• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Афғонистон билан чегарада палаткалар шаҳарчаси қурилмаяпти — ДХХ Чегара қўшинлари

    Июль бошида Eurasianet ҳукумат кучлари ва «Толибон» ўртасидаги жанглар бўлиб ўтаётган Афғонистоннинг чегарадош ҳудудларидан қочқинлар оқими кириб келиши кутилаётгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри яқинида палаткалар шаҳарчаси қурилгани ҳақида хабар берган эди. «Gazeta.uz» нашри мазкур хабарни текшириш учун 8 июль куни ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги раҳбарияти номига ёзма сўров жўнатди ва унга 26 июль куни жавоб олди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    23 июль куни ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари Баҳодир Мусурмонқулов имзолаган хатда қайд этилишича, Афғонистон билан чегара олди ҳудудларда «ҳеч қандай палаткалар қурилаётгани йўқ». Бундан ташқари, ДХХ Чегара қўшинларининг маълумотига кўра, 2021 йилда Афғонистондан бирорта ҳам қочоқ Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтмаган.

    «Давлат чегарасини бузиб ўтган шахслар давлат чегараси бузувчилари сифатида қўлга олинган ва уларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига асосан тегишли чоралар кўрилган», — дейилади хатда.

    Аввалроқ Ўзбекистон ТИВ 23 июнь куни 53 нафар афғон чегара қўшинлари ва маҳаллий жангарилар Афғонистондан Ўзбекистон ҳудудига қурол билан ўтганини маълум қилган эди. Шундан кейин 27 июнь куни яна 44 нафар афғон аскарлари, бир кун аввал эса 3 нафар Афғонистон кучишлатар тузилмалари аъзоси Ўзбекистон чегарасини бузишгани маълум бўлди.

    Нашр сўровига кўра, ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонлиги 23—30 июнь кунлари Афғонистоннинг жами 150 га яқин ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар кўнгиллилари қўлга олинганини маълум қилди. Суриштирув ва терговга қадар тадбирлар олиб борилганидан сўнг, афғон фуқаролари Афғонистон томонига топширилган.

    Чегара қўшинлари маълумотига кўра, Афғонистон ҳарбий хизматчилари ва маҳаллий қуролли гуруҳлар кўнгиллилари Ўзбекистон ҳудудига Амударё дарёсидан қайиқлар ёрдамида ўтган.

    Мавзуга доир: Тожикистон 100 минг нафар афғонистонлик қочқинни қабул қилишга тайёр

    26.07.2021, 19:40   Изоҳ (0)   27426
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Фуқароларга тегишли тартибда ойлик иш ҳақлари тўлаб берилади». Олмалиқ йўлида жазирамада ўтказилган ҳашар юзасидан изоҳ берилди

    26.07.2021, 19:25

    Нурмат Отабеков: «Биз аҳолини коронавирусга чалинганлигидан қатъи назар эмлашимиз керак»

    26.07.2021, 18:39

    Видео: Қашқадарёдаги шифохонада тиббиёт ходимлари коронавирус билан оғриган беморлар билан махсус кийимсиз ишлаётгани маълум қилинди

    26.07.2021, 18:24

    Қашқадарёда юк машинаси йўлига чиқиб кетган Nexia ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди

    26.07.2021, 17:55

    «Болаларни қийнаяпсизлар». Фарғонада мактаб имтиҳонлари қуёш тиғи остида ўтказилаётгани танқид остига олинди (фото)

    26.07.2021, 17:10

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    26.07.2021, 16:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Фарзандли бўлган Шаҳрам Ғиёсов, Андижонда дарахт эккан Муниса Ризаева, рафиқасига машина совға қилган Ўлмас Оллоберганов

    Маданият | 18 август, 10:33

    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

    Реклама | 18 август, 10:30

    Олимлар пробиркада илк бор мия етиштирди

    Дунё | 18 август, 10:10

    Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ягона бадал асосида пенсия олиши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 18 август, 09:59

    Жанубий Корея президенти Пхеньян билан музокараларни босқичма-босқич қайта тиклашни буюрди

    Дунё | 18 август, 09:49

    Туркия чемпионати. “Башакшеҳир” “Кайсериспор” билан дуранг ўйнади. Шомуродов 70 дақиқа ҳаракат қилди (видео)

    Спорт | 18 август, 09:40

    АҚШ ядровий сувости кемаси ва ҳарбийларини Кариб денгизига юборди

    Дунё | 18 август, 09:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.