Голливуд юлдузлари Бен Аффлек ва Женнифер Лопес оила қуриш ниятида, деб хабар беради «Film.ru». Нашр инсайдерининг маълумотларига кўра, актёр ва актриса 2021 йил охирида тўй қилишни режалаштирган, чунки Аффлек Лопесни иккинчи бор «йўқотиб қўйишни» хоҳламайди.
Эслатиб ўтамиз, жуфтлик 18 йиллик айрилиқдан сўнг яна бир-бирини топган эди. Ўшанда Бен ва Женнифер тўй қилишни режалаштирган, улар бу ҳақидаги янгиликни оммага ҳавола этган. Аффлек Жей Лога 1,5 миллион доллар эвазига қимматбаҳо узук совға қилган ва 2003 йил сентябрь ойида Санта Моникада бўлиб ўтадиган никоҳ маросимига тайёргарлик кўра бошлаган.
Бироқ тўйга бир неча кун қолганда тўй бекор қилингани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган. Жуфтлик бунинг сабабини айтишдан бош тортган. Кўпчилик ушбу ташаббус Бен томонидан чиққан, деб тахмин қилган. Бундан ташқари, ўша пайтда Женнифернинг машҳурлиги ортиб борар, Бенни эса одатда муваффақиятсиз лойиҳаларга таклиф қилишар эди. Женнифернинг сўзларига кўра, ажралишдан кейин у хавотирга тушган ва узоқ вақт ўзига кела олмаган.
Шу сабаб улар ўтган воқеалар такрорланишини хоҳламасдан, йил охирига қадар никоҳдан ўтишга қарор қилган.
«Алоқалар қайта тикланганига техник жиҳатдан бир неча ҳафта бўлди, аммо аслини олганда у тугаган онидан бошланди», — дейди инсайдер.
Унинг сўзларига кўра, Жен ва Бен бир-бири ҳақида барчасини, жумладан, энг «яхши, ёмон ва хунук» нарсаларни ҳам билишади.
Аввалроқ Лопес унаштирилган Алекс Родригесни тўйга бир неча кун қолганда ташлаб кетганди. Шундан сўнг унинг Аффлек билан муносабатлари барчага ошкор бўлди.
Изоҳ (0)