News cover

Эрон Тель Авивгача етиб борадиган янги дронини намойиш қилди

Эрон 2000 километргача бўлган масофани босиб ўтишга қодир янги Араш-3 камикадзе дронини намойиш этди. Бу ҳақда Bild хабар берди.

Маълумотларга кўра, ушбу дрон Исроилнинг Тель Авив шаҳригача етиб бориши мумкин. У Теҳронда ўтказилган “Эронга садоқат” митингида намойиш этилган. Дрон номи форс мифологиясидаги қаҳрамон — узоқ масофага ўқ уза олган камончи Араш номидан олинган. Янги қурилма қуйидаги хусусиятларга эга:

— парвоз масофаси — 2000 километргача;
— жанговар қисм — тахминан 150 килограмм;
— тезлиги — 600 км/соатгача.

Дроннинг узунлиги тахминан 3,5 метр, қанотларининг кенглиги эса қарийб 2,5 метрни ташкил этади. Бу эса уни ўз синфидаги энг йирик дронлардан бирига айлантиради. Навигация учун у сунъий йўлдош тизимлари билан бирга автоном алгоритмлардан ҳам фойдаланади. Бу эса GPS сигнали йўқолган тақдирда ҳам парвозни давом эттириш имконини беради.

Аввалроқ Эрон Араш-2 моделида ҳам шунга ўхшаш имкониятлар мавжудлигини маълум қилган, у ҳам 2000 километргача уча олади.

Маълумот ўрнида, Исроил уруш давомида Эронга 18 000 дан ортиқ бомба ташлади, 10 800 дан ортиқ алоҳида зарбалар йўллади. Теҳрон етказилган зарар учун товон талаб қилмоқда. Эрон ҳукумати АҚШ ва Исроил ҳужумларидан етказилган зарарни 270 миллиард долларга баҳолаган.

“Биз, албатта, қонуний усуллар билан халқимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламиз, бу Миноб мактабида яқинларимизнинг тўкилган қони учун товон пули тўланишига ҳам тааллуқли”, деди ҳукумат вакили Фотима Моҳажерани.

Бугун, 18:22

Тавсиялар

Видеолар

News cover

Уч болали аёлга «Президент совғаси» сифатида берилган уй тортиб олиняпти

News cover

«Тож Маҳал бўп кетибди» — Имом Бухорий мажмуасидан репортаж

News cover

У Биринчи жаҳон урушида театр қўйган. Ҳамза уй-музейидан репортаж

News cover

Эрон Трампнинг хатосига айланадими?

News cover

Эрондан кейинги нишон қолган мусулмон давлатлар бўлади — элчи

Теглар

Ижтимоий тармоқлар: