Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида учта туяқушнинг автомобиль йўлида югуриб юргани акс этган видео тарқалди. Видео охирида уларга машинада етиб олган киши туяқушларнинг бирини тутиб олганини кўриш мумкин.

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан изоҳ берди. Қайд этилишича, айни пайтда шаҳарда «Ҳар бир оила — тадбиркор» давлат дастури бўйича 10 дан ортиқ тадбиркорлик субъекти Африка страуси — туяқушларни боқиб келади. Икки йил аввал олиб келинган жўжалар улғайиб, вояга етган.

«Айни дамда бу ҳолат янгилик бўлиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг қизиқишига сабаб бўлди. Туяқушчилик бизнесига қизиққан тадбиркорлар шаҳарга келиб, шунақа тез югурадиган Африка туяқушларини кўплаб харид қилишлари мумкин», — дейилади ҳокимлик изоҳида.

Аввалроқ Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида икки туяқуш машинадан чиқиб, қочиб кетгани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат май ойида туманнинг эски ЙПХ пости яқинида содир бўлган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар