Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +15°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Тошкентга кириш-чиқиш бўйича ўрнатилган чеклов тартиби ўзгартирилиши мумкин

    28.06.2021, 12:24 100487

    Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан кириш бўйича ўрнатилган чеклов тез орада ўзгартирилиши (эҳтимол, бекор қилиниши) кутилмоқда. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

    Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан 2021 йил 28 июнидан 12 июлига қадар Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилиши белгиланганди. Чеклов кимларга татбиқ этилмаслиги ҳам ишлаб чиқилганди. 27 июндан бошлаб Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига олиб чиқувчи йўллар бетон тўсиқлар билан беркитила бошланганди. Шаҳарга кириб-чиқиш фақат йўл-патруль постларида ташкил қилиниши кутилаётганди.

    Чекловлар сабаб пойтахтдан Тошкент вилояти ҳудудига чиқувчи автобуслар ҳаракати ЙПХ пост масканигача ташкил қилиниши ҳақида «Тошшаҳартрансхизмат» ахборот ҳам берганди.

    ИИВ ахборот хизматининг «Дарё»га хабар қилишича, 27 июнь куни тунда «ушбу тўсиқларни жорий этмаслик бўйича топшириқ келган». Айни дамда амалда Тошкент шаҳрига кириш ва чиқиш бўйича чекловлар йўқ. Махсус комиссиянинг Тошкентга киришни чеклаш бўйича аввалги қарорига янги қарор билан ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Маълумотларга кўра, қарор келишиш жараёнида, яқин вақт ичида расман эълон қилиниши кутилмоқда.

    28 июнь куни Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтган «Дарё» муҳаррири йўл-патруль постида ҳеч қандай чекловлар қўлланмаётганига гувоҳ бўлган. Аммо шаҳарга олиб чиқувчи кўчаларга ўрнатилган бетон тўсиқлар ҳозирча олинмаган.

    Хабар чоп этилгандан сўнг ИИВнинг расмий Telegram-каналида «Ўзбекистон Республикаси Махсус комиссиясининг Тошкент шаҳрига кириш-чиқиш бўйича расмий чекловлари билан боғлиқ ўзгаришлар фақатгина расмий манбалар орқали эълон қилиниши» маълум қилинди. «Расмий бўлмаган маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз», — дейилади ИИВ ахборот хизмати хабарида.

    Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 546 та янги ҳолат рўйхатга олиниб, кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичи бўлганди. Мамлакатда кунлик касалланиш ҳолатлари сони яна ортиб бормоқда. Шу сабабли Республика бўйлаб 28 июндан карантин чекловлари кучайтирилиши белгиланганди. Республика бўйлаб кўнгилочар ва овқатланиш объектлари фаолиятига чекловлар ўрнатилади. Бундан ташқари, Тошкентда 18 ёшдан ошганлар 28 июндан коронавирусга қарши оммавий эмланади.

    Мавзуга доир: Тошкентдаги йирик бозор ва супермаркетларда эмлаш пунктлари очилди (рўйхат)

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    А Серия. “Милан” Верона клуби устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди, “Ювентус” 6 та гол урилган ўйинда мағлубиятга учради (видео)

    Бугун, 01:23

    Бундеслига. “Бавария” рақиб дарвозасига жавобсиз 7 та гол урди, “Боруссия Д” Ройснинг ягона голи эвазига “Вольфсбург”ни мағлуб этди (видео)

    Бугун, 01:06

    Ла Лига. “Барселона” “Сельта”га қарши баҳсда суперкамбек амалга ошириб, ғалабани илиб кетди (видео)

    Кеча, 23:29

    Афғонистон Туркманистон билан янги чегара постини қурмоқчи

    Кеча, 22:33

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    Кеча, 22:25

    Captiva-2024 нархлари ҳақида тарқалган маълумотлар сохта экани маълум бўлди

    Кеча, 22:20

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    Кеча, 22:09

    Суперлига. “Андижон” Водий дербисида “Навбаҳор”ни мағлуб этди, “ОКМК” 6 та гол урилган ўйинда “Металлург”га имкониятни бой берди

    Кеча, 21:54

    Ўзбекистонда кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

    Кеча, 21:38

    Чилонзорда 29 туп кўп йиллик дарахт кесиб ташланди

    Кеча, 21:05

    Тавсия этамиз

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    “Дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас” — Элмира Боситхонова Чустдаги воқеа ҳақида

    13:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилди (видео)

    12:00 / 23.09.2023

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    22:00 / 23.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль (видео)

    01:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилгани юзасидан расмий маълумот берилди

    19:00 / 23.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?