Япониянинг Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпиадада 25 июль куни оғир атлетика бўйича -67 кг вазн тоифасидаги баҳслар ўтказилди.
Ушбу вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Адҳамжон Эргашев даст кўтариш машқида 139 кг, силтаб кўтаришда эса 173 кг оғирликни ўзига бўйсундирди.
Икки кураш баҳсларига кўра Эргашев умумий ҳисобда 312 кг оғирлик билан мусобақани олтинчи ўринда якунлади. У сўнгги чиқишида 184 кг оғирликни кўтара олмади.
Аввалроқ таэквондочи Улуғбек Рашидов финалда британиялик рақибини мағлуб этиб, олтин медалга эга чиққанди. Боксчилар Элнур Абдураимов, Дилшод Рўзметов, Турсуной Раҳимова эса кейинги босқичга йўл олганди.
Изоҳ (0)