• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Сирли ўлим топган жаҳон юлдузлари (фото)

    Кино ва мусиқа саноатида ўз ўрнига эга бўлган, аммо бевақт ўлими таажжубларга сабаб бўлган юлдузлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Натали Вуд

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Актриса 1981 йил ноябрда Калифорния соҳилида яхтада сайр қилиш учун отланган. Бортда, шунингдек, унинг турмуш ўртоғи Роберт Вагнер, оилавий дўстлари Кристофер Уокен ва капитан Деннис Деверн ҳам бўлган. Аммо шунга қарамай, улардан уч киши тирик қайтган. Бир неча кун ўтиб сувдан Наталининг танаси топилган. Роберт, Кристофер ва Деннис Наталининг ўлимида алоқадор эмаслигини исботлашга уринган. Улар актриса кечаси уйқуга ётгани, эртаси куни эса жойида бўлмаганини таъкидлаган. Сувга ғарқ бўлиш ўлимга сабаб қилиб кўрсатилган ва иш ёпилган. Аммо 30 йил ўтиб ҳаммаси бошқача бўлгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Капитан ДеннисДеверн «Алвидо, Натали, алвидо, Сплендоур» номли мемуарида 1981 йил адвокатларнинг босими сабаб Робертни версиясини маъқуллагани, айрим муҳим жиҳатларни яширганини маълум қилган. У шунингдек, актрисани йўқ бўлиб қолишидан аввал эри билан тортишганини кўргани, Роберт унга ўлдириш билан таҳдид қилганини қўшимча қилган. Иш қайта очилган ва актриса ўлимининг боиси «тасодифан сувга ғарқ бўлишдан», «сувга ғарқ бўлиш ва бошқа сабаблар»га ўзгартирилган. 2018 йилда яхтадаги ҳолатни кўрган бошқа гувоҳлар ҳам пайдо бўлгани маълум қилинган. Шунга қарамай, Роберт Вагнерни қамоққа олиш учун етарли далил тўпланмаган.

    Майкл Жексон

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Дунё бўйлаб концерт беришга тайёргарлик кўраётган «поп қироли» 2009 йил 25 июнда вафот этган. Терговда Жексоннинг ўлимига уйқу дориларини ҳаддан ортиқ қабул қилиш сабаб бўлган деган хулосага келинган. Оқибатда дори воситаларини қабул қилишни нотўғри схемасини буюрган даволовчи шифокор қамоққа олинган. Шунга қарамай, қўшиқчининг мухлислари кредит билан боғлиқ қарзларидан қочиш (2009 йилда унинг қарзлари 400 миллион долларни ташкил қилган) ва омма назаридан чарчагани сабаб Майкл ўз ўлимини саҳналаштирган деб ҳисоблаган. Айримлар ҳатто Жексонни турли мамлакатларда тирик, соғ ва бахтли кўрганини таъкидлаган.

    Бриттани Мерфи

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    2009 йилнинг машҳур актрисаси «Саккизинчи мил», «Калтафаҳмлар» сингари фильмларда суратга тушган Бриттанининг 32 ёшида вафот этгани мухлислар учун кутилмаган бўлган. Суд тиббий экспертизаси актрисанинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган деб хулоса қилган. Мазкур версияга кўпчилик, хусусан, Бриттанининг отаси ҳам ишонмаган. У алоҳида лабораторияда текширтирганида қизининг сочидан оғир, токсик металлар бўлгани аниқланган. Ушбу ғалати далил отанинг қизини ўлдирилган деб гумон қилишига сабаб бўлган. Ярим йил ўтиб актрисанинг 40 яшар турмуш ўртоғи ҳам вафот этган. Шундан кейин Мерфининг отаси қизи ва куёвининг ўлимида Америка махсус хизматининг қўли борлигини маълум қилган. Гап шундаки, Мерфининг коррупцияда айбланган собиқ амалдорни қўллаб-қувватлагани айримларга ёқмаган. Уйини тун-у кун қўриқлатиш ва кузатув камераларидан фойдалангани Бриттанининг ҳаётини сақлаб қололмаган. Унинг ўлими билан боғлиқ иш аллақачон ёпилганига қарамай, аслида нима бўлгани билан боғлиқ тахминлар ҳали ҳамон тугаганича йўқ.

    Курт Кобейн

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Nirvana гуруҳининг 27 яшар солисти 1994 йил апрелда ўз уйида ўлик ҳолда топилган. Ўлик тана олдида қолдирилган хат, уни ўз жонига қасд қилган деб хулоса қилишга сабаб бўлган. Аммо қоғоздан хонанданинг қўл излари топилмагани ва текширув жараёнида организмидан жуда ҳам катта миқдорда наркотик топилгани шубҳалар пайдо бўлишига сабаб бўлган. Мухлислар унинг ўлимига рафиқаси Кортни Лавни айбдор деб билган. Жуфтликнинг сўнгги вақтларда муносабатлари яхши бўлмаган, агар Курт ажрашиш учун ариза берса Кортнини бир чақасиз қолиши аниқ бўлган. Шундан келиб чиқиб айримлар Лав эрининг давлатига эгалик қилиш учун уни ўлдирган деб ҳисоблаган. Аммо табиийки Кортни бу айбловларни тан олмаган.

    Мерилин Монро

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Мерилин Монро 1962 йил 5 августда ўз уйида ўлик ҳолда топилган. Хонасидан медикаментларнинг сон-саноқсиз ўрами топилгани туфайли унинг ўлимига барбитуратлардан заҳарланиш сабаб бўлган деган хулосага келинган. Шунга қарамай, унинг вафоти билан боғлиқ турли тахминлар пайдо бўла бошлаган. Айримлар Жон Кеннеди билан муносабатлари оммага овоза маълум бўлмаслиги учун махсус хизмат уни тинчитишга қарор қилган деб ҳисобласа, бошқалар уни ўлдиришга собиқ севгилиси, жиноят оламида танишлари кўп бўлган Фрэнк Санатра буюртма берган деб ўйлаган. 2015 йилда АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ офицери Норман Хожес, актрисани бошлиғи Жимми Хейворт буйруғига асосан ўлдирганини тан олган. Шунингдек, Жим ҳаммаси ўз жонига суиқасддек кўриниши кераклигини айтгани, буни барини Америка учун қилгани, Монро коммунистларга стратегик маълумотни етказиши мумкин бўлганини таъкидлаган. Унинг сўзлари қанчалик рост ёки ёлғонлиги мавҳумлигича қолган, у ва унинг бошлиғи ҳам ҳаётдан кўз юмган.

    Телма Тодд

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Актрисанинг танаси 1935 йил 15 декабрда ўз машинасида ўлик ҳолда топилган. Текширишларга асосланиб Телма ис газидан вафот этган деган хулосага келинган. Аммо журналистлар бошқа версияларга ҳам эътибор қаратган. Таъкидланишича, актрисага тегишли деб ҳисобланадиган «Thelma Todd’s Sidewalk Café»си Голливудни назорат қиладиган мафиозларга тегишли бўлган. Аммо продюсер Роланд Уэстни яхши кўриб қолган актриса бошқарувни унга берган ва бу ҳақида бошлиқларни огоҳлантирмаган. Кейинчалик актрисага 10 000 доллар беришини сўраб таҳдидлар кела бошлаган. Аммо актриса бунга эътибор бермаган. Бошқа бир версияда у ўлимидан аввал «Trocadero» ресторанига боргани, ўлимидан кейин ошқозонидан топилган яшил нўхат ва дуккакли таомлар ресторан менюсида бўлмагани таъкидланган. Ушбу зиёфатдаги меҳмонларга Телма бир неча соатдан кейин қандайдир киши билан кўришиши кераклигини айтган. Аммо журналистлар ушбу номаълум шахс кимлиги, актрисанинг фожиали тақдирида қандай рол ўйнаганини аниқлашга муваффақ бўлмаган.

    Мавзуга доир:

    • Мерилин Монро, Шерон Тейт ва тақдири фожиали якун топган ХХ асрнинг бошқа юлдузлари
    • Сўнгги бир неча соат: Майкл Жексон, малика Диана ва бошқа машҳурлар ўлимидан олдин нималар билан машғул бўлган?
    • Ўз ўлимини саҳналаштирганликда гумон қилинган машҳурлар
    • Коко Шанел, Маурицио Гуччи. Мода оламининг қисмати фожиали якун топган вакиллари (фото)

    03.07.2021, 13:55   Изоҳ (0)   46714
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: АҚШда ресторан очган ўзбек актёри, ота бўлган Санжар Холиқов, кафедан қувилган Муниса Ризаева

    02.07.2021, 22:24

    Instagram: Кроссовер сотиб олган Инста-блогер, касал бўлиб қолган Азиз Раметов, шоу-бизнесдаги дугоналар қандай ҳордиқ чиқаради?

    01.07.2021, 22:22

    Мерилин Монро, Мадонна ва тўйларга меҳмон сифатида ташриф буюрган бошқа юлдузлар (фото)

    01.07.2021, 17:55

    Суд Бритни Спирснинг ўз отасини васийликдан озод этиш борасидаги сўровини рад этди — ОАВ

    01.07.2021, 16:41

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг эри қимматбаҳо машина харид қилди, Диёра Усмонова Тошкентда бутик очди, Мадина Мумтоз хонадонида хурсандчилик

    30.06.2021, 22:24

    Коронавирус сабаб комага тушган россиялик хонанда Максимда яна бир оғир касаллик аниқланди

    30.06.2021, 11:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.