Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон тумани Жарбоши қишлоғида яшовчи йигит бир оиланинг тўрт нафар аъзосини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, мазкур қишлоқда яшовчи йигитга севган қизининг акалари томонидан бир ой давомида куч ишлатиб келинган. Бунинг эвазига эса йигит қизнинг уйига бориб, қизнинг ўзини, синглисини, опаси ва онасини пичоқлаган. Йигит жиноий ҳаракатидан сўнг ўз жонига ҳам қасд қилган.

Пичоқлангани тўрт нафар фуқаронинг тирик эканлиги айтилмоқда.

Вилоят ИИБ ахборот хизмати «Дарё» сўровига жавобан ушбу ҳолатни тасдиқлади ва ИИБ раҳбари воқеа содир бўлган қишлоқда ҳолатни муҳокама қилишини маълум қилди.