Тошкент шаҳридаги 3-сонли туғруқ мажмуасида коронавирусдан даволанаётган 13 нафар ҳомиладор аёл фарзандли бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Таъкидланишича, 3-сонли туғруқ мажмуасининг тиббиёт ходимлари ҳам коронавирусга чалинган ҳомиладор аёлларни даволашда қатнашмоқда. Муассасада ҳомиладор, туғруқдаги ва туғган аёлларда коронавирус инфекциясини ташхислаш ва уларни даволашда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиялари асосида ягона тизим ҳамда услубий ёндашув жорий этилган.
Маълум қилинишича, сўнгги 10 кун давомида бу ерда даволанаётган 13 нафар аёл фарзандли бўлди. Она ва болаларнинг аҳволи шифокорлар томонидан доимий назорат остида экани айтилган.
Мавзуга доир: Коронавирусга қарши вакцина олишдан олдин ва кейин қанча муддат ҳомиладорликдан сақланиш керак? Мутахассис жавоб берди
Изоҳ (0)