Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Саудия Арабистонида қирол Салмоннинг жияни шаҳзода Фаҳд бин Туркий бин Абд ал-Азиз хоинликда айбланиб, ўлимга маҳкум этилди. Бу ҳақда шаҳзоданинг қариндошларидан бири исми сир қолиши шарти билан, АҚШ Форс кўрфазини ўрганиш институтига (Gulf Institute) маълум қилди.

Муҳаммад бин Салмон ва Фаҳд бин Туркий бин Абд ал-Азиз
Фото: aljazeera.net

Қироллик маъмурлари илгари Ямандаги урушда Саудия Арабистони кучларига қўмондонлик қилган шаҳзодани ҳукуматга қарши тўнтариш ташкиллаштиришда иштирок этган деб ҳисобламоқда.

Таъкидланишича, шаҳзоданинг мақсади Қирол Салмонни ва унинг ўғли — мудофаа вазири ва мамлакатнинг амалдаги ҳукмдори Муҳаммад бин Салмонни лавозимидан четлаштириш бўлган. Шаҳзода қироллик ҳарбий суди томонидан айбдор деб топилди.

Институт билан суҳбатлашган мутахассисларнинг маълум қилишича, ҳибсга олишга гўёки Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон алоқадор. Шу тарзда у ҳибсга олинган шахснинг оиласини давлат хазинасини тўлдиришга мажбурламоқчи: мамлакатда иқтисодий аҳвол ёмонлашаётгани тахмин қилинмоқда.

Фаҳд бин Туркий 2020 йил сентябрь ойида ўғли Абдул Азиз билан бирга коррупцияда айбланиб ҳибсга олинганди. Абдул Азиз ўшанда Ал-Жуф вилояти губернаторининг ўринбосари бўлиб ишларди.

Подшоҳ Абдулланинг вафотидан сўнг Фаҳд бин Туркийнинг деярли барча ўғил-қизлари ҳибсга олинган ёки коррупцияга қарши курашда бойликлари мусодара қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар