2021 йилнинг февраль ойида Швецияга ишлаш учун бориб, 20 июнь куни саломатлиги ёмонлашиши оқибатида вафот этган қашқадарёлик И.К.нинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, марҳумнинг оила аъзоларининг мурожаатига асосан Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси билан биргаликда И.К.нинг жасадини ватанга қайтариш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий ишлар амалга оширилган. 3 июль куни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистонга олиб келинган.
Маълумот учун, 2021 йилнинг дастлабки 6 ойи давомида хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган вақтда вафот этган 218 нафар фуқаронинг жасади Ўзбекистонга қайтарилган.
Аввалроқ Россияда қурилиш майдонида йиқилиб ҳалок бўлган 22 ёшли ўзбекистонликнинг жасади мамлакатга олиб келингани, Россияда мажбурий меҳнатдан қочиб, икки оёғидан ажралган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)