19 июль куни Собиқ MMA жангчиси Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этгани тўғрисида хабар берилганди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати йўл-транспорт ҳодисасига оид қўшимча маълумотлар билан бўлишди.

Фото: GoSport

Маълум қилинишича, 19 июль куни соат 11:30 ларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ҳамда BMW X5 русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида BMW X5 русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб, ағдарилган.

Оқибатда BMW X5 русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган Мурод Хонтўраев воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Фото: Telegram

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, «Осиё айиғи» лақаби билан машҳур бўлган Хонтўраев 1987 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У ўзининг MMA’даги профессионал фаолиятини 2013- йилда бошлаган.