Тошкент шаҳридаги Кичик ҳалқа йўлининг Шайхонтоҳур туманидан ўтган бир қисми тунда вақтинча ёпилади, дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 1 июль соат 23:00 дан 2 июль соат 03:00 га қадар Шайхонтоҳур тумани КҲАЙ, Ипакчилик кўчаси ва Қўрғонча кўчалари кечишмасидан ўтувчи ирригация қувурини Жарариқ коллекторининг ёпиқ қисмига улаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан КҲАЙнинг Қўрғонча ва Тошкўча кўчалари оралиғидаги қисмида автомобиллар ҳаракатланиши вақтинча чекланади.
Изоҳ (0)