилган (конcлагер, ёрдам орқали ҳаракатлана олади).

Австрия


  • Мария Овасапова — 1943-йили Австрияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади).

Германия


  • Роза Жанназарова — 1944-йили Германияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади);
  • Рустем Меналиев — 1945-йили Германияда туғилган (конслагер, мустақил ҳаракатланади).

Қозоғистон


  • Антонина Коломинцева — 1926-йили Қозоғистонда туғилган (уруш қатнашчиси, ётиб қолган);
  • Николай Петрунин — 1924-йили Қозоғистонда туғилган (1-гуруҳ ногирони, ётоқда, ҳаракатлана олмайди.
Маълумот учун, Ўзбекистон II жаҳон уруши даврида (1939-1945 йиллар) 6,5 миллион аҳолига эга бўлган ва 1 миллион 951 мингдан ортиқ кишини фронтга жўнатган. Улардан 538 минг нафари фронтда ҳалок бўлган. 
Шавкат Мирзиёев 1 май куни Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскар Боқижон Акрамовнинг ҳаётини сақлаб қолган Буюк Британия фуқаролари — марҳум Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонни “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. 2026-йилда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 30 миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Бугун, 16:43

Видеолар

News cover

Москвада зирҳли техникаларсиз парад: бунга деградация сабабми ё хавфсизлик?

News cover

«Аёлимни тирик қолганига шукр қиламан» — Мирзо Улуғбек туманидаги ЙТҲ тафсилотлари

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: