• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Путин ва Назарбоев олдида жанг қилган, UFC билан шартнома имзолаган ва MMA’даги барча жангини муддатидан аввал якунлаган Мурод Хонтўраев ҳақида

    Ўзбекистонлик машҳур MMA жангчиси, Ўзбекистон MMA ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев 19 июль куни ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди. «Дарё» ушбу мақолада «Осиё айиғи»нинг фаолияти ҳақида сўз юритади.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Мурод Хонтўраев 1987 йилнинг 4 июлида Тошкент шаҳридаги оддий оилада дунёга келади. Отаси новвойлик билан шуғулланар, онаси эса уй бекаси эди. Мурод болалик вақтларида нон сотар ва бу орқали отасига ёрдам берарди. Ота ёш Муродни каратэ тўгарагига беради ва шу тариқа Хонтўраевнинг спортдаги илк қадамлари бошланади. Аввалига Хонтўраев машғулотларни у қадар ёқтирмас, кўпинча уларни ўтказиб юборарди. Бироқ вақт ўтиб кучли бўлиш иштиёқи туфайли Хонтўраев машғулотларга кўпроқ вақт ажратишни бошлади. У бир вақтнинг ўзида ҳам кикбокс, ҳам каратэ билан шуғулланарди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Борган сари спорт Хонтўраев ҳаётининг ажралмас қисмига айланди. У 14 ёшидаёқ вояга етганлар билан бирга шуғулланарди. Кикбоксинг бўйича Тошкент чемпионати Мурод учун дастлабки ёрқин мусобақа бўлганди. Унда Хонтўраев барча рақибларини биринчи раунддаёқ таслим этиб, чемпионга айланади. Шу тариқа Хонтўраевнинг спортдаги фаолияти бошланганди. 16 ёшига келиб катталар ўртасидаги мусобақаларда иштирок этарди. Ҳатто ўша ерда ҳам Мурод жангларнинг деярли барчасини муддатидан аввал якунларди. У турли спорт йўналишлари бўйича 15 карра Ўзбекистон, 5 карра Осиё чемпионига айланди. Шунингдек, Хонтўраев қўл жанги бўйича икки карра ва универсал жанг бўйича бир карра Жаҳон чемпиони ҳисобланади. Мурод ҳаваскор спортда деярли барча ютуқларни қўлга киритади.

    https://www.instagram.com/p/CN7jZxTAvwV/

    Ўша вақтларда Хонтўраев MMA бўйича норасмий мусобақаларда мунтазам иштирок этарди. Бироқ аллақачон профессионал фаолиятни бошлаш вақти келганди. 2013 йилда Мурод Қозоғистонда ўтган оғир вазн тоифасидаги яккакурашчилар ўртасидаги гран-прида қатнашади. Бу мусобақада дунёнинг турли бурчакларидан 8 нафар оғир вазн вакили тўпланади.

    Мурод Хонтўраевнинг профессионал MMA’даги дебют жанги молдовалик машҳур яккакурашчи Ион Куцелабага қарши бўлади. Маълумот учун, Куцелаба айни вақтда UFC’да фаолият юритади. Мурод номдор рақибини биринчи зарбадаёқ мувозанатдан чиқаради ва ҳакам техник нокаут қайд этади (Бу вазиятда ғалаба ёзилган бўлса-да, кейинчалик жанг натижаси бекор қилинади). Шу тариқа Хонтўраев мусобақа ярим финалига йўл олади.

    Ярим финалда у грузиялик Давид Швелидзега қарши жанг қилади. Мурод одатга кўра жангни «зарбалар ёмғири» билан бошлайди. Рақиб Хонтўраевга ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмайди. Бироқ Мурод нотўғри зарба туфайли  қўл бармоғини синдириб олади ва фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олишга мажбур бўлади.

    Орадан 40 кун ўтиб Мурод октагонга қайтади. Яккакурашчи Россия президенти Владимир Путинга атаб ташкил этилган MMA кечасида жанг қилади. Айтганча, бу мусобақага Қозоғистоннинг ўша вақтдаги президенти Нурсултон Назарбоев ҳам ташриф буюрганди. Хонтўраевга россиялик Евгений Ерохин рақиб бўлади. Ташкилотчилар икки «зарбачи» ўртасидаги «қайноқ» жангни ташкил қилмоқчи бўлганди. Бироқ жанг бор-йўғи бир дақиқа давом этади, Мурод рақибининг бошига кучли зарба берган ҳолда нокаут қайд этади ва шахсан Назарбоевнинг қўлидан соврин қабул қилиб олади.

    Ушбу жангдан кейин Муродга UFC’дан таклиф келиб тушади. Хонтўраев унга имзо чекиб, уни промоушенга юборади ва шартнома нусхасини ўзига олиб қолади. Бироқ спортчининг орзуси амалга ошмайди: Мурод Хонтўраев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар янграйди. 1,5 йил мобайнида у ҳақида ҳеч қандай янгилик бўлмайди. UFC’га ўтиш орзуси эса буткул кўмилганди.

    Бироқ Мурод MMA’даги фаолиятини давом эттиради. 2014 йилнинг декабрида германиялик Энгельс Хелмутовични биринчи раунддаёқ оғритиш усули билан таслим этади. 2015 йил бошида яна иккита жанг ўтказади ва уларда ҳам дастлабки раунддаёқ муддатидан аввал ғалабага эришади. Хонтўраевнинг кейинги фаолиятида тушунарсиз ҳолатлар рўй беради. Жанг орасида бир йилга яқин муддат танаффуслар юзага келар, гоҳида спортчи жанжалдан кейин ярадор бўлгани ҳақида хабарлар пайдо бўларди. Аммо шуларга қарамай Хонтўраев деярли ҳар йили октагонга қайтар ва чиройли жанг намойиш қиларди.

    2016 йилнинг февралидан 2017 йилнинг декабрига қадар Хонтўраев MMA’да 9 та жанг ўтказади. Унинг сўнгги жанги 2019 йилда бўлиб ўтганди. Қайд этиш керак, Хонтўраевнинг профессионал MMA’даги барча жанглари 1-раунддаёқ якунланган (ҳатто мағлубиятли жанглар ҳам). Спортчи MMA’даги фаолияти давомида 12 та ғалаба (барчаси муддатидан аввал) ва 3 мағлубият қайд этган. Шунингдек, битта жанг натижаси бекор қилинган.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Хонтўраев 2018 йилнинг 21 июнида Юнусобод туманидаги тунги клублардан бирида юзага келган тартибсизликда иштирок этгани учун ҳибсга олинади ва суд ҳукмига кўра 16,2 миллион сўм миқдорида жаримага тортилади. Ўша йилнинг ноябрь ойида Хонтўраев ўз офисида бир гуруҳ шахслар томонидан пичоқлаб кетилади. «Осиё айиғи» бир нечта жойидан пичоқ еганига қарамасдан тирик қолади ва бир ҳафта ўтиб, шифохонадан чиқади.

    2019 йилда Ўзбекистонда MMA ассоциацияси фаолият бошлади. Хонтўраев шу вақтга қадар мазкур ташкилот вице-президентлиги лавозимида ишлаб келаётганди.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram
    20.07.2021, 17:15   Изоҳ (0)   117935
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    0 дан 618 гача. Футбол тарихидаги ноодатий рақамлар

    20.07.2021, 15:13

    У абадий шаҳарда Юлий Цезардан ҳам машҳурроқ. «Рим императори» Франческо Тотти ҳақида

    20.07.2021, 13:11

    Транферлар ойнасида фаол — «ПСЖ». Парижликлар аллақачон юқори даражадаги 4 футболчини ўз сафига қўшиб олди

    20.07.2021, 11:33

    Инзагидан кейин ҳеч ким 9-рақамда ўйнаб кета олмаган. Оливье Жирунинг «Милан»да «қарғиш теккан» рақамни олгани ҳақида

    20.07.2021, 09:09

    Ўзбекистонлик талаба Токио Олимпиадаси очилиш маросими ўтказиладиган стадионда япониялик қизни зўрлаганликда гумон қилинмоқда

    19.07.2021, 18:12

    Ўзбекистонлик сузувчилар Олимпиада йўлланмасига алдов йўли билан эришмоқчи бўлди. Федерация айбловларни рад этмоқда, FINA эса мусобақа натижаларини бекор қилди

    19.07.2021, 16:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01

    Ервопанинг олтита мамлакати биргаликда пиёдалар жанговар машинасини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 июн, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.