• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиш амалиёти август охирига қадар тугашини маълум қилди

    АҚШ Афғонистондан ўз ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш жараёнини август охирига қадар якунлашга умид қилмоқда. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Жен Псакига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

    Фото: «Зеркало.аз»

    Фото: «Зеркало.аз»

    «Ҳозирда биз бу жараённи (қўшинларни олиб чиқиш) август охирига қадар якунланишини кутмоқдамиз. АҚШ президенти Жо Байден Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишга ва у ерда 20 йил аввал бошланган урушни тугатишга қарор қилган», — деди у.

    Матбуот котиби АҚШ қўшинларининг Баграм авиабазини тарк этаётгани ҳақидаги хабарлар борлигини тасдиқлади ва бу ҳақда Пентагон раҳбари баёнот беришини таъкидлади. «Аммо вақт масаласига келсак, биз август охиригача ҳарбийларни олиб чиқиб кетишни кутмоқдамиз», — қўшимча қилди Псаки.

    Ундан АҚШ ўзи билан ҳамкорлик қилаётган афғонларни Марказий Осиё мамлакатларига вақтинча жойлаштирмоқчи экани ҳақидаги хабарларга изоҳ сўралди. «Бундай музокаралар ҳақида хабарлар бўлди, мен бирорта суҳбатни тасдиқлай олмайман, аммо шуни айтишим мумкинки, биз таржимон бўлиб ёки бошқа соҳаларда ишлаган виза талаб қилувчилар гуруҳини аниқладик, улар Афғонистон ташқарисидаги жойларга кўчирилади», — деб жавоб қилди Псаки. «Турли хил вариантлар мавжуд. Бу август охирида қўшинларни олиб чиқиб кетиш тугагунига қадар амалга оширилади.»

    Пентагон вакили Жон Кирбининг маълум қилишича, Афғонистондаги Баграм авиабазасини тарк этганидан кейин ҳам АҚШ аксилтеррор операциялари учун минтақадаги имкониятларини сақлаб қолади. Унинг сўзларга кўра, Афғонистондаги АҚШ контингентининг қўмондонлик таркибидаги ўзгаришлар ва ҳарбийларнинг Баграм базасидан чиқиб кетиши америкаликларга бу мамлакатда оз сонли ҳарбийларни сақлаб туришга имкон беради.

    «Ушбу ҳарбийлар келгуси даврда тўртта масалага йўналтирилади: мамлакатда дипломатик мавжудликни ҳимоя қилиш, аэропортда хавфсизликни таъминлаш, афғон ҳарбийлари ва хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш ва уларга ёрдам бериш ҳамда терроризмга қарши ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш», — деди Кирби.

    Пентагон вакилининг сўзларига кўра, Америка кучлари Баграм базасидан чиқарилгандан сўнг ҳам «миссия давом этади, аммо Афғонистон билан муносабатлар бутунлай бошқа йўналиш олади». «Ҳатто Афғонистондан ташқарида бўлсак ҳам,  минтақада кучли мавқеимиз бор. Терроризмга қарши курашиш учун зарур пайтда шай ҳолга келиш қобилиятимиз ҳали ҳам мавжуд», — деди у.

    Кирбининг маълум қилишича, АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий контингенти АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Кеннет Маккензи назоратига ўтади, генералга тегишли ваколатларни топшириш жараёни бир неча ҳафта давом этади.

    «Биз август охирига қадар Афғонистонни тарк этиш учун президент кўрсатмасига биноан қўшинларни хавфсиз ва тартибли олиб чиқишни давом эттирмоқдамиз. АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин Афғонистондаги миссиямиз қўмондонлигини генерал-лейтенант Остин Скотт Миллердан генерал Кеннет Маккензига ўтказиш режасини тасдиқлади. Биз қўмондонлик ушбу ойнинг охирида топширилишини кутмоқдамиз. Генерал Миллер ваколат ва жавобгарликни генерал Маккензига топшириш ишларини тайёрлаш ва якунлаш учун яқин ҳафталардан Афғонистонда бўлади», — деди Кибри.

    Унинг сўзларига кўра, Маккензи Афғонистондаги кучлар қўмондонлигининг барча ваколатларини ўз зиммасига олади.

    Мавзуга доир:

    • АҚШ Марказий Осиё давлатларидан 9 мингга яқин афғонистонликни вақтинча қабул қилишни сўради — Bloomberg
    • Германия Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқишни якунлади
    • АҚШ Афғонистонда 650 га яқин ҳарбийни қолдирмоқчи — ОАВ

    03.07.2021, 21:33   Изоҳ (0)   19354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Канадада аномал иссиқлик ортидан ўрмон ёнғинлари бошланди (видео)

    03.07.2021, 20:12

    Хитой Коммунистик партиясининг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган тантаналар — суратларда

    03.07.2021, 19:11

    Японияда содир бўлган улкан кўчки оқибатида 20 киши бедарак йўқолди (видео)

    03.07.2021, 18:11

    Сувайш каналини тўсиб қўйган Ever Given кемасининг эгаси товон тўлайдиган бўлди

    02.07.2021, 20:41

    Антарктидада ҳаво ҳарорати бўйича рекорд қайд этилди

    02.07.2021, 19:25

    Москвада меҳнат муҳожирларини COVID-19’га қарши эмлаш қандай кечмоқда? (фоторепортаж)

    02.07.2021, 18:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.